Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet29/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Амир Бухоро амирлигининг олий ҳукмдори, яъни чекланмаган ҳокимият эгаси бўлган. Унинг ҳузурида ижроия ҳокимиятни сарой аъёнларидан қуйидагилар амалга оширган:
Қушбеги- олий мансаб бўлиб, амирдан кейинги биринчи амалдор ҳисобланган, айни вақтда амирнинг ўринбосари саналган. Манғитлар сулоласи даврида барча вилоят ҳоким ва беклари қушбегига бўйсунган, амир пойтахтда бўлмаган вақтда у амирликнинг барча ишларини бошқарган. Қушбеги, шунингдек, Бухоро вилоятининг ҳокими ҳам ҳисобланган. Қушбеги ҳам пойтахт аркида яшаган. Қушбеги мансабидан кейингиси оталиқ бўлган.
Амирликдаги кейинги мансаб - қушбегийи-поёндир. У, асосан, молия ишларини бошқарган, айни вақтда бутун амирлик ҳудудидаги закот йиғувчилар бошлиғи ҳисобланган. Шу боисдан баъзан уни закотчийи-калон деб юритишган.
Амалдори меҳмонхона амир қабулхонасидаги ишларни ташкил этган.
Додҳоҳ-амир саройининг юқори лавозимларидан бири бўлиб, у Бухородаги юқори хизмат доирасида 10-тоифадаги амал ёки мансаб ҳисобланган. У арз, илтимосномаларни қабул қилиб, уларга ёзма ва оғзаки жавоб қайтарган.
Амир саройининг йирик мансабдорларидан бири-мирзабоши девонхона ҳокими, мирзалар бошлиғи ҳисобланган.
Хазиначи амир хазинасини муҳофаза қилган. Ташриф буюрган хорижий меҳмон ва элчиларни кутиб олиш билан удайчи шуғулланган. Қутвол-давлат қурилишларига жавобгар шахс бўлиб, арк қурилиши, қалъа деворлари ва иморатларини таъмирлаш унинг зиммасида эди.
Парвоначи амир фармонларини ёзиб олиб, уларни тегишли шахсларга етказган, вазир муовини сифатида фармон ижроси билан шуғулланган.
Амир ошхонасининг бош ошпази фаррошбоши, меҳмонларни кутиб олиш, дастурхон ёзиш, таом келтириш билан шуғулланувчи дастурхончи, амир отхонасини бошқарувчи мирохур, жамоат тартибини сақлаш ва уни ташкил этувчи миршаб каби мансаблар ҳам бўлган. Миршаблар бошлиғи-миршаббоши дейилган.
Беклик-Бухоро амирлигида бек томонидан идора этиладиган маъмурий ҳудуд. Бухоро амирлиги ХХ аср бошларида 27 та бекликдан иборат бўлган. Бек-Ўрта Осиё хонликларида шаҳар ёки вилоят бошлиғи. Бек ўзи бошқарадиган бекликда чексиз ҳуқуққа эга бўлиб, у фақат амирга бўйсунган. Шунингдек, бек сўзи аслзода, ҳукмдор, жаноб, маъноларида ишлатилган.
Хивада хон Девони бир неча тармоқларга бўлинган. Бош вазир ва вазирлар, қушбеги, оталиқ, раис, қози калон, шайхулислом, мирзабоши, тўпчибоши, иноқ, девонбеги, хазиначи, молия ишлари вазири, сарой муншиси, ясовулбоши, маҳрамбоши каби мансаблар шахсан ҳар томондан тайинланган. Хонликдаги энг катта мансаб ва унвонлар- иноқ, оталиқ ва бий мансаблари бўлган.
Қўқон хонлигида ҳам бир неча сарой унвон ва мансаблари бўлган. Олий даражали унвон ва мансаблар: оталиқ, бекларбеги, бий, девонбеги, хазиначи, иноқ, эшикоғаси, парвоначи, додхоҳ, дастурхончи, саркор, шарбатдор, офтобачи, қоровулбеги, тўнқатор, қушбеги.
Ўрта даражадаги унвон ва амаллар: китобдор, рисолачи, баковул, мирзабоши, сармунши, маҳтари закотзона, мирохур, шиғовул.
Паст даражадаги мансаблар: саломоға, мирзо, файзи, мунши, сурнайчи, карнайчи, дафчи, човқучи, жарчи (боши), шотир, зинбардор (эгарчи), жиловдор.
Ҳарбий ишлар билан боғлиқ атамалар ҳам хилма-хилдир. Бухоро амирлигида ҳарбий ишларни тўпчибошилари лашкар мансабидаги киши бошқарган бўлиб, бу унвон иккита бўлган: бири тўпчибоши лашкар, вазири ҳарб (ҳарбий вазир) номлари билан аталиб, Бухоро шаҳри ҳарбий горнизонининг бошлиғи бўлган. Иккинчиси тўпчибошийи арки-олий яъни қалъа артиллериясининг бошлиғи бўлиб, у пойтахт қалъасига комендантлик қилган.
Қурол-аслаҳа омборининг бошлиғи жевачи деб юритилган.
Хивада пойтахт хавфсизлигини сақлаш тўпчибоши, Ичан-қалъа ва Дишан-қалъа қутволи (коменданти) зиммасида бўлган.
Қўқон хонлигида ҳарбий ишларга асосан мингбоши, бекликлардаги сарбозларга беклар қўмондонлик қилардилар. Уруш бораётган даврларда ҳам энг тажрибали мингбошини амири лашкар (олий бош қўмондон) қилиб тайинлар, унинг ҳуқуқ ва ваколатлари янада оширилар эди.
Диний атамаларга тўхталадиган бўлсак, Бухоро амирлиги ҳаётида қозикалон алоҳида аҳамиятга молик бўлганлигига дуч келамиз. Қози-шаръиф, ҳакам, ҳуқуқий ишларни ҳал этиб, васийликка, васиятнинг бажарилишига, мерос тақсимотига доир ишларни амалга оширган.Вақфни ҳам қози назорат қилган. Қози ҳукми қатъий бўлиб, унинг юзасидан амиргагина шикоят қилиш мумкин бўлган.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish