Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


МАВЗУ: МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АРАБЛАР ДАВРИ АТАМАЛАРИ



Download 0,59 Mb.
bet25/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

МАВЗУ: МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АРАБЛАР ДАВРИ АТАМАЛАРИ.

Асосий саволлар:



    1. Ислом дини билан боғлиқ атамалар.

    2. VII-VIII асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий атамалар.

Таянч иборалар:
Маварауннаҳр, Хуросон, ислом, Қуръони Карим, Ҳадис, халифа,
муслим, садр, рўза, намоз, ҳпйит, ҳаж, закот, иймон, тариқат,
нақшбандия, кубровия, яссавия, жузья.
1- асосий савол:
Ислом дини билан боғлиқ атамалар.
Ўқитувчи мақсади:
Араблар даври ва ислом дини билан боғлиқ атамаларни талабаларга очиб бериш
билан уларни динимиз ва унинг тарихини мукаммал ўрганишга қизиқтирииш.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Ислом дини билан боғлиқ атамаларни санаб беради.

    2. «Ислом» сўзи маъносини тушунади.

    3. Исломий атамаларни таққослайди.

    4. Исломий атамаларни таҳлил қилади..

1-асосий саволнинг баёни:


«Қадр кечаси»- Рамазон ойининг 26 дан 27 га ўтар кечасида ислом манбалари бўйича Оллоҳу Таоло Қуръонни қадр кечасида «Лавҳи Мавҳуз» дан биринчи қават осмонга бутун ҳолда тушурилиб, сўнг 23 йил мобайнида Муҳаммад Алайҳиссаломга бўлак-бўлак ҳолда Жаброил фаришта воситаси ила нозил қилиб турган.
Тақводор- қуфр, ширк ва ката-кичик гуноҳлардан ўзини сақлайдиган мўъмин киши.
Қуръон- Қуръони каримнинг китоб шакли. Бу мусҳаб, яъни асосий Қуръон нусхалари 6 та бўлган:

  1. Дамашқ нусхаси

  2. Басра нусхаси

  3. Куфа нусҳаси

  4. Мадина умумий нусҳаси

  5. Мака нусҳаси

  6. Мадина хос нусхаси

Ислом- бу ҳаракат буюк ва бирдан-бир ҳақ йўл- ягона эътиқодга даъват қилишдан бошланади. Бу тавҳидлик дини бўлиб. У тарихда «итоат», «тобелик» ва «бўйин эгиш» маъноларини англатувчи ислом номи билан шуҳрат топади.
Буюк ва ягона тангри- Оллоху акбарнинг ердаги расули сифатида арабистоннинг йирик маркази Макка шаҳрида дунёга келган муҳаммад бинни абдуллоҳ (570-632) бу ҳаракатга раҳнамолик қилади. Исломни қабул қилиб, расулуллоҳга эргашган унинг издошлари ўзларини «муслим» яъни ислом динига содиқ «итоаткор»лар деб айтилади. Муслим (мусулмон) ларнинг худо тенг экани, ризқ-рўзни барчага яратгувчининг ўзи етказиб бериши ҳамда жамиятдаги адалатсизликнинг барҳам топиши ҳақ экани тўғрисида тарғиб этилади.
Ҳалифа- ҳалифа дегани «ўринбосар» маъносини англатган. Муҳаммад вафот этгач. Унинг ишларини халифалар, яъни ўринбосарлари Абу Бакр (632-634), Умар (634-644), Усмон (644-656) ва охирги ҳалифа Али (656-661) давом эттиришган. Бу ҳалифалар ислом тарихшунослигида «хулофий рашодин», яъни «ҳақ йўлдан борган саҳиҳ ҳалифалар» деган табаррук ном билан шуҳрат топадилар. Чунки улар Муҳаммад бошлаган муборак ишни давом эттирганлар. Улар ҳукмронлик қилган даврда Арабистонда ислом дини тўла ғалаба қозониб, тарихда илк бор ўта марказлашган мусулмон давлати- Араб ҳалифалиги ташкил топди.
Шайҳул-ислом- дин ва илм пешвоси.
Қофия- араб тили морфологиси.
Мадраса- олий илмгоҳ.
Намозгоҳ- йид ибодатлари ўқиладиган масжид. Йидгоҳ.
Зиндиклик- худосизлик, динга ишонмаслик.
Саййид ал-мурсалин- барча пайғамбар етакчиси: Муҳаммад пайғамбарнинг фахрий номларидан.
Қуфр- исломни танимаслик. худосизлик, кофирлик.
Қуръони Карим- ислом динининг муқаддас китоби. Бу китобда ислом ақидалари. Эътиқод талаблари. Ҳуқуқий ва ахлоқий нормалар. Чеклаш ва тақиқлашлари баён этилган.
Мулҳид- бидъатчи, худога шак келтирувчи.

Назорат топшириқлари:



  1. Моварауннаҳр ва Хуросонни ҳудудий чегараланг.

  2. Қуръоннинг маъноси бу..

А. ихлос
В. қироат
С. Итоат
Д. қоида
Е. ёзмоқ
3. Ҳалифа сўзининг маъносини очиб беринг.
4. Мусулмончилик тариқатларини санаб беринг.
5. Жизья кимларга нисбатан жорий қилинган?
6. Исломий атамаларни таҳлил қилинг.

2-асосий савол:


VII-VIII асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий атамалар.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Араблар даври билан боғлиқ атамаларни ўрганади.

    2. Араблар даври ижтимоий-иқтисодий атамаларни санаб беради.

    3. Араблар даври сиёсий атамаларни очиб беради.

    4. Араблар даври ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий атамаларни таҳлил қилади.

2-асосий савонинг баёни:


704 йилда Қутайба ибн Муслим Хуросонга ноиб қилиб тайинланади. Унга Мовароуннаҳрдан то Хитойгача бўлган худудларни ҳалифаликка бўйсундириш вазифаси юкланган эди. 715 йилгача у бутун Мовароуннаҳрни ўзига бўйсундиради ва бу ҳудудларда ислом динини ёйди. Айни шу араблар ҳукмронлиги Сомонийлар ҳукмронлигига қадар давом этди. Араблар даврида Марказий Осиё халқлари тарихига оид ўзига хос атамалар вужудга келди.
Мовароуннаҳр- Дарёнинг нарги томони, яъни Амударёдан шимолда жойлашган ерларни араблар худди шундай аташган.
Хуросон- ҳозирги Афғонистоннинг шимолий, Эроннинг шимоли-шарқИй қисми ҳамда Жанубий Туркманистоннинг то Амударёгача бўлган ҳудуди.
Манжаниқ- тош отиш мосламаси. Араблар ўзларининг Марказий Осиёга ҳарбий юришларида қалъа деворларини бузиш учун 300 манжаниқдан фойдаланишган.
Раътандоз- Бу ҳам тош отгич қурол.
Нафтандоз- яъни қалъаларни босиб олишда нефтли ва пиликли кўзачаларни ирғитадиган қурол.
Мулки вақф- мадраса ва масжидлар тасарруфидаги ер-мулк, хайрли ишлар учун ажратилган мол-мулк.
Жизья- ғайридинлардан олинадиган жон-бош солиғи. Араблар Мовароуннаҳрни босиб олишгач. Маҳаллий халқЛарга жизья солиғини солишган. Кимда-ким ислом динини қабул қилган бўлса, жизья солиғидан озод қилинган.
Саид Хороший- 721 йилда хуросонга ноиб этиб тайинланган тарихий шахс. Гурак ва Диваштичлар қўғалонини бостирган.
Гурак- 720 йилда сўғдда бошланган арабларга қарши қўзғалон раҳбари- Самарқанд ихшиди.
Диваштич- 720 йилдаги арабларга қарши кураш раҳбари, Панжикент ҳокими.
Уммавийлар- 749 йилгача Арабистонда ҳалифалик тахтини бошқарган сулола.
Аббосийлар- 749 йилда Абу- Муслим қўзғалонидан сўнг ҳалифалик тахтини эгаллаган сулола.
Саррожлик- касб, яъни эгар-жабдуғ ясовчи ҳунарманд. Абу Муслимнинг касби.
«Оқ кийимликлар»-қўзғалон номи. VIII асрнинг 70-80 йиллари Мовароуннаҳрда жуда ката халқ қўзғалони кўтарилиб, қўзғалончилар оқ кийганлиги учун тарихда у «Оқ кийимликлар» қўзғалони деб ном олган.
Муқанна- «оқ кийимликлар» қўзғалонининг раҳбари, унинг асл исми Ҳошим ибн Ҳаким бўлиб, Наршахийнинг ёзишича, унинг бир кўзи кўр. Боши кал ва башараси жуда хунук бўлганлиги сабабли боши ва юзига кўк парда тутиб юрган. Муқанна дегани-«ниқобдор», яъни ҳошим ибн ҳакимнинг лақаби эди.
Нудунгарлик- матога охор берувчи. Муқаннанинг ёшлигидан шуғулланган касби.
Сархангарлик- кичик лашкарбоши. Муқаннанинг ҳарбий соҳадаги дастлабки мансаби.
Бир лак- юз минг.
Авқоф- масжид ва мадрасаларнинг вақф хўжалиги билан шуғулланувчи.
Жомеъ масжиди- жума кунлари жамоат номози ўқиладиган ката масжид.
Жайхун- араблар давридаги Амударёнинг номи.
Сайхун- араблар давридаги Сирдарёнинг номи.
Соғонруд- Сурхандарёнинг араблар давридаги номланиши.

Назорат топшириқлари:



  1. Араблар босқинининг салбий ва ижобий томонларини очиб беринг.

  2. Мавороуннаҳр қайси ҳудудларга нисбатан айтилган?

А. Жанубий Тожикистон ва шимолий Афғонистон.
В. Шимолий Афғонистон ва шимоли-шарқий Эрон.
С. Сўғд
Д. Амударёнинг шимолий қИрғоғидан нариги ҳудуд
Е. Жанубий Туркманистон ва Шимолий Афғонистон.
3. Раътандоз вав нафтандоз атамаларини фарқлаб беринг.
4. ғайридинлардан олинадиган жон-бош солиғи.
5. Араблар даври атамаларини конспект қилинг.
6. «Соғунруд» араблар даврида қаерга нисбатан айтилган?
А. Самарқанд
В. Сурхондарё
С. Қашқадарё
Д. Шаҳрисабз
Е. Термиз



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish