1-чизма. Кредит сиёсатининг мақсади
Юқоридаги чизмадан кўриниб турибдики, кредит сиёсати узоқ муддатли инвестициялардан акциядорларга юқори даромад келишини таъминлаш, ликвидликни сақлаб туриш, таваккалчиликни диверсификация қилиш, сиёсат ва тадбирлар бирлигини кафолатлаш, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш, ҳудуднинг кредитларга бўлган эҳтиёжини қондириш каби мақсадларга эришишни режалаштирган ҳолда шакллантирилади.
Кредитлашнинг стратегик йўналишлари банк Кенгаши томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
Кредитлаш банк ишининг ўзаги бўлиб, унинг сифатига қараб банкнинг фаолияти тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Бунда, асосан, кредитларни бошқариш жараёнининг асосий ахамият касб этишига сабаб шуки, унинг сифати банк ишининг самрадорлигига боғлиқдир. Иқтисодчилар томонидан жаҳон банкларининг синиши (банкротликка учраши) сабабларини тадқиқ қилиш шуни кўрсатаяптики, асосан, банкларнинг синишига сабаб – банк активлари сифатининг (энг аввало кредитларнинг) пастлигидир. Кредитнинг сифати кредитлаш жараёнини бошқаришга боғлиқ бўлиб қуйидаги асосий элементлардан ташкил топади:
тижорат банкида мукаммал ишлаб чиқилган кредит сиёсати кредитлаштириш жараёнининг мавжудлиги;
кредит портфелини оптимал бошқаришнинг йўлга қўйилганлиги;
кредитларни мунтазам назорат қилишнинг ташкил қилинганлиги;
банк тизимида ишлайдиган ходимларнинг тайёргарлик даражаси.
“Кредит сиёсати” кредитларни бошқариш жараёнининг пойдеворини ташкил этади. Тижорат банки томонидн ишлаб чиқилган ва ёзма равишда қайд этилган “Кредит сиёсати” кредитларни оқилона бошқаришнинг самарали йўлларидан ҳисобланади. Ушбу ҳужжат банкнинг кредитлаштириш фаолиятининг андозалари ва параметрларини белгилаб беради. Мазкур белгиланган стандартлар ва параметрлардан кредит бериш, қарзларни ҳужжатлаштириш ва бошқариш бўйича маъсулиятли бўлган банк хизматчилари қўлланма сифатида фойдаланишлари лозим. Кредит сиёсати банк бошқаруви аъзолари, қонун чиқарувчи, стртегик қарор қабул қилувчи шахсларнинг хатти-харакатини белгилаб беради ҳамда ички ва ташқи аудиторларга банкда кредитларни бошқариш даражасининг ўтиш даврида, молиявий бозорларга давлатнинг таъсири камайган шароитда, тижорат банклари ички сиёсатини ўзлари ишлаб чиқишни кескин фаоллаштиришлари лозим.
Тижорат банкларининг кредит сиёсати кредит менежментини самарали олиб боришнинг асоси ҳисобланади. Бу сиёсат банк ходимларининг кредит бериш, банкнинг кредит портфелини бошқариш билан боғлиқ, объектив стандартларини ва мезонларини аниқлаб беради. Кредит сиёсатини тўғри тузиш ва олиб бориш, барча бўлимлар томонидан бу сиёсат мақсадининг аниқ тушинилиши банк бошқарувига кредит стандартларини тўғри олиб боришига, юқори рисклардан қочишга, банк имкониятларини тўғри аниқлашга асос ҳисобланади.
Яхши ишлаб чиқилган кредит сиёсати кредит рискини бошқариш ва уни камайтиришга яхши имкон беради.
Кредит сиёсатининг зарурлиги шундаки, банк катта ёки кичиклигидан, унда кам ёки кўп ходим ишлашидан қатъий назар, банкда бу сиёсат бўлиши лозим. Чунки бу сиёсат кредит бўйича унифицирлашган умумий қоида ва тамойилларнинг бажарилишини, операциялар бажарилишининг кетма-кетлигини таъминлайди.
Банкнинг кредит сиёсати банкнинг ҳамма ходимлари – кичик ходимдан ёки банк бошқаруви раисигача бир хил бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам кредит сиёсатини олдиндан белгилаб олинган қоида ва ечимлар тўплами дейилади. Кредитлаш сиёсати ва унинг самарадорлиги тўғри кредит нархлари белгиланган шароитда муваффақиятли бўлиши мумкин. Кредит сиёсатини самарали олиб боришда банк ходимлари банк мижозларининг маблағларини кимларга фойдаланишга бериш мумкинлигини яққол билиши лозим.
Банк қандай кредитлар, қанча миқдорда, кимга, қайси шароитлар билан берилишини ҳал қилиши зарур (2-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: |