Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик



Download 86,5 Kb.
Sana18.07.2022
Hajmi86,5 Kb.
#824531
Bog'liq
korxona bankrotligini nizomi


Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг,
шунингдек уларга нисбатан банкротлик
тартиботи қўлланилган корхоналарнинг
мол-мулкини баҳолаш ва сотиш
тартиби тўғрисида
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъатининг қарорига кўра таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаёгган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан хўжалик суди қарорига кўра банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.


Ушбу Низом:
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибига мувофиқ банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотишда қўлланилмайди, ушбу Низомнинг 3 - 12-бандлари бундан мустасно.
2. Ушбу Низомга мувофиқ, келгусида таркибий ўзгартириш ва банкротлик тартиботини амалга ошириш режаларига мувофиқ сотиладиган мол-мулк баҳоланади.

II. КОРХОНАЛАР МОЛ-МУЛКИНИНГ БАҲОЛАШ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ


3. Баҳоловчи ташкилот ва унинг хизматлари истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартнома баҳолашни ўтказиш учун асос ҳисобланади.


4. Ушбу Низомга мувофиқ, таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона баҳолаш хизматларини амалга оширишга буюртмачи ҳисобланади.
Баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматининг қолган қисмини тўлаш баҳоланган объект сотилган ва корхона ҳисобига пул маблағлари тушгандан кейин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
5. Корхонани хатловдан ўтказиш натижаларига кўра баҳоланадиган мол-мулк таркибига қуйидагилар киритилади:
- корхона балансида бўлган, шу жумладан, "техник ҳолатидан қатьи назар, бошқа корхона ва ташкилотларга фойдаланиш учун (ижарага) берилгар хам ишлаб турган (шу жумладан вақтинчалик мукаммал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда бўлган), ҳам консервацияда турган асосий воситалар;
номоддий активлар; тугалланмаган қурилиш; ўрнатиладиган асбоб-ускуналар; бошқа узоқ муддатли активлар; жорий активлар.
Хатловдан ўтказишда корхона мол-мулки баланс (қолдиқ) қиймати бўйича баҳоланади. Мол-мулкнинг балаяс (қолдиқ) қийматини баҳолаш Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкини баҳолаш мақсадида - ваколатли органнинг ва унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг қарори бўйича, - кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра баҳолаш ташкилоти жалб этилади. Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш мажбурийдир.
7. Баҳолашни ўтказишда, атамалар, тушунчалар ва методикалардан фойдаланишда, шунингдек баҳолаш бўйича ҳисобот тузишда баҳоловчи ташкилот қонун хужжатлари талабларига риоя этиши ва мавжуд баҳолаш стандартларига амал қилиши шарт.
8. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар мол-мулкини баҳолашда баҳоловчи ташкилот томонидан қийматнинг қуйидаги турлари аниқланади:
бозор қиймати; тугатиш қиймати;
фойдаланиладиган қилиш қиймати;
инвестиция қиймати.
9. Корхонанинг бозор қийматини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан корхонанинг (мол-мулкнинг) баланс (қолдиқ) қийматини, баҳолаш санасида мазкур мол-мулкка бўлган аниқ талабни, унинг жойлашган жойини, унинг таркибида махсус мол-мулкнинг, бозорда харидоргирлиги чекланган мол-мулкнинг мавжудлигини, шунингдек физик ва/ёки маънавий эскирган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг бозор қийматини баҳолаш - кредиторлар мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхонага нисбатан эса - ваколатли орган қарорига кўра савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилади.
10. Корхоналар мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматига асосланади, бунда мол-мулкни мажбур этувчи холатлар мавжудлиги туфайли қисқа муддатларда сотиш зарурлиги фактори юзасидан дисконт қилиш, шунингдек мазкур мол-мулкни сақлаш ва қўриқлаш бўйича қўшимча харажатлар хисобга олинади.
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган таздирда амалга оширилиши мумкин.
11. Мол-мулкнинг фойдаланиладиган қилиш қийматини баҳолаш баҳолаш санасида маънавий (функционал) эскирганлиги ёки техник ҳолатига кўра белгиланган мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлмаган, фақат унда сотиш учун материаллар мажмуи мавжудлиги туфайли қизиқиш туғдирадиган объектларга нисбатан қўлланилади.
12. Инвестиция қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматини баҳолашга асосланади ва икки қисмга - бадал тўловига хамда сотиб олинаётган мол-мулкдан фойдаланган ҳолда бизнес ташкил этиш учун зарур бўлган инвестиция мажбуриятларига бўлинади.
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг инвестиция қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан эса - ваколатли орган қарорига кўра савдоларда корхона (ёки унинг бир қисми) мол-мулк комплекси ёки бизнес сифатида сотилган тақдирда амалга оширилади.
Мол-мулкни инвестиция қиймати бўйича сотишда савдоларнинг мажбурий шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
бадал тўловини тўлаш суммаси ва муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин айни бир вақтда);
инвестиция мажбуриятларини бажариш, шу жумладан банкрот корхонанинг қолган кредиторлик қарзини тўлаш суммаси ва тўлаш муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин бир йил мобайнида).
Бадал тўловлари ва инвестиция мажбуриятлари миқдорлари нисбати савдолар шартларида белгилаб қўйилади ва кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарори билаи тасдиқланади, мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса - ваколатли орган қарори билан тасдиқланади. Айрим банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотишда балансни ташкил этиш учун зарур бўлган сотиб олиш тўловлари ва бошқа мажбуриятлар миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

III. КОРХОНАЛАР МОЛ-МУЛКИНИ СОТИШ


13. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар мол-мулкини сотиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:


ким ошди савдолари;
танлов бўйича савдолар;
ошкора оферта шартларидаги тўғридан-тўғри савдолар.
14. Корхоналарнинг давлатга қисман ёки тўлиқ тегишли бўлган мол-мулки савдоларини ўтказиш шакли Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилади.
15. Унга нисбатан банкротлик тартиботи йўлланилган корхона мол-мулкини сотиш ҳолларида (тугатиш ишларидан ташқари) савдолар ташкилотчисига (ихтисослаштирилган ташкилотга) қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:
муассислар (қатнашчилар)нинг ваколатли органи ёки мулкдорнинг белгилаяган тартибдаги қарори протоколи;
кредиторлар мажлиси протоколи;
сотувга қўйиладиган мол-мулк рўйхати;
баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган мол-мулкни сотишнияг дастлабки нархини белгилаш тўғрисидаги ҳужжат.
16. Корхона мол-мулкини сотишда тугатиш ишларини ўтказиш давомида суд бошқарувчиси савдолар ташкилотчисига белгиланган шакл бўйича қуйидаги ҳужжатлар пакети билан бирга буюртманома беради:
суднинг корхонани банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
сотилаётган мол-мулкга эгалик хуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан кўчмас мулк объектлари учун кадастр хужжати;
сотувга қўйилаётган мол-мулк рўйхати, унда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳар бир объектнинг дастлабки нархи кўрсатилган бўлади;
белгиланган тартибга мувофиқ бошқа материаллар.

17. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва манфаатдор шахсларни сотиладиган объектлар ҳамда савдолар шартлари билан таништириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


18. Дастлабки савдоларда сотилмаган мол-мулк такрорий савдоларга қўйилади ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотилиши мумкин.
19. Уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи такрорий савдоларда кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи эса - ваколатли орган қарорига кўра пасайтирилиши мумкин.
Таркибий ўзгартириладиган корхона мол-мулки такрорий савдоларда бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда хужжатлар белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотиш учун сотувчига қайтарилади.
20. Кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлисининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда, суд бошқарувчиси такрорий савдолар ўтказмасдан, корхонани мулкий комплекс сифатида ошкора оферта шартларида сотиши мумкин.
20-1. Мулкни сотиш биринчи бадалнинг шартнома тузилган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида тўланишини назарда тутадиган олти-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади. Бунда биринчи бадал миқдори мулкнинг камида 15 фоизини ташкил этиши керак.
21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги ошкора савдолар ўтказилгандан кейин келгусида корхонанинг мол-мулкини тасарруф этиш "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 143-моддасида назарда тутилган тартибда суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.

IV. ТУГАТИЛГАН КОРХОНАЛАР МОЛ-МУЛКИНИ ҚИЙМАТИ БЎЛИБ-БЎЛИБ


ТЎЛАНАДИГАН ҲОЛДА СОТИШ

22. Тугатиш ишлари тартиботида турган корхоналар мол-мулки қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилиши мумкин.


23. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган холда сотиш суд бошқарувчиси томонидан, кредиторлар (кўмитаси) мажлиси билан келишув бўйича ва сотиб олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли кафолатномаси тақдим этилган холда амалга оширилади. Хўжалик суди мол-мулкни унинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган холда сотиш тўғрисида хабардор қилинади.


24. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган холда сотиш олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади, шартнома у тузилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида дастлабки бадал тўланишини назарда тутади. Бунда дастлабки бадал миқдори мол-мулк қийматининг камида 15 фоизини ташкил қилиши керак.
25. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Мол-мулк қийматига кўра уни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараварига тенг бўлганда - уч ойгача;
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан тўрт юз бараваригача тенг бўлганда - уч ойдан олти ойгача;
мол-мулкнинг қиймати энг каи ойлик иш хақи миқдорининг тўрт юз бараваридан минг бараваригача тенг бўлганда - олти ойдан тўққиз ойгача;
мол-мулкнннг қиймати энг кам : ойлик иш хақи миқдорининг минг бараваридан юқори бўлганда - тўкқиз ойдан бир йилгача.
Қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиладиган мол-мулк қийматини тўлаш олди-сотди шартномасига илова қилинадиган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Сотувчида шартномада белгиланган суммани муддатидан олдин тўлиқ хажмда тўлаш хуқуқи сақланиб колади.
26. Банкрот корхонанинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадитан ҳолда сотилган мол-мулкини сотиб олувчи томонидан сотиб олиш муддати олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ тугатиш ишлари муддатидан ошган тақдирда суд бошқарувчиси тугатиш ишларини тугаллашни ва банкрот корховани реестрдан чиқаришни тугатиш ишларини ташкил этшп, ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мажбурий тўлангандан ва банкрот корховавинг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 134-моддасида белгнланган мажбуриятлари биринчи навбатда бажарилгандан кейин амалга оширади.
27. Сотув суммаси навбатда турган барча кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондириш учун етишмаган тақдирда иккинчи ва кейинги навбатдаги қарзларини узиш жадвали "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 134-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига мувофиқ тузилади.
28. Банкрот корхонанинг иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги кредиторлар талабларини қлндириш сотиб олувчи томонидан Ўзбекисгон Республикаси фуқаролик кодексининг 322-моддасига мувофиқ бевосита уларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.
29. Дастлабки бадал тўлангандан кейин мол-мулк сотиб олувчига берилади. Тугатувчи бошқарувчи томонидан мол-мулкни бериш ва уни сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олиш томонлар имзолайдиган топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
30. Сотиб олувчида мулк эгаси ҳуқуқи мол-мулк қиймати тўлиқ тўлангандан кейин тузилган рўйхатдан ўтказилган шартномага мувофиқ зарур холларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланади.
31. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб тугатувчи бошқарувчининг кредиторлар билан ўзаро муносабатлари, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолларда алоҳида шартнома билан расмийлаштирилади, унда келгусидага харажатлар (шу жумладан ишончли шахснинг ҳақи) миқдори, уларни тўлаш тартиби ва муддатлари кўрсатилади, кейинчалик у хўжалик суди томонидан тасдиқланади.
32. Мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишдан олинган маблағлар тугатиш ҳисоб рақамига тушганда тугатувчи бошқарувчи банкротлик тўғрисидаги қонун хужжатларида белгиланган навбат бўйича кредиторлар талабларини қондиради.
33. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси сотиб олувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда мол-мулк белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда сотиб олувчи ушбу шартноманинг бекор қилиниши оқибатида кўрилган зарарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлаши шарт.
Қайтарилган мол-мулк тугатувчи бошқарувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда қайтадан савдоларга қўйилади.

V. МОЛ-МУЛКНИ СОТИШ БЎЙИЧА БИТИШУВЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


34. Савдоларда тузилган битишувлар қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.


35. Савдолар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш шартлари ва савдоларни юритиш қоидалари, тузилган биташувлар бўйича закалатлар миқдорлари, тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказиш тартиби, шунингдек савдолар қатнашчиларининг жавобгарлик шартлари ҳамда белгиланган қоидалар ва мажбуриятларнинг қатнашчилар томонидан бузилганлиги учун неустойкалар (жарималар, пенялар) миқдорлари савдоларнинг ташкилотчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади ва шартномада қайд этилади.
Download 86,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish