Мустақил бажариш учун вариантлар
Кўрсаткичлар Вариантлар номи 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Арканинг
16,5 17,0 17,5 18,0 18,5 19,0 19,5 20.0 20,5 21
узунлиги, м Арканинг
3,0 3,0 3,5 3,5 4,0 4,0 4,5 5,0 5,5 6,0
қадами, м
Арка устки бел-
140 140 140 140 140 140 140 140 140 140
боғининг кесим
396 396 440 440 484 484 528 528 572 572
юзаси,b h, мм Арка тортқи-
с ининг кесим 16,0 16,0 16,0 18,0 18,0 18,0 20,0 20,0 22,0 22,0 юзаси,мм
Изоҳ:1.Арканинг устки белбоғи 8-12% намликдаги қарағай материалидантайёрланган.
Барча вариантлар учун доимий меъёрий юк qн =0,68 кН/м2.Меъёрий қорюки pн= 0,7 кН/м2. Тўлиқ меъёрий юкqн =1,38 кН/м2.
Барча вариантлар учун доимий ҳисобий юк qҳ=1,0 кН/м2. Ҳисобий қор юк pҳ= 0,98 кН/м2. Тўлиқ ҳисобий юк q=1,98 кН/м2.
Мустақил назорат учун саволлар
1.Ёғоч синчли биноларда аркалар қандай вазифани бажаради? 2.Аркалар билан неча метр равоқли иморат ва иншоотлар ёпилади? 3.Аркаларнинг кесим юзалари қайси талаблар асосида танланади? 4.Аркаларда бўйлама юкдан ҳосил бўладиган кўндаланг зўриқиш неча хил усулда қабул қилинади? 5. Эгри чизиқли елимланган аркалар тайёрлашда қандай қалинликдаги тахталардан фойдаланилади? 6. Аркаларнинг ҳисобий узунликлари қайси кўрсаткичларга қараб аниқланади? 7. Аркалар юкларнинг қандай бирикмаларига (жамланишига) ҳисобланади? 8. Аркаларнинг асосий тугунлари қандай ҳисобланади?
9-БОБ. МЕТАЛЛ - ЁҒОЧ ФЕРМАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
9.1.Металл- ёғоч фермалар тўғрисида умумий маълумотлар
Ёғоч фермалар стерженлардан ташкил топган панжарасимон конструкция бўлиб ёғоч каркасли (синчли) иморатларда кенг қўлланилади.
Улар кичик ва ўрта равоқли иморат ва иншоотларда асосий юк кўтарувчи конструкция вазифасини бажаради.
Фермаларнинг асосий афзалликлардан бири унинг бирданига стропила ва том ёпмаси вазифасини бажаришидир.
Фермаларнинг юқори белбоғлари ва сиқилувчи стерженлари ёғоч материаллардан, чўзилувчи элементлари ва пастки белбоғлари металлдан тайёрланади. Шу сабабли, бундай фермалар металл-ёғоч фермалар деб аталади.
Фермалар йиғилиб-тузиладиган (йиғма) конструкция ҳисобланади.Уларнинг бу афзаллиги ташишни ва жойига ўрнатишни осонлаштиради. Фермаларнинг асосий камчиликларидан бири эса тугунларининг ва элементларининг кўплигидир [2,14].
Тугунларининг кўплиги тайёрлаш ишларини механизмлар билан бажаришни қийинлаштиради. Бу эса меҳнат сарфини, бинобарин уларнинг таннархини ошишига олиб келади. Фермаларнинг юқори белбоғларининг қиялиги, шакли том ёпмасининг турига ва ишлаб чиқариш жараёнларига боғлиқ.
Панжараларнинг схемаси, тугунларнинг конструкцияси бир-бири билан ўзаро боғлиқдир. Агар ферманинг юқори белбоғлари елимланган элементлардан тайёрланган бўлса у ҳолда белбоғдаги элементлар узун бўлиб тугунлар сони кам бўлади. Чорқирралардан тайёрланган фермаларда эса элементлар кичик бўлиб уларнинг узунликлари ҳам мос равишда кичикдир.
Ёғоч фермалар асосан икки гуруҳга бўлинади:
елимланган ёғоч элементлардан тайёрланган фермалар;
асосий элементлари, чорқирра, ёғоч ва тахталардан тайёрланган яхлит ёғоч фермалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |