«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»


Ўзбекистон Миллий Университети Кимё факультети декани



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

 
Ўзбекистон Миллий Университети Кимё факультети декани 
проф.Кадирова Ш.А. 
Аналитик кимё кафедраси мудири проф.Сманова З.А. 
 
 
ҲАВАС ҚИЛСА АРЗИГУЛИК ЮРТ ФАРЗАНДИ 
Хоразм воҳаси азалдан фан, илм-маърифат маскани бўлиб келган. Бу 
заминда туғилиб, вояга етган инсонлар билимга чанқоқлиги, интилувчанлиги 
билан ажралиб туради. Азал-азалдан Шарқу Ғарбни тафаккури , маънавияти ва 
маданияти билан лол қолдириб келаётган мўътабар ўзбек заминида ҳаёти ва 
фаолиятини жўшқин илмий ва ижодий юксалишга бағишлаган азиз инсонлар 
хизмат қилиб келаётир. Уларнинг миллатни илму зиёга, маърифат ва етакловчи 
фидокорона меҳнатлари туфайли юртимиз ўзининг илм-фани билан дунёга 
танилмоқда, буюк ўзбек номи яна жаҳон узра баралла янграмоқда.... 
Ўзининг узоқ йиллик тарихи давомида, Республика кимёгар олимлари 
орасида муносиб мавқега эга бўлган Ургенч давлат университетида шу вақтга 
қадар ўз билими, тафаккури, илмий салоҳиятга эга кадрлар тайёрлаб бермоқда. 
Ургенч давлат университети ташкил этилганидан буён шу кунга қадар ушбу 
даргоҳда қанчадан қанча устозлар илмий-педагогик фаолият олиб борганлар. 


12 
Ўз ҳаётини жўшқин илмий ҳаётга бағишлаган, юрт ва миллат истиқболини ўз 
бахти, саодати ва истиқболи деб билган, бу йўлда ўз ақлу идроки, куч-
қувватини сафарбар этган шундай азиз ва фидоий инсонлардан бири техника
фанлари доктори, профессор Мақсуд Жаббиевич Жуманиёзовдир. 
Мақсуд дўстим билан битта олийгоҳнинг битта мутахассислигини 
тамомлагандан мен бениҳоя хурсандман. Дўстимдаги ажойиб фазилатлардан 
бири у жуда нозик табиат инсон бўлиб, қалби соф, ниятлари самимий, орзулари 
бир олам бўлиб ҳар доим эртанги кунга умид билан яшайди. Айниқса дўсту-
биродарлар даврасида кимга тегишли бўлишидан қатъий назар яхши нарса ва 
ҳодисаларга дуч келганда қалби яйраб табриклар билан хурсанд қилиб, бундай 
яхши кунларни бошқаларга ҳам насиб этишини тилаш каби фазилатларга бой 
инсон деб тушунаман. Мақсуд дўстимнинг ўзига яқин тутган дўстларини 
ниҳоятда яхши кўриши, уларга қўлидан келадиган барча яхшиликларни 
аямасдан, катталарига кўмакдош бўлса, кичикларига панду насиҳатлар қилиб 
тўғри йўлга бошлаши назаримда унинг энг олий инсоний фазилатларидан бири 
деб ҳисобласам хато қилмаган бўламан. Мақсуд Жаббиевичнинг яхши 
сифатларнинг 
шаклланишида 
аслида 
бир 
томондан 
оғир 
меҳнат-
машаққатларини бошидан кечирган, халқ хизматига камарбаста бўлиб 
умргузаронлик қилган ва ҳақиқий инсонлар сифатида эл-юртнинг ҳурматига 
сазовор бўлган азиз ва мўътабар ота-онасининг тарбияси муҳим рол ўйнаган 
бўлса, иккинчи томондан ўзи ўқиган мактаб, олий маълумот олган Тошкент 
политехника институти кимё-технология факулътети ва меҳнат қилган Ургенч 
давлат университетидаги муҳитнинг таъсири бениҳоя салмоқли бўлган десам 
тўғри бўлади. 
Бу дунёи азимда бебаҳо ҳаёт қадрига етган ҳар бир оқил ва одил инсон 
меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги, изланувчанлиги эзгулик қасри сари ҳамиша 
дадил одимлаши касбу корига, элу юртга, азиз дўсти биродарига садоқати 
баландлиги туфайли улуғликка эришиши ўзидан ўчмас из қолдириши 
кўпчиликка сир эмас. Ҳар гал жонкуяр дўстим, минглаб ёшлар қалбининг илм 
зиёсидан баҳраманд этган фидоий устоз, Мақсуд Жаббиевич Жуманиёзов билан 
учрашганимда унинг кимё соҳасидаги эришган ютуқларини сўзлаб берганида 
ўз-ўзимдан фахрланиб кетаман. Бунинг эса турли-туман сабаблари кўп. 
Мақсуд Жаббиевичнинг ҳаётий тажрибаси, илму-ижод жабҳасидаги 
машаққатли сабоқлари илму-фан йўлини танлаган бугунги ёш авлод учун 
ибрат вазифасини ўтайди десак ўринли бўлади. 
Мақсуд Жаббиевич ҳар доим илм машаққатларига бардош билан 
интилиш, изланиш, ҳалол ижодий меҳнат, ўзига ўта талабчанлик, фидоийлик, 
хатолардан кечган ҳолда ишга мунособатда бўлган домла ўзидан кейин илм 
равнақига, педагогик соҳада хизмат қила олувчи шогирдлар тайёрлаб 


13 
келаётгани таҳсинга сазовордир. Дўстимнинг бевосита раҳбарлигида 1 нафар 
фан доктори ва 5 нафар фан номзодлари тайёрлаганлиги, 350 дан ортиқ илмий 
ишлар муаллифи ва 11 та ихтиро патентлик гувоҳномасига эга бўлиши унинг 
илм дарғасидаги катта меҳнатларининг самараси деб ҳисоблайман. 
Ҳа, Мақсуд Жаббиевич ёшларнинг ҳақиқий устози, раҳнамоси, маънавий 
падари даражасига кўтарила олган инсон сифатида кўз олдимда гавдаланади. 
Дўстимнинг меҳр оқибатидан, одамларга ғамхўрлигидан баҳраманд 
бўлганларнинг сон-саноғи йўқ. Шулар орасида мен ҳам борман десам 
адашмаган бўламан.
Мақсуд Жаббиевич билан тез-тез учрашиб турамиз. Ушбу кунда ўзининг 
эндигина қутлуғ 60 йиллигини нишонлаётган қадрдон дўстим Мақсуд 
Жаббиевични чин юракдан Бухоролик кимёгар олимлар номидан табриклаб, 
дўстимга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фарзанду набераларининг бошига соғ-
саломат бўлишини, илм соҳасидаги бошлаган машаққатли ишларини сердавом 
бўлишини тилаб қоламан. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish