Элементларнинг чегаравий эгилувчанлиги
Т/р Конструкция элементларининг номи Чегаравий
эгилувчанлик,() 1. Сиқилган белбоғлар, ферма ва устунларнинг таянч 120 панжаралари
Ферма ва бошқа тешик конструкцияларнинг 150
сиқилувчи элементлари
Боғловчиларнинг сиқилган элементлари 200 4. Фермаларнинг бўйлама йўналишда чўзилган 150
белбоғлари
Ферма ва бошқа тешик конструкцияларнинг бошқа 200
чўзилувчи элементлари
Асосий элементлар (устунлар, таянч панжалар ва 150
қия синчлар)
Бошқа элементлар 175
Боғловчилар 200
Агар кесим юзасини эгилувчанлиги ва бўйлама эгилиш коэффициенти
ҳамда ҳисобий қаршилиги Rс маълум бўлса, сиқилувчи элементнинг юк кўтариш қобилияти қуйидаги формуладан аниқланади:
Nс= ARc. (2.7)
Сиқилаётган элементнинг деформацияланиш схемаси 2.4-б расмда келтирилган.
2.4-расм. Марказий сиқилувчи стерженлар. а) стандарт намуна; б) бўйлама кучланиш ва деформациянинг боғланиш диаграммаси.
Агар эгилувчанликнинг () қиймати берилган бўлса, у ҳолда бўйлама эгилиш коэффицентини () Эйлер эгри чизиғиорқали ҳам аниқлаш мумкин.
Эътироф этиш лозимки, бўйлама эгилиш коэффициенти нинг қиймати доимо 1 дан кичик бўлади.
2.5-расм. Бўйлама эгилиш коэффициенти ва эгилувчанлик ўртасида боғлиқлик диаграммаси.
Шундай қилиб, бўйлама эгилиш коэффициентининг қиймати аниқланиб, юқорида келтирилган формулалар орқали сиқилувчи элементларнинг мустаҳкамлиги текширилади.
2.2-мисол. Яхлит ёғоч материаллардан тайёрланган ферманинг сиқилувчи қия синчини қуйидаги берилган маълумотлар асосида мустаҳкамлигини текшириш талаб этилади. Қия синчузунлигининг ўрта қисмида 2 та диаметри d=2,0 cм бўлган тешик билан кузсизлантирилган. Сиқувчи кучнинг қиймати N=200 кН, чорқирранинг кесим юзаси
А=b·h=15·15 см. бўлиб, II тоифа қарағай материалидан тайёрланган. Стерженнинг ҳисобий узунлиги l0=l=2,8 м. Иморат синфи –II, бинонинг ишончлик коэффициенти γn = 0,95 га тенг.
Кесим юзасининг инерция радиуси r =0,289b=0,289·15=4,335 см.
Устуннинг эгилувчанлиги = l0/r=280/4,335=64,6 70
Кесим юзасининг нетто майдони
Ант=Абр Акуч=b·h– 2·d·b=15·15 – 2·2·15=165 см2.
Кесим юзасининг мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
c=Nс/Aнт =200 /165= Rс/γn = 1,40/0,95=1,47кН/см2.
бу ерда: Rс – элементнинг сиқилишдаги ҳисобийқаршилиги бўлиб, қиймати Rс = 1,4 кН/см2га тенг.
Бўйлама эгилиш коэффициенти 70 бўлганлиги учун унинг қиймати (2.5) формуладан аниқланади:
=1–0,8∙(/100)2=1 – 0,8∙(64,6/100)2=0,666 га тенг.
Кесим юзасининг ҳисобий майдони Аҳис = 1,33·Ант =1,33·165 =219,45см2 Сиқилган элементнинг турғунлик бўйича мустаҳкамлиги (2.3)формула орқали текширилади. IIтоифа ёғоч материалнинг ҳисобий қаршилиги Rc=1,4 кН/см2 га тенг бўлганда:
=Nс/Аҳис =200 / Rч/γn = 1,4 /0,95=1,47кН/см2.
Марказий сиқилган стерженнинг мустаҳкамлиги ва турғунлиги таъминланган.
2.3 жадвал Мустақил бажариш учун вариантлар
Кўрсаткичлар номи
|
Вариантлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Сиқувчи куч, кН
|
140
|
150
|
160
|
170
|
180
|
190
|
200
|
210
|
220
|
230
|
Кесим юзасидаги тешикнинг диаметри,см
|
1,0
|
1,2
|
1,4
|
1,6
|
1,8
|
2,0
|
2,2
|
2,4
|
2,6
|
2,8
|
Кесим юзаси, см
|
7,5 10
|
10
12,5
|
12,5 15
|
15
17.5
|
15
17,5
|
15
17.5
|
17,5
17,5
|
20
22.5
|
22,5 25
|
25
27,5
|
Элементнинг узунлиги, м
|
1,6
|
1,8
|
2,0
|
2,2
|
2,4
|
2,6
|
2,8
|
3,0
|
3,2
|
3,4
|
Ёғоч матери- алтури
|
акас
|
қайин
|
тол
|
эман
|
заранг
|
жука
|
акас
|
оқ қайин
|
қара
ғай
|
тило
ғоч
|
Иморат синфи
(1.17-жадвал)
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
| 2.3. Эгилувчи элементларни ҳисоблаш
Ёғоч иморат ва иншоотларнинг энг кўп тарқалган эгилувчи элементларига турли стропилалар, тўшамалар, ёпмалар, тўсинлар ва бошқалар киради. Эгилувчи элемент кесимида ташқи юклардан эгувчи момент М ва кесувчи куч Q пайдо бўлади.
Масалан, бир равоқли ошиқ-мошиқ бириккан тўсинда, текис тақсимланган (q) юкдан равоқ ўртасида эгувчи момент M=q 2/8 ва равоқ ўртасида якка жойлашган Р юкдан M =Р· /4 эгувчи момент пайдо бўлади.
Эгувчи момент таъсирида элемент кўндаланг кесим юзасида нормал кучланиш () пайдо бўлади. Кесим юзасининг юқори қисмида сиқувчи ва пастки қисмида эса чўзувчи кучланишлар пайда бўлади (2.6-расм), шу сабабли элемент эгилади [13].
Эгилувчи элементларнинг мустаҳкамлигига кесим юзаларидаги кўз, ёриқлар ва бошқа нуқсонларнингтаъсири кучли бўлади. Айниқса, элементларнинг чўзилувчи қисмларида жойлашган нуқсонларнинг таъсири сезиларли бўлади.
Эгилувчи элементнинг кесим юзасида нормал кучланиш баландлик бўйлаб нотекис тақсимланган бўлади. Дастлаб, ҳисобий босқичда ёғоч эластик ишлайди ва кучланиш деярли тўғри чизиқли бўлади, кейинги босқичларда эса бу қонуният бузилади ва кучланиш эгри чизиқли кўринишга эга бўлади. Бу ҳолатни қуйидаги 2.7-расмдан ҳам кўриш мумкин.
Оддий ва қийшиқ эгилувчи элементларни ҳисоблаш.
Эгилиш бир ўқ бўйлаб амалга ошадиган элементлар оддий эгилувчи элементлар деб аталади. Шу сабабли элементлар II-тоифаматериаллардан тайёрланади. Оддий эгилувчи чорқирра элементларнинг кесим юзаларидаги нормал кучланиш қуйидаги формуладан аниқланади:
=M/Wнт RЭ/γn. (2.9) бу ерда: М – ҳисобий эгувчи момент;
Wнт– ҳисобий кўндаланг кесим юзасининг нетто қаршилик моменти;
RЭ–материалнинг эгилишдаги ҳисобий қаршилиги; γn–ишончлик коэффициенти.
2.6-расм. Тўсиннинг ҳисобий схемаси. а) тўсин бўйлаб текис тақсимланган юк бўйича; б) бир нуқтага тўпланган юк бўйича.
2.7-расм. Кесим юзаси бўйича нормал кучланиш эпюраси.
Чорқирралар учун
-
W =b· h2 / 6.
Думалоқ шаклдаги юзалар учун
|
(2.10)
|
W =d3/ 10 .
|
(2.11)
|
Эгувчи моментнинг (M) қиймати ва ёғочнинг ҳисобий қаршилиги маълум бўлса, талаб этилган қаршилик моменти қуйидаги формуладан аниқланади:
-
hтқ= . (2.13)
Кесим юзасининг эни bтқ=6·M /RЭ·hҳис. (2.14)
Агар кесим юзаси айлана шаклда бўлса унинг диаметри dтқ= . (2.15)
Эгилувчи элементлар юклар таъсирида ёрилиши ҳам мумкин, шу сабабли ёрилишдаги уринма кучланиш қуйидаги формуладан аниқланади:
=Q·Sбр/ Jбр·bҳис Rёр/γn. (2.16) бу ерда:Q – кесувчи куч;
Sбр – статик инерция моменти, брутто;
Jбр– инерция моменти, брутто;
Rёр – ёғочнинг ёрилиш (кесилиш)даги ҳисобийқаршилиги; γn - ишончлик коэффициенти.
2.4-жадвал
Ёғоч конструкция элементларининг чегаравий эгилувчанлиги
Элемент равоғига нисбатан
Тўсиннинг нисбий салқилиги кесим юзаси bh бўлган элемент учун қуйидагича аниқланади.
ƒ/l = 5 qн 3/384Jбр Eё [ ƒчег/γn ] . (2.17)
бунда: J – кесим юзасининг инерция моменти;
Eё= 10000 МПа – қарағай материали учун ёғочнинг эластиклик модули
Эгилувчи элементларни ҳисобий қаршиликлари белгиланган ўлчамдаги стандарт нусхаларни лаборатория усулида синаш орқали аниқланади. Ёғоч конструкция элементларининг эгилишдаги ҳисобий қаршиликлари тўғрисидаги маълумотлар 1.11-жадвалда келтирилган.
Фанера материаллардан елимлаб тайёрланган ёғоч элементларнинг эгилишини аниқлашда кесим юзасининг бикирлигини 0,7 Е·Jчег га тенг қабул қилинади.
Қийшиқ эгилувчи элементларга бурчак остида жойлашган тўсинлар, сарровлар ва бошқа конструкциялар киради.
Демак, қийшиқ эгилиш кесим юзасининг икки, яъни хва уўқлари бўйлаб амалга оширилади. Кесим юзаси думалоқ шаклдаги элементларда қийшиқ эгилиш рўй бермайди, чунки х ва у ўқлари элементнинг симметрия ўқи ҳисобланади. Қийшиқ эгилувчи элементлар ҳам худди оддий эгилувчи элементлардек II-тоифа материаллардан тайёрланади. Юкнинг бурчак остидаги таъсиридан qх = qcos ва qy = qsin ташкил қилувчилар ва шунга мосравишда эгувчи моментлар Mх = Mcos ва My = Msin пайдо бўлади [13].
У ҳолда қийшиқ эгилувчи элементларнинг мустаҳкамлиги қуйидаги формула орқали текширилди:
=Mх/Wх + Mу /Wу RЭ. (2.18) бу ерда: Mх, Mу– х ва у ўқлари бўйича эгувчи моментларнинг қиймати;
Wх,Wу – х ва у ўқлари бўйича кўндаланг кесим юзасининг қаршилик моментлари.
Қийшиқ эгилишда кесим юзасининг инерция (J) ва қаршилик (W)
моментлари хвауўқларигамос равишда аниқланади.
Масалан, Wх =b·h2 / 6 ва Wу=h·b2/ 6 (2.19)
Элементнинг равоқ ўртасидаги бўйлама эгилиши ҳам х ва у ўқлари бўйича ташкил этувчилари ƒ = ƒх·cos+ƒу·sin га тенг. (2.20)
Салқилиқнинг умумий қиймати уларнинг ўқларга нисбатан геометрик йиғиндисидан иборат. ƒ = [ ƒчег/γn ]. (2.21)
Do'stlaringiz bilan baham: |