9
ФАН ВА ТАЪЛИМГА ФИДОКОР УСТОЗ
Техника фанлари доктори, профессор Жуманиязов Махсуд Жаббиевич
1992 йилдан буён Урганч давлат университетида сидқи дилдан меҳнат қилиб,
кафедра мудири, факультет декани, тарбиявий ишлар бўйича ректор муовин. Ва
ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида фаолият кўрсатди. Шунингдек,
илмий тадқиқот натижаларининг самарадорлиги билан Марказий Осиёга
таниқли бўлган олимдир. Дунёда биринчи бўлиб қурилиш соҳасининг энг
аҳамиятли материали ҳисобланган изоляцион битумларнинг нефтсиз турларини
ёғ-мой саноати чиқиндиси – госсипол смоласидан олишни кашф қилди ва
ишлаб чиқаришга жорий қилди.
Профессор
М.Ж.Жуманиязов
Қорақолпоқ
Давлат
университети
ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.20.03 рақамли илмий даражалар берувчи
илмий кeнгаш раиси ўринбосори, Тошкент давлат Техника университети “Фан
ва тараққиёт” ДУКда DSc.03/30.12.2019.K.01.03 рақамли
илмий даражалар
берувчи илмий кeнгаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
УНКИ қошидаги DSc.27/06.12.2017Т.35.01-рақамли илмий кенгашларнинг
аъзоси ва шу илмий кенгаш қошидаги илмий семинарлар аъзоси ҳисобланади.
Шунингдек, кўплаб Халқаро
илмий анжуманларда, симпозиумларда, конгрeсс
ва илмий анжуманларда, ҳамда турли илмий-амалий тeхнологияларни ишлаб
чиқаришда, илмий журналлар таҳририят кенгаши аъзоси сифатида иштирок
этиб келмоқда.
Профессор М.Ж.Жуманиязов ўзининг катта илмий мактабига эга бўлиб,
унинг раҳбарлигида 2 та фан докторлари, 10 га яқин
фалсафа докторлари
диссертация ишларини муваффаққиётли ҳимоя қилди. Устозимиз ҳар доим
докторантлар, ёш тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабаларга илмий
йўналишлар ҳамда маслаҳатларини бeриб келади. Профессор М.Ж.Жуманиязов
300 дан ортиқ илмий ишлари натижаларини чоп эттириб, ёш илмий
тадқиқотчиларга ўрнак бўлиб гина қолмасдан, ушбу тадқиқот натижаларининг
ишлаб чиқаришга жалб қилинганлиги янада эътиборга сазовордир.
Профессор М.Ж.Жуманиязов кўплап
ихтиро-патентлар, илмий ишлар, ўқув
қўлланмалар ва монографиялар муаллифи бўлиб, кўп йиллик хизматлари даврида
таълим тарбия ва илмий тадқиқот ишларини такомиллаштириш,
Республика
иқтисодияти, илми ҳамда таълим тизими учун кадрлар тайёрлашда катта улушини
қўшиб келмоқда.
Махсуд Жаббиевич Республикамиз фани ва унинг тараққиёти йўлида
фидокорона меҳнат қилаётган, ташаббускор, талабчан олимлардан ҳисобланади.
Қорақалпоқ давлат университети жамоаси номидан устозимиз профeссор
М.Ж.Жуманиязовга
сихат саломатлик, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, файзу
барака илмий ишларида яна да юқори чўққиларга эришишларини тилаб қоламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: