Магистрлик диссертациясининг қисқача


Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги



Download 156,47 Kb.
bet2/16
Sana20.07.2022
Hajmi156,47 Kb.
#825261
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Тезис 2022

Кириш


Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг самарадорлигини ошириш иқтисодиётнинг реал секторини кредитлашда банкларнинг фаол иштирок этиши билан боғлиқдир. Бироқ, мамлакатимиз тижорат банклари кредитлаш фаолиятини олиб боришда бир қанча қийинчилик ва муаммоларга дуч келмоқда. Айниқса, бугунги кунда тижорат банкларининг даромад келтирувчи активларининг асосий қисмини ташкил этувчи кредитлар орасида муаммоли активларнинг мавжудлиги сезиларли бўлмоқда.
Банклар жалб қилинган маблағлардан асосан кредит бериш сифатида фойдаланар экан, бунда нафақат даромад олиш, балки маблағларни “кредит олувчи” дан тўлалигича ундириб олиш масаласини олдиндан белгилаб олиши зарур. Чунки, банк сармоя эгаси сифатида сармояни эмас, балки сармоядан фойдаланиш ҳуқуқини маълум бир шарт ва устама фоизлар билан сотади.
Тижорат банклари фаолиятининг барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири уларнинг фаолиятидаги кредит рискларини бошқариш ва мониторингдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, рискларни бошқариш мониторингни ўтказишда йўл қўйиладиган хатоликлар ва англашилмовчиликлар банкларнинг йирик миқдорда молиявий йўқотишларга дучор бўлишига олиб келади. Айниқса, кредит риски муаммосининг чуқурлашуви банкларнинг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигига жиддий таъсир кўрсатади. Чунки, кредитлар салмоғига кўра тижорат банклари активларининг таркибида биринчи ўринни эгаллайди.
“Банклар бизнес-моделларининг корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга йўналтирилганлиги, нобанк молия ташкилотлари, инновациялар ва ахборот тизимларининг суст ривожланганлиги сабабли молиявий оммабопликнинг паст даражадалиги натижасида, бошқа мамлакатларда жисмоний шахслар ва корпоратив мижозларга ажратилган кредитлар бир меъёрда тақсимланган бир вақтда, мамлакатимизда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар жами кредит портфели ҳажмининг 19 фоизини, корпоратив мижозларга ажратилган кредитлар эса 81 фоизни ташкил этмоқда.
Шу боис, кредитлашнинг ўсиш суръатлари мўътадиллигини таъминлаш ва кредит портфели сифатини яхшилаш”1 Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган.
Кредит сиёсати банк стратегиясининг бир бўлаги сифатида кредит бозорида банкнинг ҳаракат қилишидан кўзлаган мақсадини, тамойилларини ва йўналишларини ўз ичига олади, тактик жиҳатдан эса молиявий ёки бошқа инструментларни, кредит битимларни амалга оширишдан банкнинг мақсадларига эришиш йўналишларини ва қоидаларини, ҳамда кредит жараёнини ташкил этиш тартибларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Бу эса, ўз-ўзидан кредит сиёсати ҳамда кредит портфелини бошқариш амалиётини такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради ва долзарблигини белгилаб беради, шунингдек мавзу устида изланиш олиб боришни тақозо этади.
Муаммоли кредитларнинг тижорат банкларининг кредит портфелидаги улуши 2021 йил 1 январь ҳолатига 2,09 % ни ташкил этган бўлса, 2022 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 3,11 бандга ошиб, 5,2% ни ташкил этди. Маҳаллий тижорат банкларимизнинг кредит портфели 2021 йилда 117,84% га 2020 йилга нисбатан ошган. 2021 йил 1 январь ҳолатига тижорат банкларининг кредит портфелида муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 5 784,83 млрд. сўмдан иборат бўлиб, 2022 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 16 974,03 млрд. сўмга етган2.

Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish