Махматқулов турдимурод ёғоч конструкциялари


Кесим юзалари арматуралар билан жиҳозланган тўсинларни ҳисоблаш



Download 17,82 Mb.
bet37/70
Sana25.12.2022
Hajmi17,82 Mb.
#895970
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   70
Bog'liq
ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

6.4. Кесим юзалари арматуралар билан жиҳозланган тўсинларни ҳисоблаш
Арматуралар билан жиҳозланган тўсинларнинг чўзилувчи ва сиқилувчи белбоғлари арматуралар билан жиҳозланади. Арматуралар билан жиҳозлаш тўсинларнинг кесим юзаларини бир неча баробарга камайтириш ва шу асосда материаллар сарфини, тўсиннинг деформациясини камайтириш ва мустаҳкамлигини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, арматуралар билан жиҳозлаш бу турдаги тўсинларда паст тоифадаги ёғоч материаллардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Тўсинларни жиҳозлаш учун А-II ва А-III синфига мансуб, ҳисобий қаршилиги 235... 295 МПа оралиғида бўлган арматуралардан фойдаланилади ва арматураларнинг миқдори 2...4 % га тенг бўлади. Тўсинларни ҳисоблашда ёғочнинг ва арматуранинг эластиклик модуллари мос равишда Ёё=10000 МПа ва Ёа=210000 МПа га тенг деб қабул қилинади.
Арматуралар билан жиҳозланган тўсинларнинг кесим юзалари биноларнинг равоғи ва юкларнинг миқдорига мос равишда тўғри тўртбурчак, қўштавр, тавр кўринишда танланади. Тўсин кесим юзасида арматураларни жойлаштирилиши 6.6-расмда кўрсатилган.

6.6-расм. Арматуралар билан жиҳозланган тўсинлар: а-икки нишабли; б-паралел белбоғли; в –тўсинларнинг кесим юзалари
Юқорида қайд этилганидек, саноат бинолари учун мўлжалланган кесим юзаси арматуралар билан симметрик жиҳозланган катта равоқли тўсинларда юқори мустаҳкамлик кўрсаткичларига эга бўлган арматуралардан фойдаланилади. Тўсин кесим юзасида арматураларни жойлаштириш схемаси
6.7-расмда келтирилган.
Арматуралар билан жиҳозланган тўсинларни ҳисоблашда турли мустаҳкамлик кўрсаткичларига эга бўлган ёғоч ва металл элементларнинг эластиклик модуллари ва юзалари келтириш формулалари орқали бир-бирига келтирилади.
Масалан, қуйидаги келтириш формулалари асосида тегишли коэффициентлар аниқланади.

6.7-расм. Катта равоқли саноат бинолари учун мўлжалланган кесим юзаси арматуралар билан симметрик жиҳозланган тўсин.
Wк = bh02 / 6 (1+3n); n = En/Eё h0 = h – 2d;=Aa/Aт. (6.15)
Арматураларни елимлаш учун ЭПЦ-1 типидаги елимдан фойдаланилади ва чуқурчанинг ўлчами арматура ўлчамидан 2-3 мм катта қилиб тайёрланади. Елимланган арматураларнинг мустаҳкамлиги елимнинг таркибига, елимлаш технологиясига, чуқурчанинг ўлчами, кўринишига ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун тўсинларни тайёрлашда давлат стандартлари қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим [9].

Download 17,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish