9.7-расм. Ферма юқори белбоғининг ҳисобий схемаси.
Кесим юзаларини танлаш стерженларнинг нормада берилган чегаравий салқилигини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади. Бу қийматлар устки белбоғ учун =120, сиқилган стерженлар учун =150, металл элементлар учун =400 га тенг.
Ферма элементларининг кесим юзалари таъсир қилаётган эгувчи момент (М) ва бўйлама куч (N) нинг қийматлари асосида аниқланади.
Лойиҳалаш нормасига асосан, кесим юзасининг энини 17 см дан катта бўлмаслиги тавсия этилади.
Баландлиги эса N кучни эътиборга олган холда қуйидагича аниқланади:
Ат.к. = 0,R7 N; hт.к. = Ab ;
c
M
Wт.к. = ; hт.к. = 6 Wт.к. . (9.2) 0,8 R
Ёғоч фермаларнинг тугунлари ҳам кучларнинг йўналишини ва унинг таъсир бурчагини этиборга олган ҳолда ҳисобланади ва лойиҳаланади.
Ҳисоб ишларини бажаришда ёрувчи Т куч ва ўринма кучланиш ҳам эътиборга олинади.
T
R = Rёр; А = blёр;
A
Rёр.ўр. = Rёр/(1 + 0,25 lёр)/l; l =h/2. (9.3)
Фермаларни якуний ҳисобида чегаравий ҳолатларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳи шартларини қаноатлантирилиши текширилади.
9.1-мисол. Равоғи L=15 м бўлган бир қаватли бино учбурчакли яхлит ёғоч элементлардан тайёрланган ферма билан ёпилган. Фермалар қадами В=6 метрга тенг. Ферма юқори белбоғига ўлчами 6х1,5 м бўлган фанера қопламали ёпма жойлаштирилган. Том юки 9.1-жадвалга асосан, қабул қилинади[14].
9.1-жадвал Том юки жадвали
Элементлар номи
|
Меъёрий юк, кН/м2
|
Коэффици ентлар
|
Ҳисобий юк, кН/м2
|
Уч қатламли рубероидли том
|
0,12
|
1,2
|
0,15
|
Фанера қопламалар (0,008+0,006)·640
|
0,09
|
1,1
|
0,10
|
Ёғоч синч
0,04·0,146·(500 /1,5)·6
|
0,15
|
1,1
|
0,16
|
Текисловчи ва иссиқдан ҳимояловчи қатламлар
|
0,20
|
1,2
|
0,24
|
Жами
|
0,56
|
|
0,65
|
Қор юки
|
0,50
|
1,4
|
0,70
|
Тўлиқ юк
|
1,06
|
|
1,35
|
9.1-жадвалга асосан, фермага таъсир қилаётган юклар:
Меъёрий юклар:
-доимий меъёрий юк qн =0,56 кН/м2.
-доимий қор юки pH = 0,5 кН/м2.
-тўлиқ меъёрий юк qн =1,06 кН/м2.
Ҳисобий юклар:
-доимий ҳисобий юк qҲ=0,65 кН/м2, -ҳисобий қор юк pҳ = 0,70 кН/м2.
-тўлиқ ҳисобий юк q=1,35 кН/м2.
Ферманинг ёғоч элементлари –қарағай, металл элементлари эса С245 синфдаги пўлатдан тайёрланган
9.8-расм. Учбурчакли металл-ёғочли ферманинг ҳисобий схемаси.
Равоғи l=15 м бўлган учбурчакли ферманинг геометрик ўлчамларини аниқлаймиз.
Ферманинг баландлиги h=1/5l= (1/5)15=3000 мм.
Пастки белбоғ ўлчамлари ва ферма баландлигини эътиборга олган ҳолда юқори белбоғнинг узунлиги қуйидаги формуладан аниқланади: lа-б =lб-с = = 4050 мм.
бу ерда:h1– ферманинг оралиқ баландлиги бўлиб, бу қиймат умумий баландликнинг ярмига тенг h1 = Н/2 =3000/2=1500 мм.
lb-f– қия синч узунлиги lб-f = = 4050мм.
lc-f- устуннинг узунлиги ферма баландлигига тенг lc-f =3000 мм.
Ферманинг хусусий оғирлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
qўз оғ = (qн+pH) /[(1000 / kўз оғ l )] -1=
= 0,56+0,50 / [(1000 / 515) ] –1 = 0,086 кН/м2.
бу ерда: kўз оғ – хусусий оғирлигини эътиборга олувчи коэффициент бўлиб, 15 м узунликдаги учбурчакли ферма учун унинг қиймати 5 га тенг; l = 15 м – равоқ узунлиги; qн = 0,56 кН/м2–меъёрий юк; pн = 0,50 кН/м2 –меъёрий қор юки ( I-район учун). Ҳисобий юкнинг қиймати
qҳ=qўз оғ γn = 0,086 1,1= 0,0946 кН/м2
Томнинг 1 м2 юзасига тўғри келадиган доимий ҳисобий юклар:
том ёпмасидан qҳ= 0,65 кН/м2;
ферманинг хусусий оғирлигидан qҳ= 0,0946 кН/м2;
Юклар йиғиндиси q=qҳ+qҳ =0,65 + 0,0946 = 0,7496 кН/м2.
Фермани 1 метр энига тўғри келадиган текис тақсимланган доимий юкларнинг қиймати:
ферма қадами В = 6 метр бўлганда, доимий юкнинг қиймати qд =qҳ В=0,749 6 = 4,49 кН/м.
қор юкининг қиймати
Рд =рҳ В = 0,7 6 = 4,2 кН/м.
бу ерда: В=6 ферма қадами
Ферманинг “В” тугунига таъсир қилаётган доимий тўпланган юкнинг қиймати:
Рд = qдlб = 4,493,75 = 16,84 кН. бу ерда: qд – доимий юк, qд =4,49 кН/м.
lб– ферма юқори белбоғининг узунлиги бўлиб, lб =15/4=3,75 м.
Ферманинг “В” тугунига таъсир қилаётган вақтинчалик тўпланган юкнинг қиймати:
Рвақт = Рдlб = 4,203,75 = 15,75 кН.
Юкларнинг йиғиндиси
Р= Рд +Рвақт = 16,84 + 15,75 = 32,59 кН.
Ферма стерженларида бирлик юкдан ҳосил бўлган зўриқишлар
САПР-ЛИРА 2015 компьютер дастури асосида аниқланган ва маълумотлар 9.2-жадвалга киритилган.
9.9-расм. Учбурчакли ферманинг геометрик схемаси ва ўлчамлари.
9.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |