Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet27/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Адабиётлар:

    1. Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.- Т.: Шарқ, 1998.

    2. Каримов И. Туркистон-умумий уйимиз.- Т.: Ўзбекистон, 1995.

    3. Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри.- Т., 1993.

    4. Яссавий А. Девони ҳикмат.-Т., 1992.

    5. Йўлдошев Н. Баҳовуддин Нақшбанд.- Бухоро, 1993.

    6. Асқаров А. Ўзбекистон халқлари тарихи.- Т., 1992.

    7. Муҳаммаджонов А. Ўзбекистон тарихи.- Т.: Ўқитувчи, 1999.



МАВЗУ: МАРКАЗИЙ ОСИЁДА МЎҒУЛЛАР ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИ АТАМАЛАРИ.
Асосий саволлар:

  1. Мўғуллар ҳукмронлиги даври ижтимоий-сиёсий мавзудаги атамалар.

  2. Мўғуллар ҳукмронлиги даври иқтисодий ва маданий мавзудаги атамалар.

Таянч иборалар:
Мўғуллар давлатининг ташкил топиши, Чингизхон, Хоразмшохлар давлати, Маҳмуд Ялавоч, Тумур Малик, Жалолиддин, Чиғатой улуси, Олтин Ўрда, Қорақурум, Маҳмуд Таробий.



  1. асосий савол:

Мўғуллар ҳукмронлиги даври ижтимоий-сиёсий мавзудаги атамалар.
Ўқитувчи мақсади:
Мўғулларнинг Марказий Осиёга юришлари ҳақида, мўғуллар ҳукмронлиги даврига оид ижтимоий-сиёсий атамалар ҳақида талабаларга тушунча бериш. Уларда Мўғуллар даври тарихи тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлаш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Мўғуллар давлатининг ташкил топишига оид атамаларни айтиб беради.

    2. Чингизхоннинг сиёсатига баҳо беради.

    3. Мўғуллар истилочилик юришларига оид атамаларни изоҳлайди.

    4. Мўғулларга қарши миллий-озодлик қаҳрамонлари тўғрисида маълумот беради.

1-асосий саволнинг баёни:


XII асрда Хоразмшохлар Мовароуннахр вилоятларини бирлаштиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда мўғилистондаги турли қабила ва уруғлар ўртасида сиёсий курашлар авж олган эди. Уларда уруғ аймоқчилик муносабатлари кучли бўлиб, асосан улар кўчманчи чорвачилик, овчилик ва ўзаро мол айрбошлаш билан шуғулланар эдилар. XII аср охири XIII- аср бошларида ўзаро бир-бирига душман бўлган турли қабилалар (мўғуллар, татарлар, найманлар, керайтлар, маркитлар ва бошқалар) ўртасида синфий ва сиёсий курашлар натижасида кўчманчи феодал оқсуякларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган давлатнинг ташкил топиши жараёни юз бермоқда эди.
Чингизхон- кўчманчи мўғулларни бирлаштирган ва жиҳатдан анчагина кучли бўлган ярим кўчманчи давлат тузган киши, унинг асл исми Темучин бўлиб, у 1206 йилда чиқарилган мўғул зодагонлари қурултойида «Чингиз» лақабини олди, бу ном кучли, бақувват деган маънони билдиради.
Мўғул қўшинлари- эронлик муаррих Жувайний маълумотига қараганда мўғуллар қўшини фақат ҳарбий даврларда ўн, юз, минг, ўн минг аскар- туман бўлинмалардан иборат мунтазам қўшинга айлантирар эди.
Кешик- асосий қўшинлардан ташқарии Чингизхон ихтиёрида махсус тузилган навкарлар. Улар сараланган ҳарбий зодагонлардан иборат бўлган.
Қорақурум- Чингизхон давлатининг маркази.
Танғут- Хитойнинг шимолий-шарқий томонидаги бу мамлакат Чингизхон томонидан 1209 йилда босиб олинган.
Хитой юришлари- Чингизхон Хитойга 1211-1214 йилларда бир неча марта талончилик юришлари қилиб, 1215 йилда Шимолий Хитойни пойтахти Чжунду (Пекин) билан ўз давлатига қўшди.
Султон Муҳаммад Хоразмшох- Чингизхон даврида Хоразм ҳукмдори.
Маҳмуд Ялавоч- Чингизхон томонидан Хоразмшоҳ ҳузурига юборилган элчилар карвонига бошчилик қилган хоразмлик савдогар.
«Ясо» қонуни- 1206 йилда Чингизхон ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган бу қонунлар тартиб-интизомнинг ҳуқуқий қоидаларидир.
Юртчи- мўғуллар қўшинидаги бош штабга тегишли зобит.
Тевачи-туякаш.
Бўланғози- қўшин жойидан қўзғалгач, жойни назоратдан ўтказиб, қолиб кетган нарсаларни йиғиштириб борувчи.
Торғувчи ёки жорғувчи, қўшин муҳрини сақловчи ҳамда қози.
Ясовул-қўшин урдугоҳидан чиқиш пайтида эгаллаши лозим бўлган жойларни кўрсатувчи.
Бухоро истилоси- 1220 йилда Чингизхон Бухорони қамал қилди. Шаҳар ҳимоячиларининг қаршилигига қарамасдан, мўғуллар Бухорони эгаллайдилар ва вайрон қиладилар, шаҳарга ўт қўйиб, бутун Шарқда «Бухорои Шариф», «Қуббатул Ислом» деб шарафли номлар билан эъзозланган шаҳарни кулга айлантирдилар.
Самарқанд қамали- 1220 йил мартида Чингизхон қўшинлари Самарқандни қамал қиладилар, Апрел ойида шайхулислом бошлиқ Самарқанд руҳонийлари шаҳар дарвозасини мўғулларга очиб берадилар. «Сайқали рўйи замин» деб аталган шаҳар ҳам харобазорга айлантирилади.
Темур Малик- мўғулларга қарши хўжанд мудофаасига бошчилик қилган шаҳар беги.
Жалолиддин- Муҳаммад Хоразмшоҳнинг кичик ўғли. У мўғулларга қарши кураш олиб борган халқимиз қаҳрамони сифатида қадрланади.
Нажмиддин Кубро- Урганч ичида олиб борилган қаршилик ҳаракатларига бошчилик қилган 76 ёшли Аҳмад ибн Умар Хивақий.
Чиғатой улуси- чингизхон уйғурлар ўлкасидан Самарқандгача ва Олтойнинг жанубий қисмидан Амударё соҳилларигача бўлган ҳудудларни иккинчи ўғли чиғатойга берган эди ва бу ерлар Чиғатой улуси деб аталарди.
Маҳмуд Торобий- 1238 йилда Бухоро яқинидаги тороб қишлоғида кўтарилган қўзғалонга раҳбарлик қилган тороблик элак созловчи.

Назорат топшириқлари:



    1. Чингизхоннинг асл исмини кўрсатинг.

А. Боту
В. Чиғатой
С. Темучин
Д. Бароқхон
Е. Сабук Такин
2. Чиғатой улусига қайси ерлар кирган?
А. Мўғилистон марказий ҳудудлари
В. Уйғурлар ўлкасидан Самарқандгачак, Олтойнинг жанубий қисмидан Амударё соҳилларигача.
С. Жанубий Сибирдан Хитойгача бўлган ерлар.
Д. Шарқий Туркистон, Еттисув ҳудудлари.
Е. Мўғилистондан Орол денгизигача бўлган ерлар.
3. Хўжанд ҳимоячиларига ким раҳбарлик қилган?
А. Маҳмуд Ялавоч
В. Маҳмуд Таробий
С. Темур Малик
Д. Жалолиддин Магуберди
Е. Нажмиддин Кубро
4.Маҳмуд Ялавоч ким бўлган?
А. Маворауннаҳр ноиби
В. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг элчиси
С. Чингизхоннинг элчиси
Д. Маворауннаҳрдаги қўзғалон раҳбари
Е. Хоразмлик карвонбоши
5. «Ясо» қонунлари нечанчи йилда қабул қилинган?
А. 1205 йилда
В. 1206 йилда
С. 1207 йилда
Д. 1209 йилда
Е. 1211 йилда
6. Жалолиддин Мангуберди жасорати ҳақида нима биласиз?

2-асосий савол:


Мўғуллар ҳукмронлиги даври иқтисодий ва маданий атамалари.
Мақсад:
Мўғуллар ҳукмронлиги даврига оид иқтисодий атамалар билан талабаларни таништириш, мўғуллар истилосининг Маворауннаҳр маданий ҳаётига етказган зарарини тушунтириш, ўша даврда ижод этган алломалар ҳақида тушунча бериш.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Мўғуллар давридаги иқтисодий атамаларни изоҳлайди.

    2. Аҳолига солинган солиқ турларини санаб ўтади.

    3. Ер эгалиги турларини изоҳлайди.

    4. Мўғуллар давридаги Мовароуннаҳр алломаларини билади.

    5. Мўғуллар истилосининг маданий ҳаётга етказган зарарини баҳолайди.

2- асосий саволнинг баёни:


Босқоқлар- Мовароуннаҳрда солиқ йиғувчилар.
Хирож- деҳқонлар ва ҳунармандлар ишлаган ерларидан давлатга тўлайдиган йиллик солиқ.
Олтин Ўрда- Чингизхоннинг ката ўғли Жўжи ҳукмронлик қилган Дашти Қипчоқдан тортиб то Урал тоғларининг ғарби ва Россиянинг жанубидаги ерлар, унинг вафотидан кейин Ботухон томонидан асос солинган хонлик.
Кепакхон- Чиғатой хонлигини мустаҳкамлаш мАқсадида бир қатор иқтисодий ва маъмурий ислоҳотлар ўтказган Дувахоннинг иккинчи ўғли. Унинг маъмурий ислохотига кўра мамлакат Бухоро ва Самарқанд туманларига, Фарғона ва Шарқий Туркистон орчин (пойтахт атрофидаги туман) ларга бўлинар эди.
«Кепакий»- Кепакхон пул ислохоти натижасида жорий этилган Янги пул бирлиги, у тарихда «кепакий» пул деб ном олди. (баъзи тадқиқотчилар рус тилидаги «копейка» Кепакхон номи билан боғлиқ деб изоҳлайдилар). Динор кепакий ва дирҳам кепакий пуллар бўлган.
Калон-деҳқонлардан олинадиган асосий солиқ бўлиб,у ҳосилнинг ўндан бир қисмини ташкил этган.
«Қоп чур»- солиқ тури бўлиб, миқдори ҳар юз бош қора молдан бирга тенг эди.
Шулси- бу солиқ миқдори ҳар бир подадан икки яшар қўй ва қимиз учун ҳар минг отдан бир бияни ташкил этган.
Ём- савдо йўлларида жойлашган бекатлар.
Қарши- Кепакхон давлатининг пойтахти бўлган. А. Муҳаммаджоновнинг айтишича «қарши»- мўғул тилидан «сарой» деб таржима қилинаркан. Тўра Нафасов ҳам «Қарши» сўзининг маъносини «қаср, сарой» дейди.
Мулки девон- ер эгалиги тури, давлатга қарашли ерлар.
Мулки инжу- хон ноиблари ва уларнинг авлод-аждодларига қарашли ерлар.
Мулки вақф- масжид, мадраса, хонақо, мозор ва мақбараларга қарашли ерлар.
Хусусий мулк- барча бошқа ер эгаларининг хусусий ерлари.
Гулдурсун- Хоразмдаги қалъа номи. Гулдурсун қақида афсона билан боғлиқ.
Сайфиддин Бохарзий- мақбараси- Бухоро шаҳрида XIII аср иккинчи ярми XIV аср бошларида қурилган мақбара.
Нажмиддин Кубро- Ўрта Осиё буюк алломаси, файласуф, кубровия тариқатининг асосчиси, Аҳмад ал Хивақий ўз вақтида мўғулларга қарши Урганч халқини кўтарган.
Муҳаммад Авфий- бухоролик шоир, адабиётшунос ва адиб.
Бадриддин Чочий- тошкентлик шоир.
Муслиҳуддин Саъдий Шерозий- машҳур адиб, 1219-1293 йилларда яшаб ижод этган. Машҳур асарлари «Гулистон» ва «Бўстон»дир.
Паҳлавон Маҳмуд- Хоразм шоири, мутафаккир ва файласуф. Жувонмардлик йўналишида кўплаб рубоийлар ижод қилган.
Рабғузий- «Қиссаи Рабғузий» асари билан машҳур.
Жалолиддин Румий- 1207-1273 йилларда яшаб ижод этган буюк шоир ва тасаввуф илмининг етук вакили. Нажмиддин Кубронинг шогирди. Мавлавий номи билан аталувчи тасаввуф мактабининг асосчиси, «Маснавийи маънавий», «Фиҳи мо фиҳи» ҳурфикр асарлари билан машҳур файласуф.
Назорат топшириқлари:
1.Мўғуллар давридаги солиқлар турларини санаб беринг.
2.«Кепакий» нима, ким томонидан ва қачон жорий этилганини кўрсатинг.
А. Чингизхон томонидан XII аср ўрталарида
В. Жўчихон томонидан XII аср охирида
С. Дувахон томонидан XII аср охирида
Д. Кепакхон томонидан XIII аср бошларида
Е. Кепакхон томонидан XIV асрда
3. Мўғуллар даврида яшаб ўтган Марказий Осиё буюк алломалари қаторини аниқланг.
А. Беруний, Фаробий, Ибн Сино, Яссавий
В. Кубро, Бухорий, ғиждувоний
С. Навоий, Лутфий, Саккокий
Д. Паҳлавон Маҳмуд, Рабғузий, Жалолиддин Румий
Е. Нақшбандий, Кубро, Яссавий
4. Мўғуллар даврида ерга эгалик турларини аниқланг.
5. Мўғуллар истилосининг Мовароуннаҳр маданий ҳаётига етказган зарарини баҳоланг.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish