Магистрлик диссертациясининг қисқача


-диаграмма. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг 2020-2021 йиллар кесимида муаммоли кредитлари (млрд. сўмда)



Download 156,47 Kb.
bet11/16
Sana20.07.2022
Hajmi156,47 Kb.
#825261
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Тезис 2022

2-диаграмма. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг 2020-2021 йиллар кесимида муаммоли кредитлари (млрд. сўмда)
2-диаграмма маълумотларидан кўринадики, муаммоли кредитларнинг тижорат банкларининг кредит портфелидаги улуши 2021 йил 1 январь ҳолатига 2,09 % ни ташкил этган бўлса, 2022 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 3,11 бандга ошиб, 5,2% ни ташкил этди. Маҳаллий тижорат банкларимизнинг кредит портфели 2021 йилда 117,84% га 2020 йилга нисбатан ошган. 2021 йил 1 январь ҳолатига тижорат банкларининг кредит портфелида муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 5 784,83 млрд. сўмдан иборат бўлиб, 2022 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 16 974,03 млрд. сўмга етган.
Маълумки, банк кредитларининг сифати банк тизими ва бутун иқтисодиётнинг ҳолатини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Халқаро экспертларнинг фикрича, ялпи кредит портфелида муаммоли активлар улушининг 10-15% дан ортиши банк секторида тизимли инқироздан дарак беради.

2.2. “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банкининг кредит сиёсати ва амалиёти таҳлили


Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1994 йил 12 октябрда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган.
Банкнинг кредит сиёсати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатлари, банкнинг Низоми, банкнинг умумий ривожланиш стратегияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, банкда кредитларни бериш тартибини ва асосий тамойилларини белгилайди.
Банк ўз фаолияти давомида кредитлаш тамойилларига амал қилган ҳолда қуйидаги кредит хизматларини кўрсатади:
а) юридик шахслар учун (кредит ташкилотларидан ташқари) кредит хизматлари;
б) жисмоний шахслар учун кредит хизматлари;
в) кредит ташкилотлари учун кредит хизматлари;
г) юридик мақомга эга бўлмаган хусусий тадбиркорлар учун кредит хизматлари.
Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси. Қуйидагилар кредит сиёсатининг мақсади бўлиб ҳисобланади:
а) банкнинг кредит портфелини шакллантириш жараёнида амалдаги қонунчилик талаблари ва меъёрларига риоя этиш, кредит сиёсати ва кредитлаш тартибларининг бир- равишда диверсификациялаш, банк ликвидлилигини хиллигини кафолатлаш, рискларни мунтазам яхшилаш ва банк активларининг фойдалилиги ва самарадорлигини таъминлаш;
б) банк кредит фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш, кредит таваккалчилиги даражасини пасайтириш, кредит портфели сифатини ошириш, кредит таъминоти турларини деверсификациялаш ҳисобига кредитларни қайтмаслик хатарини камайтириш.
Кредит сиёсатининг стратегияси қуйидагилардан иборат:
а) махаллий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кредитлаш хажмини ошириш;
б) ўз ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига саноат корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда техник қайта жихозлашга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш;
в) махаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;
г) экспорт қилувчи корхоналар айланма маблағларини тўлдириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш;
д) ипотека, истеъмол ва микромолиявий кредитлашни ривожлантириш;
е) қишлоқ жойларни ривожлантириш ва ободонлаштиришда, қишлоқ хўжалигида ишлаб молиялаштиришда иштирок этиш, қишлоқ чиқаришни йўлга қўйиш ишларини хўжалигининг паррандачилик соҳасини ривожлантиришга кредитлар ажратиш;
ж) республика иқтисодиёти учун стратегик зарур ҳисобланган, яъни мамлакат илмий-техникавий салоҳиятини ривожлантириш ва молиялаштиришда (замонавий янги илмий-технологик лойиҳалар) қатнашиш;
з) кредит портфели хатарларини диверсификациялаш, тақсимлаш ҳамда минималлаштириш мақсадида, алоҳида йирик инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда синдицияли кредитларни жорий этиш;
и) молиявий лизинг хизматларини ривожлантириш;
к) ташкилотлар, корхоналар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, тижорат жорий этиш йўли билан Банк фаолияти кўламини янада кенгайтириш ва банклари ва бошқа субъектлар билан яқиндан хамкорликда янги хизмат турларини такомиллаштириш;
л) замонавий, сифатли ва бозорда талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларини кредитлаш;
м) экспортга мўлжалланган ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш ва янги иш жойларини яратиш йўналишидаги лойиҳаларни устувор равишда молиялаштириш;
н) иқтисодиётнинг реал секторида фаолият кўрсатувчи кичик бизнес корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш;
о) экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш.
2022 йилда қуйидагилар “Алоқабанк” АТБ нинг кредитлар ажратиш бўйича устувор йўналишлари ҳисобланади:
а) Ҳукуматнинг тегишли қарорларига асосан устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш;
б) саноатнинг устувор тармоқларини кредитлаш;
в) иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги корхоналарни ва инвестициявий фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлаш;
г) нефть-газ, кимё, электроэнергия, электротехника ва ишлаб чиқаришнинг бошқа етакчи тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, таъминлаш мақсадида халқаро капитал бозоридан чет эл инвестициялари ва зарур кредит уларни модернизация ва янгидан реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ресурсларини жалб қилиш, шунингдек рағбатлантиришда синдицияли кредитлашни кенг тарғиб қилиш;
д) инвестицион лойиҳаларни танлаш, чуқур таҳлил асосида комплекс баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш механизмини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг амалга ошириш масалалари бўйича банк ходимларини тизимли асосда қайта тайёрлаш ва малакасини технологик даражасини оширишни таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини оширишни ташкил этиш;
е) банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг лойиҳаларни молиялаштиришда, шу жумладан республика иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқариш соҳаларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жихозлашда фаол иштирок этиш;
ж) экспорт қилувчи корхоналарни Ҳукумат қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
з) озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
и) қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари, шу жумладан паррандачиликка ихтисослашган хўжаликларни кредитлаш;
к) истеъмол, ипотека кредитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар ажратиш;
л) халқаро молия институтлари кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлар ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, хизмат кўрсатиш ва касаначилик соҳаларини ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб- қувватлаш;
м) экспорт қилувчи корхоналарнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш борасидаги фаолиятини кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш, лойиҳаларини молиялаштиришда кредит қулайликларини яратиш;
н) ҳудудларга ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига биноан кредитлар ажратиш, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни кредитлаш.
Қуйидаги кредитлар номақбул кредитлар ҳисобланади:
а) молиялаштиришнинг ишончли ва доимий манбалари бўлмаган, қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк гарови остидаги кредитлар;
б) маиший товарлар ва санъат асарлари гарови билан таъминланган кредитлар;
в) мос муддатга ресурслар билан таьминланмаган, 5 йилдан ортиқ муддатга бериладиган кредитлар;
г) хўжалик фаолияти билан шуғулланмайдиган корхоналарга ажратиладиган кредитлар;
д) турар жой гарови билан таъминланган кредитлар (ипотека кредитлари ҳамда турар жойда доимий рўйхатда турувчилар бўлмаган ҳолатлардан ташқари);
е) сотиш имконияти чекланган махсус асбоб-ускуналар гарови остида бериладиган кредитлар;
ж) истеъмол товарлари ва буюмлари билан таъминланган кредитлар;
з) фақатгина ишлаб чиқарилганлигига 3 йилдан ошган автомашиналарни гаровга олган ҳолда ажратиладиган кредитлар;
и) фақатгина учинчи шахс кафиллиги остида ажратиладиган кредитлар (“Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтегаз” МХК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Тошшаҳартрансхизмат” АК га қарашли корхоналардан ташқари);
к) фақатгина жисмоний шахслар кафилликлари остида ажратиладиган (истеъмол, таълим кредитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлардан ташқари) кредитлар;
л) чет эллик шахслар мулки ёки олди-сотди учун мўлжалланган облигациялар таъминоти билан ажратилган кредитлар;
м) котировка қилинмайдиган қимматли қоғозлар гарови билан таъминланган кредитлар;
н) банк тизимида 6 ойдан кам фаолият юритган мижозларга кредит ажратиш (бошланғич сармояни шакллантириш учун, коллеж битирувчилари ва ёш оилаларга ажратиладиган микрокредитлардан ташқари).
“Алоқабанк” АТБ томонидан мижозларга қуйидаги кредит хизматлари таклиф этилади:
а) кредитларнинг барча турлари;
б) савдони молиялаштириш линиялари ва қопланмаган аккредитив хизматлари;
в) банк кафолати ва кафилликларини бериш;
г) молиявий лизинг ва факторинг хизматлари;
д) пластик карточкалар орқали овердрафт амалиётлари;
е) амалдаги қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа кредит хизматлари.
“Алоқабанк” АТБ тизимида кредитлар бўйича қарор қабул қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади (3-чизма).


Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish