Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳамда



Download 3,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,86 Mb.
#823342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Услубий қўлланма махалла фуқаролар йиғини вакиллари ва комиссиялари

67
МУНДАРИЖА


 3
Маҳаллада фуқаролар йиғини 
раисининг вақтинчалик 
ишлаш тартиби 


 4
Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг вақтинчалик 
ишлаш тартиби 
1. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, 
маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан 
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-5938-сон Фармони асосида фуқаролар йиғини раисининг маҳаллада аҳоли 
билан ишлаш тартибини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғини раиси вазифаларини бажариш учун қуйидаги 
ваколатларни амалга оширади:
фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) 
чақиради;
фуқаролар йиғинига – фуқаролар йиғини раисининг жамоатчилик асосида 
фаолият кўрсатувчи маслаҳатчиларини (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар 
масалалари 
бўйича ҳамда 
кексалар ва фахрийлар 
ишлари бўйича 
маслаҳатчиларини) ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари 
бўйича комиссиялар аъзоларини, тафтиш комиссиясининг раиси ҳамда аъзоларини 
сайлаш учун номзодларни тақдим этади;
фуқаролар йиғини кенгашига – фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-
қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа 
ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг, шунингдек, оила ва 
хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиснинг номзодини тасдиқлаш учун 
тақдим этади; 
фуқаролар йиғини ва унинг органлари томонидан ўз ваколатларини амалга 
оширишига, шунингдек, қарорларни ижро этишга доир ишларни ташкил этади;
тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни 
суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш 
тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли 
заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;


 5
кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг 
қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек, табиий офатлардан 
ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг 
моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат 
органларига таклифлар киритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги дафн этиш жойларини барпо 
этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик 
ишларини ташкил этади;
кексаларнинг, айниқса ёлғиз кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш 
ва бартараф этиш чораларини кўради, уларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий 
қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш 
ишларини ташкил этади;
кекса авлод вакилларининг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан оилавий 
қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш, 
уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш 
чораларини кўради;
тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий 
тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний 
қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни 
ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади; 
фуқароларни қабул қилишни амалга оширади, уларнинг аризалари, 
таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;
фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий 
масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари 
бўйича ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиснинг 
фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан 
интизомий жазо қўллаш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига тақдимнома 
киритади;
тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар моддий 
маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади.


 6
3. Фуқаролар йиғини раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотларидан ўз зиммасига юклатилган вазифалар 
билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий 
материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш, қонунга асосан 
тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан фуқаролар йиғини 
фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш; 
давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар 
билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, 
фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари 
тузиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари 
туман (шаҳар) кенгашларига фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар 
юзасидан таклифлар киритиш, уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф 
этиш;
уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот
бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор 
қилиш тўғрисида таклиф киритиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой 
мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, 
бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришиш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор 
шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини 
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни 
жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига ва бошқа 
корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритиш;
фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича 
ўринбосарининг (профилактика инспекторининг) фаолиятига баҳо бериш ҳамда 
уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод 
этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича тегишинча Қорақалпоғистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички 
ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига кўриб 
чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳақида фуқаролар йиғини 
кенгашига таклиф киритиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.


 7
4. Фуқаролар йиғини раисининг мажбуриятлари:
фуқаролар йиғини ва унинг органларида иш юритишнинг тўғри ташкил 
қилиниши ҳамда самарали олиб борилишини ташкил этиш;
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш;
фуқаролар йиғини ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга 
татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш 
ва таъсирини ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, 
фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол 
этилишига йўл қўймаслик; 
“маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” ҳамкорлик тизими 
асосида ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги 
маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб 
бориш;
мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга 
бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, 
газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга 
оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ 
қабулхоналарига маълумот киритиш;
кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, фуқаролар йиғинининг 
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда «Кексалар маслаҳати» 
гуруҳининг фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;
жалб 
этилган 
маблағлар 
ва 
ҳомийлик хайрияларидан мақсадли 
фойдаланишни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тақдим этилишини таъминлаш;
жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларининг мақсадли ишлатилиши 
тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг 
йиғилишига) ҳисобот бериш; 
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган 
ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
5. Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг 
кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) амалга оширади. 
6. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўз зиммасига юкланган вазифа 
ва функцияларнинг талаб даражасида ва самарали бажарилиши учун масъулдир.


 8

Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish