Юқори белбоғни ўрта тугуни. Ҳисобий зўриқишлар: N1=336,2 кН, N2=306,1кН, N7=17,49 кН, N8=21,38 кН.
Марказий тугун учун d=32 мм болт қабул қиламиз. Тугундаги қирқимлар сони иккитага тенг. Болтнинг юк кўтариш қобилияти ёғочни эзилиш шартидан
.
Металл қоплагичларнинг ўлчамини 8х80 мм қабул қиламиз. Қоплагичларни бўйлама сиқилишга текширамиз. Сиқилаётган майдон узунлиги 270 мм га тенг (9.18-расм). Эгилувчанликнинг қиймати
.
Қоплагичнинг мустаҳкамлиги
σ=D1 / 2·φ·δ·в = 17,52 / 2· 0,22 · 0,8 ·8 = 6,22 < 21,5 кН/см2.
бу ерда: D1=17,49 кН – қия синчдаги зўриқиш; =0,22 – бўйлама эгилиш коэффициенти; b=80 мм – металл қоплагичнинг эни; δ=8 мм – металл қоплагичнинг қалинлиги.
9.18-расм. Юқори белбоғни ўрта тугуни.
Қоплагичлар қия синчларга узунлиги l = 80 мм, диаметри d=14 мм бўлган 6 та глухарлар ёрдамида бириктирилади.
Ёғочнинг эзилиш шартидан:
.
Глухарларни эгилиши шартидан:
.
Шарт бажарилди, тугуннинг мустаҳкамлиги таъминланган.
Ферманинг чўққи тугуни. Ферманинг чўққи тугунида зўриқишлар юқори белбоғларни бир-бирига тиралиб турган юзаси орқали узатилади. Тугунда жойлашган қия синчлардаги ҳисобий зўриқишлар N7 = 17,49 кН,N8 =
-21,38 кН. Металл қоплагичлар ва ва глухаларнинг хисоби юқоридаги тугун (юқори белбоғ ўрта тугуни ) ҳисобида келтирилган(9.19-расм).
Қия синчларни юқори белбоғ билан бириктирувчи марказий болтни тугундаги мавжуд зўриқишларни тенг таъсир этувчисини аниқлаш орқали ҳисоблаймиз. Зўриқишларнинг тенг таъсир этувчиси:
9.19-расм. Ферманинг чўққи тугуни
Марказий болтнинг диаметрини аниқлаш учун ҳисобий зўриқиш мавжуд қия синчлар орасидаги бурчакни эътиборга олган ҳолда (740 151) график ҳолда аниқланади (9,19-расм) ва қиймати 18,20 кН га тенг. ҚМҚ-2.03.08-98. “Ёғоч конструкциялари”. Лойиҳалаш нормасига асосан, K =0,62 га тенг.
Марказий болтнинг талаб қилинган диаметри унинг эгилиш шартидан қуйидаги формуладан аниқланади:
. W = n / R = N8 · 0,8 / R = 0,1 d3
d = = 1,67 мм.
Аниқланган қийматга асосан, марказий болт диаметрини d =20 мм қабул қиламиз.
Қабул қилинган марказий болтнинг юк кўтариш қобилияти: - болтни кесилиши бўйича
2 (πd2 / 4) · Rкес·m= 2·(3,14 · 2,02 / 4) · 21,5 · 0,58 = 78,32 > 24,4 кН/см2; бу ерда: d =20 мм – марказий болтнинг диаметри; π = 3,14 – ўзгармас қиймат;
m = 0,58 – болтнинг иш шароитини эътиборга олувчи коэффициент; Rкес =21,5 – болтнинг кесилишдаги ҳисобий қаршилиги.
- болт ўтган тешикнинг эзилиши бўйича:
2 (πd2 /2) t · Rэз = 2·(3,14 · 2,02 / 2) · 0,5 ·16 = 55,3 >24,4 кН.
бу ерда: t – бурчаклик токчасининг қалинлиги;
Rэз =16 –ёғочнинг ҳисобий қаршилиги.
Ўлчами δ х b =8 х 100 мм ва узунлиги 𝑙=240 мм бўлган металл қоплагич 4 та глухар ёрдамида бириктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |