Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳамда


Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича



Download 3,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,86 Mb.
#823342
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Услубий қўлланма махалла фуқаролар йиғини вакиллари ва комиссиялари

Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича 
маслаҳатчисининг вақтинчалик ишлаш тартиби


 27
ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан, хусусан, экстремизм
терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, 
назоратсизлик, қаровсизлик ва бошқа ғайри ижтимоий ҳатти-ҳаракатларнинг 
олдини олиш ҳамда бунга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш 
ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган 
ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик 
реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади; 
ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг онгига она Ватанни ҳимоя 
қилиш муқаддас бурч эканлигини сингдириш бўйича тарғибот-ташвиқот 
ишларини амалга оширади;
ёшларнинг уюшган ҳолда қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик 
даврида бунёд этилган маърифат масканларига, табиат бағрига саёҳатлар, музей 
ва кўргазмаларга экскурсияларини ташкил этади;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спорт 
тўгаракларига жалб қилиш, шунингдек, ўқувчи-ёшларнинг тиббий маданиятини 
оширишга қаратилган профилактика, санитария-гигиена тадбирларини амалга 
оширади;
ёшларнинг атроф-муҳитни, табиатни асраб-авайлаш, муҳофаза қилишга 
йўналтирилган экологик маданиятини шакллантириш бўйича тарғибот ишларини 
олиб боради;
“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳининг фаолиятини самарали 
йўлга қўйишда фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича 
ўринбосарига кўмаклашади. 
3. Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси 
қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотлардан ўз зиммасига юклатилган вазифалар 
билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий 
материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш (қонунга асосан 
тарқатилиши таъқиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно);
фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали 
ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилган 
ҳуқуқлар ва имкониятлардан фойдаланиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда ёшлар ва вояга 
етмаганлар манфаатларини ифода этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир 
масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари 
туман (шаҳар) кенгашларига ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар 
киритиш, уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш.


 28
4. Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси 
мажбуриятлари:
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилиш, зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажариш;
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, 
оғир, вазмин ва хушмуомала бўлиш, низоли масалаларни ҳал этишда адолатли ва 
холис бўлиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган 
ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
5. Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўз 
зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг талаб даражасида ва самарали 
бажарилиши учун масъулдир.


 29

Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish