Махматқулов турдимурод ёғоч конструкциялари


-расм. а) Ёғочнинг чўзилиш диаграммаси; б) стандарт намуна. 2.1-мисол



Download 17,82 Mb.
bet13/70
Sana25.12.2022
Hajmi17,82 Mb.
#895970
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70
Bog'liq
ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

2.2-расм. а) Ёғочнинг чўзилиш диаграммаси; б) стандарт намуна.
2.1-мисол. Яхлит ёғоч материаллардан тайёрланган ферманинг чўзилувчи панжарасини қуйидаги берилган маълумотлар асосида мустаҳкамлигини текшириш. Панжара 15 см узунликда 2 та диаметри d=2,0 cм бўлган тешик билан кузсизлантирилган. Чўзувчи кучнинг қиймати N=180 кН, чорқирранинг кесим юзаси А=b·h=17,5·17,5 см. Иморат синфи–II, Бинонинг ишончлик коэффициенти γn= 0,95 га тенг.
Элемент кесим юзасининг брутто майдони:
Абр=b·h=17,5·17,5=306,25 см2.
2 та диаметри d=2,0 cм бўлган тешик билан кузсизлантирилган кесим юзаси Акуч=2d·h=2·2·17,5=70см2га тенг.
Кесимнинг кучланишини эътиборга олган ҳолда нетто юзаси:
Антбр Акуч=306,25 70= 236,25 см2 га тенг бўлади.
Кесим юзасининг чўзилишдаги кучланиши (2.1) формуладан
аниқланади. Iтоифа ёғоч материалнинг ҳисобий қаршилигиRч=1,0кН/см2.
=N / Aнт = Rч·m0n= 1 ·0,8/0,95=0,84 кН/см2.
Шарт бажарилди, кесим юзаси тўғри танланган.
2.1-жадвал

Мустақил бажариш учун вариантлар


Кўрсаткичлар номи

Вариантлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Чўзувчи кучN, кН

120

130

140

150

160

170

180

190

200

210

Кесим юзасидаги тешикнинг диаметри,см

0,8

1,0

1,2

1,4

1,6

1,8

2,0

2,2

2,4

2,6

Кесим юзаси,см

7,5 10

10
12,5

12,5 15

15
17.5

15
17,5

15
17.5

17,5
17,5

20
22.5

22,5 25

25
27,5

Ёғоч материал тури

оқ қайин

терак

шум тол

эман

за- ранг

жука

қайин

тол

қара
ғай

тило
ғоч

Иморат синфи (1.17-жадвал)

I

II

III

I

II

III

I

II

III

I

2.2. Марказий сиқилувчи элементларни ҳисоблаш


Сиқилувчи элементларга устунлар, қия синчлар, фермаларни устун ва қия синчлари ва бошқа элементлари киради. Кесим юзаларида сиқувчи Nкуч таъсирида сиқилувчи кучланиш пайдо бўлади. Ёғоч материаллар сиқилишга чўзилишга нисбатан яхши ишлайди. Чунки бу ҳолда кўз, ёриқлар ва бошқа нуқсонларнинг мустаҳкамликка таъсири жуда кам бўлади. Шу сабабли сиқилувчи элементлар тайёрлаш учун II-тоифали, яъни ҳисобий қаршилиги Rc=13 МПа бўлган материаллардан фойдаланилади. Кесим юзасининг ўлчамлари 13 см дан катта бўлган чорқирралар (бруслар) нисбатан яхши ишлайди, чунки бу ҳолда кесилган толаларнинг фоиз миқдори тахталарга қараганда кам бўлади. Шу сабабли ҳисобий қаршилиги ҳам юқори, яъни Rc=15 МПа га тенг бўлади. Айниқса, думалоқ кесим юзали ёғочларда бу қиймат анча юқори Rc=16 МПа, чунки бу ҳолда толалар умуман кесилмаган бўлади [2,13].
Марказий сиқилувчи элементларни мустаҳкамлиги ва турғунлиги кўндаланг кесим юзасига (А), уларнинг узунлигига (l) ва учларининг бирикиш усулига боғлиқ. Бу боғлиқлик бўйлама эгилиш коэффиценти () билан эътиборга олинади.
Сиқилувчи ёғоч элементлар мустаҳкамлик ва турғунлик бўйича қуйидагича ҳисобланади:
c =Nснт Rcn. (2.2)
c =Nс/ Аҳ Rc / γn (2.3) бу ерда:с– кесим юзасидаги нормал кучланиш;
Nссиқувчи бўйлама юк;
Aнт– кўндаланг кесимнинг нетто юзаси;
Aҳ– кўндаланг кесимнинг ҳисобий юзаси;
Rс– элементнинг сиқилишдаги ҳисобий қаршилиги;
–бўйлама эгилиш коэффиценти; γn–ишончлик коэффициенти.
(2.2) формула орқали элемент узунлиги қалинлигининг 7 баробаригача бўлган элементлар мустаҳкамликка, (2.3) формула эса бу қийматдан катта бўлган элементлар устуворликка ҳисобланади. Агар кесим юзаси элементнинг тўлиқ юзасига тенг деб олинса ёки кучсизланиш майдони умумий майдоннинг 1/4 қисмидан ошмаса, у ҳолда Аҳ= Абр га тенг. Агар юқоридаги кўрсаткич 25% дан катта бўлса ёки нисбат 1/4 дан ошса Аҳ=2/3Ант тенг бўлади. Агар кучсизланган юзалар ташқи қирраларга чиқадиган бўлса ёки симметрик
бўлмаган кучсизланиш бўлса у ҳолда Аҳ= Ант га тенг бўлади.
Бўйлама эгилиш коэффиценти  элементнинг ҳисобий узунлигига (l0), кесим юзасининг инерция радиусига (r) ва стерженнинг эгилувчанлиги () га боғлиқ.У ҳолда эгилувчанлик қуйидаги (2.4) формуладан аниқланади:
= l0/r (2.4)
Бўйлама эгилиш коэффиценти  қуйидаги (2.5) ва (2.6) формулалардан аниқланади:
-эгилувчанлик > 70 бўлса, = 3000 / 2. (2.5)
- эгилувчанлик 70 бўлса, =1–0,8(/100)2. (2.6)
Ҳисобий узунлик сиқилувчи стерженларни учларини бирикишига боғлиқ, уларнинг бирикиш усуллари ва ҳисобий узунликлари 2.3-расмда келтирилган.

2.3-расм. Марказий сиқилувчи стерженларнинг бирикиш схемалари.
Кесим юзасининг инерция радиуси (r) кесим юзасига (A) ва кесимнинг юзасининг инерция моментига (J) боғлиқ.
. (2.7)
Инерция радиуси чорқирралар учун r =0,289h га, думалоқ шаклдаги материаллар учун эса r =0,25d га тенг бўлади.
Сиқилувчи элементларнинг эгилувчанлиги ҳам () чегараланган бўлиб, бу қиймат қуйидаги 2.2-жадвал асосида аниқланади.
2.2-жадвал

Download 17,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish