Магистрлик диссертациясининг қисқача


-чизма. Тижорат банки кредит сиёсатининг таркибий элементлари



Download 156,47 Kb.
bet6/16
Sana20.07.2022
Hajmi156,47 Kb.
#825261
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Тезис 2022

2-чизма. Тижорат банки кредит сиёсатининг таркибий элементлари
Кредит сиёсати берилаётган кредитларнинг ҳажми ва шакли, қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбат, молиявий ахборотларни таҳлил этиш жараёни, кредит портфели ҳамда маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва бошқалар акс эттирилиши лозим.
Кредит сиёсатининг характери кредит портфели структураси, банк ўз фаолиятини олиб бораётган ҳудудий иқтисодиётнинг ҳолати орқали аниқланади. Шу билан бир қаторда тижорат банклари кредит сиёсатининг устувор мақсадлари ва стратегиясини белгилашда макроиқтисодий омилларни, давлат иқтисодий сиёсати, Марказий банкнинг талабларини эътиборга олишлари лозим.
Бизнеснинг шундай турлари борки, банк кредит бера туриб улар бўйича қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир фаолият риск билан боғлиқ эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Банкнинг кредит сиёсати унинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларнинг олдини олишга, бунинг учун депозитлар ва кредитлар ўртасидаги нисбатнинг, банк мажбуриятлари билан капитали ўртасидаги ва бошқа кўрсаткичларнинг меъёрида бўлишини тақозо қилади. Оқилона кредит сиёсати бериладиган кредитларнинг сифатини оширади. Шунинг учун кредит сиёсатининг асосий мақсади бошқарув жараёни, фондларнинг етарлилиги, рискларни сифат даражаси бўйича туркумлари, кредит портфелининг баланси, мажбуриятларнинг таркибий қисмларини ажратиш каби элементларини ўз ичига олмоғи лозим.
Банк кредит сиёсатининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
 Банк кредит портфелини аниқлаш ва шакллантириш (кредит турлари, қоплаш муддатлари, миқдори ва сифати) билан боғлиқ масалалар;
 Банк раисининг кредит фаолияти учун жавоб берадиган ўринбосари, кредит қўмитаси раиси ва кредит инспекторига юкланган ваколатлар рўйхати (энг кўп кредит суммаси ва турлари);
 Банкнинг кредит бериш соҳасидаги ҳуқуқлари ва ахборот тақдим этиш бўйича жами мажбуриятлари;
 Кредит аризалари бўйича текшириш ва қарор чиқариш тизими баёни;
 Кредит аризасига илова қилинадиган зарурий ҳужжатлар ва кредит ишида албатта сақланадиган ҳужжатлар рўйхати (қарздорнинг молиявий ҳисоботи, кредит шартномаси, гаров, кафолат ҳақида шартнома ва ҳоказолар);
 Кредит ишлари сақланиши ва текширилиши учун ким жавобгарлиги, ким ва қандай ҳолатда уларни олиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида батафсил маълумотлар;
 Кредитнинг таъминланганлиги ва уни қабул қилиш, баҳолаш ва амалга оширишнинг асосий қоидалари;
 Барча кредитлар сифатини белгилайдиган меъёрлар баёни;
 Энг юқори кредит имтиёзларини белгилаш ва кўрсатиш (яъни кредит суммалари ва банк ялпи активларининг энг юқори нисбати);
 Банк хизмат кўрсатадиган минтақа, кредит қўйилмаларининг асосий қисми жорий этиладиган тармоқ, иқтисодиёт соҳаси ёки сектори;
 Муаммоли кредитлар таркиби ва таҳлили, бунда муаммоларни қандай ҳал этилиши эҳтимоллари кўрсатилади;
Қолган ҳужжатларда таъқиқланадиган ёки номақбул кредит турлари тавсифланади (тўловга қодирлиги шубҳали бўлган ёки ҳужжатлар тўлиқ рўйхатни тақдим этмаган) қарз олувчилар ва ҳоказолар).
Кредит сиёсати мукаммал тузилиб, банк раҳбаридан тортиб операторгача барча даражаларда меъёрида амалга оширилса, бу банк раҳбариятига тўғри қарорлар чиқариш, ортиқча рисклардан холос бўлиш, банк кредитларини тўғри баҳолаш имконини беради. Шу билан бирга бир вақтда кредит сиёсати сиёсий, иқтисодий ва хуқуқий шартларни ҳисобга олган ҳолда анча содда бўлиши даркор.
Банк кредит сиёсати банк ресурслари, уларнинг жойлаштирилиш билан чамбарчас боғлиқ. Банк ресурсларининг асосий қисмини жалб қилинган маблағлар, жумладан юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитларидан ташкил топади. Шунингдек, ҳозирги кунда жалб қилинган ресурслар ичида банклараро кредит хам алоҳида ўрин эгаллайди. Депозитлар бўйича белгиланган фоиз ставкалари, ҳамда бошқа банкдан олинган кредит учун фоиз ставкалари банк томонидан бериладиган кредитнинг фоиз ставкалари билан боғлиқ бўлади. Кредит сиёсатининг аниқ ва мукаммал тайёрланиш ва изоҳланиш хар бир банк учун кредитлаш жараёнини ижобий ташкил этиш учун асос бўлади. Банк томонидан тўпланган ресурсларни тўғри ва оқилона жойлаштириш банкнинг кредит сиёсатининг сифатига боғлиқ бўлади. Кредит сиёсати сифатига ва ҳолатига қараб банк жалб қилган ресурсларини тўғри жойлаштириш ва олдиндан кўзланган даромад олиш имконияти яратилади.



Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish