Эксплуатация шароитлари
|
Коэффициент, mt
|
Эксплуатация шароитлари
|
Коэффициент, mt
|
А1, А2, Б1, Б2 А3, Б3, В1
|
1
0,9
|
В2, В3, Г1 Г2, Г3
|
0,85
0,75
|
Ҳаво ҳарорати +350С гача бўлган шароитларда ҳисобий қаршиликни аниқлашда коэффициентни mt =1 га, +500С ҳароратда mt =0,8 га кўпайтириб,
оралиқ қийматлар эса интерполяция усули билан аниқланади.
Эгилувчи, номарказий сиқилувчи, сиқилиб эгилувчи ва сиқилувчи елимланган тўғри бурчакли кесим юзасининг баландлиги 50 см дан катта бўлган елимланган қонструкциялар учун толалар бўйлаб сиқилишдаги ва эгилишдаги ҳисобий қаршиликлари 1.15-жадвалда келтирилган mb коэффициентга кўпайтириб аниқланади.
1.15-жадвал
Елимланган ёғоч конструкцияларни кесим юзасининг баландигини эътиборга олувчи коэффициент, mb
Кесим юзасининг баландлиги,см
|
|
50
|
60
|
70
|
80
|
100
|
200ва катта
|
Коэффициент, mb
|
|
1,0
|
0,96
|
0,93
|
0,90
|
0,85
|
0,8
|
Елимланган эгилувчи, номарказий сиқилувчи, сиқилиб-эгилувчи ва сиқилувчи конструкцияларда елимланган қаватларнинг қалинлигини толалар бўйлаб эгилишдаги, ёрилишдаги ва сиқилишдаги ҳамда толалар бўйлаб сиқилишдаги ҳисобий қаршиликлари 1.16-жадвалда келтирилган mқав га кўпайтириб аниқланади.
1.16-жадвал
Елимланган ёғоч конструкцияларда тахталарнинг қалинлигини эътиборга олувчи коэффициент, mқав
Елимланган тахталарнинг қалинлиги,мм
|
12
|
16
|
19
|
24
|
33
|
42
|
Коэффициент, mқав
|
1,20
|
1,15
|
1,10
|
1,05
|
1,00
|
0,95
|
Турли бино ва иншоотларнинг жавобгарлик даражаси чегаравий ҳолатлар натижасида аниқланган ашёвий ва маънавий эскириш қийматлари асосида аниқланади [13]. Бу кўрсаткичлар миқдори турли синфдаги иморат ва иншоотлар учун ишончлик коэффициентини (γn) эътиборга олиш орқали белгиланади.
Бино ва иншоотлар белгиланиши бўйича 3 синфга бўлинади, уларнинг таснифлари ва белгиланиши бўйича ишончлик коэффициентлари
17-жадвалда келтирилган.
1.17- жадвал
Бино ва иншоотларнинг белгиланиши бўйича синфлари ва ишончлик коэффициентлари, γn
Бино ва иншоотларнинг жавобгарлик бўйича синфлари
|
Белгиланиши бўйича
ишончлик
коэффициенти,
γn
|
I-синф.Жуда муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган бинолар ва иншоотлар, ТЭС ва АЭС ларнинг бош корпуслари, трибунали ёпиқ спорт иншоотлари, театр бинолари, кинотеатрлар, цирклар, ёпиқ бозорлар, ўқув бинолари ва бошқалар
|
1,0
|
II-синф.Муҳим халқ хўжалиги ёки махсус аҳамиятга эга бўлган I ва IIсинфларга кирмайдиган саноат, халқ хўжалиги, турар жой ва алоқа учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар.
|
0,95
|
III-синф.Чегараланган аҳамиятга эга бўлган бинолар, турли озиқ овқат ва минерал ўғит омборлари,иссиқхоналар, бир қаватли турар жой бинолари, алоқа ва яшаш ҳудудларини ёритиш тармоқлари учун таянчлар, вақтинчалик бинолар ва иншоотлар.
|
0,9
|
Юк кўтарувчи ғишт деворлар, оралиқ деворлар, донали материаллардан тайёрланган деворлар, пойдевор блоклари ва йиғма конструкцияларни ташиш ва ўрнатиш жараёнлари учун жадвалда келтирилган коэффициентнинг қийматларини γn=0,95 га, хизмат муддати 5 йилгача бўлган вақтинчалик бинолар учун эса γn=0,8 га кўпайтириш лозим.
Юқорида қайд этилган коэффициентлардан ташқари ёғоч конструкцияларни лойиҳалашда бир қатор бошқа коэффициентлардан ҳам фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, эгри чизиқли елимланган конструкциялар тайёрлаш жараёнида пайдо бўладиган бошланғич кучланишни эътиборга олиш учун mэг коэффициентдан фойдаланилади. Эгри чизиқли елимланган конструкциялар- нинг чўзилиш ва эгилишдаги ҳисобий қаршилиги mэг коэффициентнинг 1.18-жадвалда келтирилган қийматларига кўпайтириш орқали аниқланади.
1.18-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |