Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
132-расм.
Эркак кишининг хромосома тўплами
(А.А.Прокофьева – Бельговская бўйича, 1969).
А – Е –хромосомаларнинг кўлами ва тузилиши бўйича яқин гуруҳлар. 
 
Онтогенетик метод.
Бу методнинг моҳияти ота-онадан фарзандларга 
ўтган белги ва хусусиятларнинг уларнинг онтогенези (шахсий ривожла-
ниши) жараёнида ривожланиш қонуниятларини аниқлаш ва бу белги, 
хусусиятларнинг намоён бўлишига генотип ҳамда муҳит шароитининг 
таъсирини ўрганишдир. Бу усул айниқса ирсий касалликларнинг ривож-
ланишига генларнинг гомозигота ҳамда гетерозигота ҳолатлардаги 
таъсиридаги фарқларни текширишда кенг қўлланилади. Бундай текшириш-
ларнинг натижаси ирсий касалликларни диагностика қилиш, олдини олиш, 
профилактика қилиш, самарали даволашда катта аҳамиятга эга. Генлар-
нинг рецессив гомозигота (аа) ҳолати таъсирида ривожланадиган касал-
ликлар гетерозигота (Аа) ҳолатида ривожланмайди. Шунинг учун ҳам 
бундай генотипга (Аа) эга бўлган одам ўзи фенотипик касал бўлмаса ҳам 
касаллик генини (а) яширин ҳолда сақловчи, ташувчи организм ҳисоблана-
ди. Гетерозиготали генотипга (Аа) эга бўлган фенотипик соғлом йигит ва 
қиз оила қурсалар, уларнинг фарзандлари орасида касал (аа) бўлгани ҳам 
учрайди. 
Бошқа бир гуруҳ касалликларнинг генлари гетерозигота (Аа) 
ҳолатида кучсиз (суст) бўлса ҳам сезиларли ривожланган бўлади. Бундай 
касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш бирмунча енгилроқ. 
Шунинг учун ҳам ўзи соғлом, аммо касаллик генини ташувчи бундай 
одамларни эртароқ аниқлашнинг катта аҳамияти бор. Ҳозирги вақтда бу 
вазифани амалга оширишлик учун янги методлар яратилмоқда, эски 
методлар такомиллаштирилмоқда. Ҳозирги тиббиёт генетикасида 
генларнинг рецессив аллеллари (аа) таъсирида ривожланувчи 40 дан ортиқ 
ирсий касалликлар бўйича гетерозиготали (Аа) шахсларни аниқлашнинг 
биокимёвий тестлар услублари ишлаб чиқилган. Уларнинг моҳиятини 


458 
яққол кўрсатувчи мисол сифатида одамларда кузатиладиган рецессив 
гомозигота ҳолатида пайдо бўладиган фенилкетонурия касаллигини 
келтирамиз. Бу касаллик чақалоқ туғилганидан кейинги дастлабки 
ойлардаёқ намоён бўлади.
Жисмоний ва ақлий ривожланишнинг орқада қолишига олиб келади, 
бу касалликнинг гени бўйича доминант гомозигота (АА) ва гетерозигота 
(Аа) ҳолларда организм соғлом бўлади. Касаллик ген аллелини (а) ташувчи 
гетерозигота (Аа) организмни аниқлаб уни доминант гомозигота (АА) дан 
ажратиб олишлик учун қуйидаги усул қўлланилади. 
Фенотипик соғлом (АА, Аа) организмлар қонига уларнинг қон 
томири орқали фенилаланин юборилади. Сўнгра қон плазмасига ўтган 
фенилаланин аминокислотасининг миқдори аниқланади. Фенотипик ҳамда 
генотипик (АА) соғлом одамларда қон плазмасидаги фенилаланин миқ-
дори ўзгармай нормал ҳолатда қолади. Фенотипик соғлом, лекин геноти-
пик гетерозигота (Аа) яъни касаллик аллели (а) ни яширин ҳолатда 
сақловчи шахсларда эса фенилаланиннинг миқдори ортган бўлади ва унинг 
нормал ҳолатга қайтиши жуда секин боради. Бундай шахслар ажратилиб 
уларни даволаш билан боғлиқ тадбирлар қўлланилади. 
Баъзи ирсий касалликлар (Эдварс синдроми, Патау синдроми, брахи-
дактилия, синдактилия) одамнинг эмбрионал ва чақалоқлик давридан 
бошлабоқ ривожлана бошлайди. Айрим гуруҳ ирсий касалликлар эса одам 
умрининг маълум бир ёшида намоён бўладилар. Масалан, одамда хорея 
Хантингтон деб аталувчи аутосома доминант ҳолатда ирсийланувчи 
касаллик (психика ёки фикрлаш қобилиятининг кескин ёмонлашуви)
 
одам 
25-45 ёшларга етганидагина ривожланади. Баъзи касалликларнинг онто-
генез жараёнида ривожланиши асосан генотипга боғлиқ бўлиб, ташқи 
муҳит омиллари деярли таъсир кўрсата олмайди (Даун, Клайнфельтер, 
Шерешевский-Тернер синдромлари). Касалликларнинг келгуси авлодда 
ривожланиши эҳтимоли бўлган ирсийланувчи гепатит, рак, баъзи асаб 
касалликларнинг ривожланиши ва намоён бўлиш даражасига яшаш 
шароити омиллари катта таъсир кўрсатади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish