«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

Бухоро давлат университети
Умумий ва ноорганик кимё
кафедраси професори, т.ф.д. Амонов М.Р. 
 
ТЕХНИКА ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР
ЖУМАНИЯЗОВ МАҚСУД ЖАББИЕВИЧ 60 ЁШДА 
Мақсуд Жоббиевич Жуманиязов Тошкент политехника институтини 
Ноорганик моддалар технологияси мутахассислиги бўйича тамомлаганч, ўз 
фаолиятини 1982 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий 
ва ноорганик кимё институтида аспирант сифатида бошлаган. Қарийб 40 
йиллик давр мобайнида у касбий ўсишнинг барча босқичларини, жумладан 
ўқитувчи, доцент, профессор каби илмий йўлни босиб ўтди. Унинг 
раҳбарлигида 1 та докторлик диссертацияси ва 5 та фан номзоди, фалсафа 
доктори диссертациялари тайёрланиб, ҳимоя қилинди.
Илмий фаолияти давомида 180 дан ортиқ илмий мақолалар, 12 та ихтиро, 
12 та ўқув-услубий қўлланма ва монографиялар муаллифи бўлди ва 6 та 
республика Давлат илмий техника дастури доирасида грант лойиҳаларини 
бажарди. Мақсуд Жоббиевич Урганч давлат университети илмий мактаби 
вакили сифатида илмий-амалий ишланмалари Осиё, Европа ва Америка 
давлатларида бир неча бор тақдим этилиб, «Bautec berlin», «International 
construction exhibition», «The big 5 international bulding construction show» 


14 
миллий кўргазмалар ва Жаҳон инновация салонларида энг юқори баҳоларга 
сазовор бўлди.
М.Ж.Жуманиязовнинг Ноорганик моддалар кимёси ва қурилиши 
материаллари технологияси соҳасида ўқув ва илмий-амалий ишларнинг 
муваффақиятли илмий ва инновацион фаолияти олимга Ўзбекистонда ҳамда 
яқин ва узоқ чет мамлакатларда кенг машҳурлик келтирди.
М.Ж.Жуманиязовнинг меҳнат ютуқлари Узбекистон Республикаси олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, 
Хоразим вилояти ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар, турли даражадаги 
дипломлар билан тақдирланди. 
Бугунги кунда профессор Мақсуд Жоббиевич 3 та диссертация 
кенгашларниниг аъзоси, кенгаш раиси ўринбосари, бир неча илмий журнал 
таҳририят кенгашлари аъзоси, бир қатор комиссиялар ва турли кенгашлар 
аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда. 
М.Ж.Жуманиязов бутун профессионал ҳаётини Ватанга хизмат қилишга 
бағишлаган етук кимёгар олим. Олимнинг Ўзбекистон миллий манфаатларини 
ҳимоя қилиш ва унинг дунёдаги илмий мавқеи ва таъсирини мустаҳкамлашга 
қўшган муҳим шахсий ҳиссаси кенг эътироф этилган ва тан олинган. 
М.Ж.Жуманиязовнинг кўп қиррали истеъдоди, илмий, маънавий 
дунёқараши ва ёрқин ташкилотчилик қобилияти етук кимёгар олим сифатида 
аниқ намоён бўлди.
Профессор М.Ж.Жуманиязовнинг профессионал фазилатлари ва бой 
ҳаётий тажрибаси, билими ва илми бугунги кунда ёшларга, шогирдларга, соҳа 
олимларига долзарб эҳтиёж саналади. Кимёгар олим сифатида юқори малакали 
мутахассисларни 
тайёрлаш, 
университетнинг 
илмий 
салоҳиятини 
мустаҳкамлаш, мамлакатимиз ва дунёнинг етакчи таълим муассасалари билан 
ҳамкорликни кенгайтириш ишига бебаҳо шахсий ҳисса қўшмоқда. 
М.Ж.Жуманиёзовнинг тинимсиз ўқитувчилик ва илмий-изланиш фаолияти, 
меҳр-оқибати ва инсонийлик қирралари касбдошлари, шогирдлари ва 
дўстларининг чуқур ҳурматига сазовор бўлди.
Азиз устоз Мақсуд Жоббиевич! 60 йиллик таваллуд айёмингизда сизга 
чин дилдан сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, янги-янги ижодий муваффақиятлар, 
сизга ва яқинларингизга фаровонлик ва ижодий баркамоллик тилайман. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish