Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳамда


Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-



Download 3,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,86 Mb.
#823342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Услубий қўлланма махалла фуқаролар йиғини вакиллари ва комиссиялари

Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосарининг вақтинчалик ишлаш тартиби 


 10
оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажримлар, эрта никоҳларнинг олдини 
олиш бўйича тарғибот тадбирларини олиб боради;
нотинч ва муаммоли оилалар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга 
қўяди;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, 
ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод 
қилинган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш чораларини 
кўради;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож 
бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу 
жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузади, 
улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб 
боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш 
ишларини ташкил этади;
оилада турмуш маданиятини шакллантириш, хонадонларда санитария-
гигиена қоидаларини кенг тарғиб этиш ишларини ташкил этади;
оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли бузғунчи 
ғоялардан аёллар, айниқса, ёш қизларни ҳимоялашга қаратилган ижтимоий 
лойиҳаларни амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади. 
3. Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали 
ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 
ҳуқуқлари ва имкониятларидан фойдаланиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир 
масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёрдамга муҳтож бўлган 
ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан 
ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам 
кўрсатиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига 
мурожаат қилиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини 
яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий 
ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳақида 
фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига таклифлар киритиш;
жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг 
самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлашга, хотин-қизларнинг 
муаммоларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган аёлларни «Мўътабар аёл» 
кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар 
йиғинига таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.


 11
4. Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосари мажбуриятлари:
ҳудудда оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни 
амалга ошириш;
нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, 
ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва 
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашга 
кўмаклашиш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож 
бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан 
ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам 
кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини 
яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий 
ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида 
ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва 
ижтимоий-маънавий масалалар тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини 
кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғинига ҳисобот бериш;
фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси 
ҳамда “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ташкил 
этиш ва мувофиқлаштириб бориш;
миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиш;
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатьий риоя 
этиш;
фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган 
ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
5. Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифа ва 
функцияларнинг талаб даражасида ва самарали бажарилиши учун масъулдир.


 12

Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish