Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet26/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Адабиётлар:

  1. Наршахий абу Бакр. Бухоро тарихи.- Т.: Фан, 1996.

  2. Беляев В.А. Илк ўрта асрларда араблар, ислом. Араб ҳалифалиги.- М., 1965.

  3. Асқаров А. Ўзбекистон халқлари тарихи.- Т., 1992.

  4. Муҳаммаджонов А. Ўзбекистон Тарихи.- Т.: Ўқитувчи, 1994.



МАВЗУ: IX-XII АСР ДАВРИ АТАМАЛАРИ.

Асосий саволлар:



  1. Самонийлар даври атамалари.

  2. Маҳаллий турк давлатлари даври атамалари.

  3. IX-XII асрлар маданий ҳаёти билан боғлиқ атамалар.

1-асосий савол:



  1. Самонийлар даври атамалари.

Таянч иборалар:
Вазир, Муставфий девони, девони амидул мулк, девони соҳиби шурат, иқтодор, муқто. Ҳожибул ҳужаб, ҳожибул бузрук, мулки султоний, мулки хос, Мулки вақф, мулк ерлари.
Мақсад:
Талабаларга марказлашган давлат, яъни Самонийлар давлати ҳукмронлиги даври тарихий атамаларини ёритиб бериш билан уларда тарихни ўрганишга қизиқиш уйғотиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.Самонийлар ҳукмронлиги даври бошқарувига оид атамарини ўрганади.
1.2. Самонийлар даври ижтимоий атамаларни очиб беради.
1.3 Самонийлар даври ер эгалигига оид атамаларни ёритиб беради.
1.4. Самонийлар даври бошқарувидаги атамалар билан ҳозирги давр атамаларини қиёслайди.
1-асосий савол баёни:
VIII аср охири IX аср бошларида Араб ҳалифалиги оғир тангликка учради. Ва ҳалифаликнинг қўл остидаги кўпгина ерларда мустақил давлатлар вужудга кела бошлади. IX аср охирги чорагига келиб, Мовароуннаҳрнинг дярли барча ҳудудлари сомонийлар тасарруфига ўтиб, ўз мустақиллигини тиклаб олди. Худи шу вақтдан бошлаб Наср ўзини мовароуннаҳрнинг бошлиғи деб ҳисоблай бошлади. Мовароуннаҳр Исмоил Самоний давридагина марказлашган давлатга айланди ва 999 йилга қадар ҳукмронлик қилди. Бу даврнинг ўзига хос атамалари мавжуддир. Самонийлар ўзини амир деб аташган, «ҳалифа»нинг «амиул-муслимин» деган унвонини олиш учун ҳеч қачон даъво қилмаганлар.
Исмоил марказлашган давлат барпо этиб бир қанча ислоҳотлар ўтказган. Бошқарув даргоҳ (Сарой) ва девон (маҳкама) ёрдамида амалга оширилган.
Бошқарувда амирнинг шахсий лашкари бўлмиш турк ғуломлари лашкари ката аҳамиятга эга бўлди. Хизмат кўрсатган ғуломлар ҳаёл боши (отлиқ аскар бошлиғи), сўнг ҳожиб лавозимини эгаллаганлар.
Сомоний амирларининг ҳукмларини ижро этувчи соҳиби ҳарос ёки амири харос олий сиёсий ҳокимиятни амалга оширар эди.
Самонийлар саройларида ҳам девонбошилар, мирзабошилар. Мирохурлар ва бошқалар бўлган. Бошқарув 10 та девонга асосланган эди.
Мустивфий девони- давлат даромадлари ва харажатларини бошқариб борувчи олий молиявий амалдор. Унинг ўз ҳисобчилари бўлган.
Девони расоил-девони иншо. Ёки девони умидул-мулк деб аталиб. У расмий харажатларни тузиб берувчи махсус маҳкама эди.
Девони бирид- почта маҳкамаси.
Девони мухтасиб- Савдогарларнинг тош-тарозиларини, ҳунармандлар тайёрлаган маҳсулотлар нормаларини текширган.
Девони мушриф- Хазинадаги маблағларнинг сарфланишини ҳамда ҳоким саройига сарфланадиган маблағни кузатиб борган.
Аззиё девони- давлат ер-мулклари билан шуғулланувчи девон.
Қозихона девони- суд ишлари билан шуғулланган.
Вақфлар девони- масжид ва мадрасаларга инъом қилинган мулк ва бошқалари билан шуғулланган.
Девони шурат- Лашкарни бошқарувчи девон. Бу девонлар ҳаммаси вазирга бўйсунган.
Ҳожиб- яқин ва узоқ хизмат қилган сарбозларга берилган лавозим.
Ҳожибул-ҳужоб ёки Ҳожибул бузрук- ҳожиблар бошлиғи бўлиб у Сарой ишларини бажарган (олий унвон).
Ариз- ҳарбий қўшин ва унинг таъминоти билан шуғулланган шахс (девони ариз бошлиғи). У қўшинга маош берган, озиқ-овқати ва отлари ем-хашаклари билан шуғулланган.
Архул қалам- девон ёки хўжайинларнинг хос котиби.
Ер эгалигига хос атамалар.
Мулки султоний ёки амлоқи султоний- султонга тегишли ерлар. Бу ерлар давлат хазинасини бойтишга хизмат қилган ката ерлар бўлиб, қишлоқлардаги жамики деҳқонларнинг ерлари эди.
Мулклар- хусусий мулк бўлган ерлар. Ҳукмрон (мулки хос) сулоланинг аъзолари, қадимги зодагон деҳқонлар, сайидлар, Савдогарлар, шунингдек бошқа имтиёзли шахслар ерлари.
Вақф ерлари- масжид, мадраса, хонақо. мақбара ва бошқа мусулмон диний муассасаларига вақтинча ёки доимий берилган ер мулклар.
Олинадиган давлат солиғига қараб ерлар 2 га бўлинган:

  1. Мулки хирож- ҳирож ерлар, яъни ҳирож олинадиган ерлар, унинг мулки султоний ва мулклар кирган.

  2. Солиқ тўлашдан қисман ёки батамом озод қилинган ерлар. Бу ерлар олий мусулмон руҳонийлари ҳамда Муҳаммад пайғамбар хонадони авлодлари бўлган саидлар ерлари эди.

Давлат солиқлари: ҳирож ва ушур бўлиб у ер эгасидан ҳам қўшчиларидан ҳам алоҳида олинган.
Ҳирож-ҳосилнинг ҳиссасига қараб олинган. агар ер эгаси ҳосилнинг 1ғ3 олса шунданагар, 3ғ4 олса шундан ҳирож тўлаган. Ҳирож олинган солиқнинг 1ғ3 қисми ҳисобида тўланган.
Ушур- мулки хос эгалари ҳисобидан олинган бўлиб, мулкдорлар давлатга ҳосилнинг 1/10 ҳисобида ушур тўлашган.
Иқто- X асрда вужудга келган давлат олдидаги хизматлари учун берилган инъом ерлари, унинг эгалари мутлақо ёки иқтодор деб юритилган.
Саррофлар- X асрда кенг тарқалган қарзга пул берувчи кишилар.
Майда хусусий ҳамда ерларидан ташқарии барча мулкларда меҳнаткаш қишлоқ аҳолиси кадиварлар бўлиб, улар ёлланиб ишлар эди. Ёлланиб қўшчилик қилганлар IX-X асрларда шерик ёки барзикор деб аталар эди. Катта ер эгалари бу даврда кадиварлардан кўра ерни ижарага бериб ишлашни афзал кўришган. Агар барзикор ўз уруғи ва қўши билан деҳқончилик қилса, унинг ҳиссаси ҳосилнинг 1ғ3; 1ғ4; ёки 1ғ5 қисмига тенг бўлган. Агар ҳеч нарсаси бўлмай ишласа ҳосилнинг 1ғ10 ва 1ғ12 улушига эга бўларди.
Бу даврда тарих сахнасида 2 та ижтимоий табақа пайдо бўлди:

  1. Иқтодорлар- катта-катта мулкларни ҳадя тариқасида олган кишилар.

  2. Барзикор- қўшчилар. Иқтодорлар қўлидаги ерларни ижарага олиб, меҳнат қилувчилар.

Назорат топшириқлари:

  1. Бошқарувга оид атамаларни ёритиб беринг.

  2. Самонийлар даври девонларини санаб беринг.

  3. Қуйида почта маҳкамасини кўрсатинг.

А. Девони бирид
В. Девони мушраф
С. Девони шурат
Д. Девони расоил
Е. Девони мухтасиб
4. Ер эгалигига оид атамаларни айтиб беринг.
5. «Мулки хос»нинг ўзига хос томонларини очиб беринг.
6. давлат солиқларини таҳлил қилинг.
7. олинадиган давлат солиғига қараб ерлар нечтага бўлинган?
А. 2 та
В. 3 та
С. 4 та
Д. 5 та
Е. 6 та
8. Саррофликнинг ҳозирги талқинини очиб беринг.
9. X асрда вужудга келган янги ижтимоий табақаларни қиёсий таққосланг.
2-асосий савол:
Маҳаллий турк давлатлари даври атамалари.
Таянч иборалар:
Яғмо, жиғил, қарлуқ, Арслонхон, Буғрохон, Тамғачхон, Элоқхон, такин, деҳқон, гўрхон.
Мақсад:
Қорахонийлар ва бошқа давлатлар ҳукмронлиги даври тарихий атамаларини талабаларга етказиш ва талабаларда бу давр ижтимоий ҳаёти хақида тасаввур ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Қорахонийлар давлатига асос солган қабилалар номларини очиб беради.

    2. Қорахонийлар даври ижтимоий атамаларини тушунтиради.

    3. Салжуқийлар, Қорахитойлар ҳукмронлиги даври атамаларини очиб беради.

    4. Самонийлар даври атамалари билан бошқарувга оид атамаларни таққослайди.

    5. Қорахонийлар даври атамаларини таҳлил қилади.

2-асосий савол баёни:
X асрнинг биринчи ярмида Еттисув ва ҚОшғарда яшовчи турк қабилалари: қарлуқ, жиғил ва яғмоларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида ката ўзгаришлар содир бўлди. Улар ўтроқ ҳаётга қАдам қўйиб, феодал муносабатлар ва синфий табақаланиш вужудга келди.
X аср ўрталарида Иссиқкўлнинг жануби ва Қошғардан келган яғмо қабилалари кучайиб, аввал ўзларидан шимоли-шарқда яшовчи жиғил қабилалари билан бирлашиб, Еттисувга юриш қилиб қарлуқларни бўйсундиради ва бу улкан ҳудудда Қорахонийлар давлатига асос солдилар. Қорахонийлар давлатининг ташкил топишида жиғил ва қарлуқлар ғоят катта рол ўйнадилар. Давлатнинг юқори мансаблари ва муҳим муҳим ўринларини эгалласаларда, бироқ хонлик таркибига яғмо бийлари чиққан.
Бу даврнинг ўзига хос атамалари.
Арслонхон- Жиғил қабилаларининг тотеми. Аждоди ибтидоси ҳисобланган.
Буғрохон- яғмо қабилаларинг ҳукмдори унвони, буғро-эса яғмо қабилалари тотеми яъни аждоди ибтидоси ҳисобланган.
Қорахон- ул хон, яъни тахтга ўтирган арслонхон ёки буғрохонлар шу ном билан юритилган. Қора сўзи буюклик в аулуғлик маъносида қадимги туркий халқларда сифатланган. Улар ташкил қилган давлат шунинг учун ҳам тарихда «Қорахонийлар давлати» номи билан шуҳрат топган.
Оғалик удуми- давлатни бошқаришда риоя этилган тартиб. Бу удумга кўра қабила бошлиқлари орасида энг ёши улуғини «арслонхон» ёки «буғрохон» даражасига кўтариб, ҳукмдор, яъни қорахон қилиб сайлашган.
Тамғачхон- хонлар хони, яъни оғалик удуми орқали сайланган ҳукмдор ёки қорахон худи шу ном билан юритилган.
Элоқхон- қорахонийлар давлати Эл-юртларга бўлиб идора қилинарди. Эл-юрт ҳокимлари худи шу ном билан юритилган. Улар ўз номлари билан чақа тангалар зарб қилганлар.
Такин- қорахонийлар давридаги вилоят ҳокимлари. Вилоят ҳокимлари фақат қорахонийлар хонадонининг элоқхон унвонига сазовор бўлган аъзоларидан сайланган.
Деҳқон- қишлоқ ҳокими. XI асрга оид қишлоқ ҳокимлари шу ном билан аталган. XI-XII асрлардан бу қишлоқ меҳнаткашларининг умумий номига айланиб кетди.
XI-XII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда 4 турдаги ер эгалиги мавжуд эди:

    1. мулки султоний

    2. мулк ерлари

    3. вақф ерлари –масжид ва мадраса ерлари

    4. иқто ерлари- давлат томонидан инъом этилган ерлар.

Носир уд-дин ва уд-давла- яъни «дин ва давлат ҳомийси». Хуросон амири Нуҳнинг Собуқтакинга ёрдами учун берилган унвон.
Сайф уд-дин –дин шамшири. Собуқтакиннинг ўғли Маҳмудга Хуросон амири нуҳнинг берган унвони.
Гўрхон- кўчманчи қорахонийлар давлати подшолари. XII асрнинг 30-йилларида сибирдан келган халқлар Марказий Осиёни истило қилишди. Уларнинг пойтахти Боласоғун шаҳри эди.
Сипоҳсоларлик-бош қўмондонлик. ғазнавийлар даврида оддий аскарлар ўз хизматлари учун шу даражага кўтарилган.
Қорахонийлар даврида 4 та ижтимоий табақа мавжуд эди: улар бойлар, ўрта ҳоллар, чиғайлар (камбағаллар), шунингдек мулксизлар-қора авом (будун) халқ эди. Чорикорлар сифатида феодаллар ерларида ишлаган ерсиз ва кам ерли деҳқонлар «аккарлар» ўтроқ деҳқонлар оммасини ташкил этарди.
Қорахонийлар даври ижтимоий-иқтисодий атамаларининг ўзига хос томонлари шулардан иборат эди.

Назорат топшириқлари:



  1. Қорахонийлар давлатига асос солган туркий қабилаларни санаб беринг.

  2. Яғмолар ва чиғиллар ибтидосини очиб беринг.

  3. Оғалиқ удумини изоҳлаб беринг.

  4. Қорахонийлар даврида вилоят ҳокимлари қандай аталган?

А. тамғачхон
В. қорахон
С. Буғрохон
Д. элоқхон
Е. такин
5. Қорахонийлар давридаги ер эгалигини Сомонийлар даври билан таққосланг.
6. Носир уд-дин ва уд-давла ибораларига изоҳ беринг.
7. Гўрхон, бўғрохон, арслонхон сўзларини қиёсланг.

3-асосий савол:


IX-XII асрлар маданий ҳаёти билан боғлиқ атамалар.
Таянч иборалар:
Ренессанс, Байт ул-ҳикма, Алфраганус. Миқес ар-рудаҳ, Қутадғу-билиг. Ҳайбатул ҳақоний. Тасаввуф. Нақшбандия, Яссавия, Кубровия.
Мақсад:
IX-XII асрлар маданий ҳаёти билан боғлиқ атамаларни талабаларга очиб бериш билан, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик, илмга муҳаббат туйғуларини шакллантириш.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Ренессанс тушунчасини очиб беради.

    2. IX-XII асрларга оид фан-маданият соҳасидаги атамаларни таҳлил қилади.

    3. «Байт ул-ҳикмат» нинг асоси, маъноси ва хизматини шарҳлайди.

    4. Ислом дунёсидаги тариқатларни таҳлил қилади ва уларни бир-бири билан қиёслайди.

3-асосий савол баёни:


IX асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳрнинг маданий ҳаётида янги давр бошланди. Сомонийлар давлатининг қарор топиши билан марказлашган давлат вужудга келди. Бунинг натижасида Бухоро, СамарқАнд, Урганч, Марв ва Нишопур каби шаҳарлар илмий ва маданий марказ сифатида тараққий қила бошлади. Айнан шу давр фанда Ренессанс- Уйғониш даври деб ном олди.
Ренессанс- «уйғониш» деган маънони билдириб. Бу илм-фан ва маданиятнинг уйғониши, ривожланиш даври эди. Ренессанс ҳозирги кунда 3 та даврга бўлиб кўрсатилади: 1) IX-XII асрлар- буюк алломалар даври; 2) XIV-XV асрлар Темур ва темурийлар даври; 3) 1991 йилдан кейин Ўзбекистон муссақиллик даври.
Байт ул-ҳикма- донишмандлар уйи. Ислом Шарқининг ўз давридаги Фанлар академияси. IX асрда Боғдодда шарқнинг йирик илм ва маданият маркази сифатида ташкил этилган.
Алфраганус- 797-865 йилларда яшаб ижод этган Аҳмад Фарғонийнинг тахаллуси.
Зиж- астрономик жадвал.
Авиценна-980-1037 йилларда яшаб ижод этган бухоролик табиб. Аллома Абу Али ибн Синонинг ғарбдаги тахаллуси.
Миқёс ар-Нил- аҳмад ал Фарғоний бошчилигида Нил дарёсига қурилган сув ўлчайдиган иншоот.
Миқёс ар-Рудаҳ- буюк астраном Аҳмад ал-Фарғоний бошчилигида қурилган сув иншооти ёки сув ўлчагич.
Шарқ Аристотели-873-950 йилларда яшаган, уйғониш даври алломаларидан саналган абу Наср Фаробийнинг мўътабар унвони. «Фозил одамлар шаҳри» асари муаллифи.
«Шоҳнома»- 941-1030 йилларда яшаган аллома Абулқосим Фирдавсийнинг асари.
«Девони Луғоти турк»-XI асрда яшаган, Уйғониш даври алломаларидан бири Маҳмуд Қошғарийнинг асари.
Қутадғу-билиг-XI асрда яшаб ижод қилган қорахонийлар даври буюк сиймоларидан бири Юсуф Хос Хожибнинг асари. Асар саодатга бағишловчи билим деб таржима қилинади. Китобни Хитойликлар «Абадул-мулк», Туркистонликлар «Зайнатул умаро», эронликлар «Шоҳномаи туркий», туронликлар «Қутадғу билиг», баъзилар «Пандномаи мулк» деб аташган.
Ҳайбатул ҳақойиқ- XII асрнинг иккинчи ярми XIII асрнинг бошларида яшаб ижод этган аллома Аҳмад Югнакийнинг асари. Асар «Ҳақиқатлар Армуғони» деб таржима қилинади. Асар панднома шаклида ёзилган.
Ҳидоя- 1123-1197 йилларда яшаб ижод қилган фикҳ илми намоёндаларидан бири ҳисобланган Бурхониддин ал-Марғилонийнинг асари. Асар ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатларни йўлга солувчи мусулмон қонунномасидир.
Фикҳ илми-мусулмон қонуншунослиги. Шарқ халқлари ва ислом маданияти эришган буюк ютуқ бўлиб бу борада Мовароуннаҳр ва Хоразм алломалари бой мерос қолдирган.
Шариат- Бу ислом ахлоқий қадриятлари ва мусулмон ҳуқуқи фалсафасидан иборат бўлиб, унинг туб моҳияти фикҳ деб юритилади.
Ҳадислар- Қуръони Каримдан кейинги иккинчи ўринда турувчи нодир манбалардан бири бўлиб, Муҳаммад Алайҳиссаломнинг диний ва ахлоқий кўрсатмалари, ҳикматли сўзлари. Алломалар Ҳадисларни 3 хил йўналишга ажратадилар:

  1. Муснад йўналиши- тасниф этилган тўплпмларда турли мавзулардаги Ҳадисларнинг бир жойда келтирилиши, улар алифбо тартибида жойлаштирилади.

  2. Саҳийҳ- буюк муҳаддис, ватандошимиз Имом ал Бухорий асос солган ҳадислар тўплами, яъни ишонарли ҳадислар.

  3. Суннан- тўғри ишонарли ҳадислар билан бир қаторда «заиф» ҳадислар ҳам келтирилганҳадислар йўналиши.

Тасаввуф- сўфийлик. IX-XIII асрларда Марказий Осиё давлатларида ривож топган исломдаги фалсафий оқим. Тасаввуф сўзи «сўф», яъни кийимни киймоқ, ҳақ йўлида юрувчи бўлмоқ ва дарвешлар тариқаси маъносида қўлланилган.
Тариқат- ишқ озуқаси ва таҳдид йўли билан ҳақиқатга олиб борувчи йўл.
Зуҳд ва тақво- кўнгилли фоний дунё гуноҳларидан, ғараз, тамалардан тозалаш ва худо буюрганига амал қилиб, Оллоҳ манн этган ишлардан сақланиш демакдир.
Нақшбандия- 1049-1140 йилларда яшаб ўтган ислом алломаларидан бири саналган Юсуф Ҳамадоний асос солган тариқат. У дастлаб тайин этган тариқат 4 та:

  1. хуш дар дам- яъни тириклик нафасда;

  2. назар бар қадам- яъни назар қадамда;

  3. сафар дар ватан- яъни солиқ ҳар дам- ўз дилига назар солиш, агар унда ғубор пайдо бўлса, ҳақ висолига ўз хушини боғлаш;

  4. хилват дар анжуман- халқ ичида ўзини кўз-кўз қилмаслик. Қўл ишда бўлса, дил ёрда, худода бўлиши.

Бу қоидаларга Абдуҳолиқ ғиждувоний яна 4 та қоида қўшган:

  1. Ёд кард- ёдлаш;

  2. Боз гашт- қайтиш;

  3. Нигоҳ дошт- тил билан хотира бирлиги;

  4. Ёд дошт- эслаш.

Кейинчалик Баҳовуддин Нақшбанд буларга 3 та қоида киритди:

  1. вуқуфи замин;

  2. вуқуфи ададий;

  3. вуқуфи қалбий.

Яссавия- Аҳмад Яссавий асос солган тариқат, унга кўра «ҳақнинг сўзини эмас, ўзини билиш» асосий масала. Тариқатнинг ўзига хос 10 та қоидаси мавжуд.
Кубровия- 1145-1221 йилларда яшаган шоир аҳмад ибн Умар Абдул Жаноб Нажмиддин Кубро ал Хивакий ал Хоразмий асос солган тариқат. Нажмиддин ва Кубро- унинг етук истеъдодига берилган даража. «Нажмиддин»- диннинг юлдузи, «кубро»- улуғ дегани. Унинг тариқати 10 та усулдан иборат:

  1. тавба- содир бўлган гуноҳлардан пушаймон бўлиш;

  2. зуҳд ва тақво- парҳезгарлик;

  3. худога товаккул қилиш- ўз ишларини бутунлай худога топшириш;

  4. қаноат- озга рози бўлиб, кўпдан воз кечиш;

  5. Узлат- бошқалардан ажралиб якка ўтирмоқ;

  6. доимий зикр-ҳам тил, ҳам юрак билан худони ёд этмоқ;

  7. бутун вужуд билан худога сиғинмоқ;

  8. сабр-чидам;

  9. муроқаба- тангри борлигига ишониб, илоҳий оламга бормоқ;

  10. ризо- тангри иродасига қаршилик кўрсатмасдан қазов а қадар-тақдир ҳукмига бўйсунишдир.

Назорат топшириқлари:



  1. Ренессанс иборасини очиб беринг.

  2. Уйғониш даврларини санаб беринг.

  3. «Байт ул ҳикма» қаерда жойлашган?

А. Самарқандда
В. Бухорода
С. Қоҳирада
Д. Боқдодда
Е. Хивада
4. Алфраганус, Авиценна, Шарқ Аристотелиномлари кимларга берилган?
5. «Девони Луғти турк» асарига изоҳ беринг.
6. «Ҳидоя» асарига шарҳ беринг.
7. Ҳадислар йўналишларини таҳлил қилинг.
8. Тасаввуф илмига шарҳ беринг.
9. Нақшбандия, кубровия, яссавия тариқатларини қиёсланг.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish