Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳамда



Download 3,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,86 Mb.
#823342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Услубий қўлланма махалла фуқаролар йиғини вакиллари ва комиссиялари

Маҳаллада фуқаролар йиғини 
раисининг ободонлаштириш
томорқа ва тадбиркорлик масалалари 
бўйича ўринбосарининг вақтинчалик 
ишлаш тартиби 


 18
Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, 
томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарининг вақтинчалик ишлаш 
тартиби 
1. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, 
маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан 
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-5938-сон Фармони асосида фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, 
томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарининг маҳаллада аҳоли билан 
ишлаш тартибини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик 
масалалари бўйича ўринбосари вазифаларини бажариш учун қуйидаги ваколатларни 
амалга оширади:
иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг 
мониторингини юритади;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари 
ярмаркаларини ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига 
жалб этиш, фуқаролар йиғини биносида бўш иш ўринлари тўғрисида эълон бериб 
бориш чораларини кўради; 
ҳудуднинг қадимий касб-ҳунар анъаналаридан келиб чиққан ҳолда оилавий 
тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти 
турларини кенг оммалаштиришга оид мақсадли ва тизимли ишларни амалга 
оширади;
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик 
ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, уларга имтиёзли кредитлар 
ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар 
бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам 
кўрсатилишини мониторинг қилади;
фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари
давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш 
чораларини кўради;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни 
қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли тадбирларни амалга оширади;
аҳолининг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишига кўмаклашади;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати ва уни 
ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини, хайрия ҳашарларини 
ихтиёрийлик асосида ташкил этади;
муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш, 
аждодлар ва марҳумларга ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қабрларини обод қилиш 
– ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилади.


 19
3. 
Фуқаролар 
йиғини 
раисининг 
ободонлаштириш, 
томорқа 
ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали 
ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 
ҳуқуқлари ва имкониятларидан фойдаланиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир 
масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг 
бандлигини таъминлаш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар 
киритиш;
ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан 
тозалаш, шу жумладан ҳашарлар ташкил этиш тўғрисида фуқаролар йиғини 
кенгашига таклифлар киритиш;
узрсиз сабабларга кўра экин майдонларидан фойдаланмаётган томорқа 
ер эгаларига нисбатан жамоатчилик таъсири чораларини кўриш юзасидан 
фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик 
ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳақида фуқаролар йиғини 
кенгаши ва ваколатли давлат органига мурожаат қилиш;
ҳудудни ободонлаштириш, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга 
муносиб ҳисса қўшган фуқароларни «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш 
аълочиси» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича 
фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
шахсий томорқа ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиб
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда юксак натижаларга 
эришаётган, янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса 
қўшаётган, шунингдек, жамоат ишларидаги фаоллиги билан аҳоли ўртасида 
алоҳида ҳурматга сазовор бўлган илғор томорқа ер эгаларини «Намунали 
томорқачи» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича 
фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.
4. 
Фуқаролар 
йиғини 
раисининг 
ободонлаштириш, 
томорқа 
ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари мажбуриятлари:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати ва уни 
ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;
аҳолининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий 
манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан тарғибот ишларини олиб 
бориш;
томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта 
ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан агротехник тадбирларни 
амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда кўмаклашиш;
томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш 
чораларини кўриш;


 20
ҳудудда 
тадбиркорликни, 
шу 
жумладан 
оилавий 
ва 
хусусий 
тадбиркорликни, ҳунармандчиликни, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик 
фаолияти турларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
аҳоли бандлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария 
ҳолати ва уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, томорқа 
ер участкаларидан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликни ривожлантириш 
ҳолати тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир 
марта фуқаролар йиғинига ҳисобот бериш;
фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик 
назорати бўйича ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, 
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини 
ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш;
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатьий риоя 
этиш;
фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган 
ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
5. 
Фуқаролар 
йиғини 
раисининг 
ободонлаштириш, 
томорқа 
ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифа 
ва функцияларнинг талаб даражасида ва самарали бажарилиши учун масъулдир.


 21

Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish