Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVII.6. Генетик жараёнларнинг тизимли назорати



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
XVII.6. Генетик жараёнларнинг тизимли назорати 
 
Ҳозирга қадар онтогенезнинг генетик детерминацияси тўғри ва бир 
томонлама боғлиқликда: ген – белги – организм тариқасида қараб келинди. 
Бир қанча марта қайд этилганидек жинсий ва соматик ҳужайраларда рўй 
берадиган генетик жараёнлар автоном, яъни алоҳида ажралган эмаслар, 
улар организм билан яхлит бир бутун боғланганлар.
Генетикада анчадан буён тескари – белги – ген боғлиқликни 
исботловчи далиллар ҳам йиғилиб келмоқда. Организм тизимининг 
генетик жараёнларга таъсирини исботловчи кўпгина далиллар йиғилган. 
Буларга цитоплазма структураси ва метаболитларига боғлиқ ҳолда гено-
типнинг фенотипда ифодаланиши, генотип реакция нормасининг намоён 
бўлишлигининг ташқи муҳит омилларига боғлиқлиги, кроссинговер ва 
мутацияларнинг содир бўлишлик даражасининг организм ёшига, жинсига 
ҳамда физиологик ҳолатига боғлиқлиги ва бошқалар киради. 
Кўп ҳужайрали организм мураккаб тизим бўлиб, ундаги 
тўқималарнинг ҳар бир ҳужайраси нафақат генотип, балки унга мос ўша 
муҳит назоратлари остида бўладилар. Ушбу муҳит ҳам генотип билан 
шартланган тизимдир. Мисол келтирамиз: якка ҳужайра in vitro муҳитига 
киритилганда унинг бўлиниши тўхтаб қолади. Аммо бир гуруҳ ҳужайралар 
ёки якка ҳужайра муҳитига кўпаяётган культурадаги суюқлик қўшилса 
бўлиниш нормал ҳолда кечади. Демак, ҳужайра бўлинишига унга ўхшаш 
ҳужайралар ишлаб чиқадиган метаболитлар бўлиши зарур экан. Ҳар бир 
тўқима – бу ҳужайралар популяциясидир, негаки қандайдир меъёрда бу 
тўқима унда содир бўладиган ирсий ўзгарувчанлик жараёнлари эвазига бир 
хил эмас. Бундан ташқари, бир тўқима ҳужайралари бир вақтнинг ўзида 
митотик циклнинг ҳар хил босқичларида бўлиши мумкин. Чамаси, 


446 
органнинг функционал фаолияти эвазига унинг ҳужайра ва тўқималари 
бутун бир организмнинг фаолияти билан бошқариладиган тизимдир. 
Юқорида келтирилган ҳужайраларнинг in vitro культурасида организм 
томонидан қилинадиган назорат йўқ қилинган ва бунинг эвазига бундай 
ҳужайралар популяциясида ирсий ўзгарувчанлик маъносидаги ўзгаришлар 
кўпроқ содир бўлади. Уларда плоидлиги, хромосомали қайта тузилишлар, 
биокимёвий ва морфологик мутация ҳар хил бўлган ҳужайралар кўп 
миқдорда ҳосил бўлади. 
Генетик жараёнларни тизимли назорат қилишни ўрганишнинг асосий 
йўналишларидан бири – оқсилни синтезлаш генетик механизмига 
гормонлар таъсирини ўрганишдир. Гормонлар митотик активликка 
стимуллаштирувчи таъсир кўрсатадилар ва генлар активлигини 
бошқарадилар. Тахмин қилинишича, стероид гормонлар иРНК синтезини 
назорат қилувчи репрессорнинг эффектини йўққа чиқаради, натижада бу 
иРНК ген-регулятор назоратидан чиқади ва ўзига хос оқсилларнинг 
синтезининг йўналиши ўзгаради. 
Генетик жараёнларнинг тизимли назорати ҳам ҳужайра, ҳам 
организм даражасида амалга ошади. Бу соҳада ҳам кўп ноъмалум нарсалар 
мавжуд, аммо якка ҳужайрадаги ва бир бутун организм тизимида бўлган 
ҳужайрадаги оқсилларнинг синтезига ўзига хос омилларнинг таъсирини 
ўрганиб ген фаолиятини таҳлил қилишда янгича ёндашиш йўлларини 
топиш мумкин бўлади. 
Шундай қилиб, онтогенез жараёнининг боришида ривожланишнинг 
критик даврлари ва стадияларида табақаланиш содир бўлишида 
дискретлик кузатилади. Онтогенез жараёнида генотипнинг амалга 
оширилиши тизимли (организм даражасида) назорат асосида юз беради. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish