Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳамда



Download 3,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,86 Mb.
#823342
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
Услубий қўлланма махалла фуқаролар йиғини вакиллари ва комиссиялари

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги 
“Ота-оналар университети”
жамоатчилик тузилмасини 
вақтинчалик ишлаш тартиби 


 50
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети”
жамоатчилик тузилмасини вақтинчалик ишлаш тартиби 
1. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, 
маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар 
билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони асосида Фуқаролар йиғини ҳузуридаги 
“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмасини вақтинчалик ишлаш 
тартибини белгилайди.
2. Университет ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
3. Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари,
таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар 
йиғини ходимлари фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари 
бўйича комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи 
жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
4. 
Университет ушбу услубий қўлланмага мувофиқ оилавий 
муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини 
ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш 
тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган 
қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, 
педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам 
кўрсатиш тадбирларини амалга оширади.
5. Университетнинг мақсади – маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни 
соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг 
малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд 
муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштиришдан иборат.
6. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, 
педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган 
тадбирларни амалга ошириш;
фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш;
фуқаролар 
йиғинидаги 
оилаларда 
ижтимоий-маънавий 
муҳит 
барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олишга 
кўмаклашиш;
фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш;
оилаларда 
соғлом 
ижтимоий-маънавий 
муҳитни 
таъминлашга 
кўмаклашиш.


 51
7. Университет қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан 
белгиланган тартибда сўраб олиш;
оилалар ва муайян шахсларга ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар режасини 
ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва иш жараёнида унга ўзгартириш киритиш;
Университет томонидан ташкил этиладиган машғулотлар режасини тузиш, 
заруратга кўра уни такомиллаштириш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган 
қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
ушбу услубий қўлланмада белгиланган вазифаларни амалга ошириш 
мақсадида тадбир ва машғулотларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат 
ташкилотларнинг вакилларини, малакали мутахассисларни ва бошқа шахсларни 
жалб қилиш;
Университет машғулотларини фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган 
жамоатчилик 
фикрини 
ўрганиш 
бўйича 
сўровнома 
материалларидан, 
“Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти томонидан ўтказилган тадқиқот 
ишлари натижаларидан, статистик маълумотлардан, оммавий ахборот воситаларида 
ёритилган мақолалардан, намунали оилаларнинг тажрибаларидан ва шу каби 
йўналишларда ҳаётий мисоллардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.
8. Университетнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя 
қилиш;
оилалар ва маҳаллалардаги маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлигининг 
бузилиши, шу жумладан фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини 
олишга кўмаклашиш;
ота-оналар билан ишлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар бўйича 
фуқаролар йиғини ҳаётида, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг 
йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этишда 
фаол иштирок этиш;
Университет машғулотлари ва тарғибот тадбирларини самарали ҳамда 
мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, турли ёт 
ғоялар таъсирига тушиб қолган, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг ота-оналари 
билан тизимли ишларни ташкил этиш.
фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг 
поймол этилишига йўл қўймаслик;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар 
бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Университет аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни 
ўзгаларга ошкор қилмаслик.


 52
9. Университет таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг 
йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан 
кейин бир ой ичида 8 – 12 нафар аъзодан иборат таркибда сайланади.
Университетга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг оила, хотин-
қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари томонидан амалга 
оширилади.
Университет раҳбарининг ўринбосари лавозимига номзодга ва аъзоликка 
номзодга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир 
бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, у сайланган ҳисобланади.
10. 
Университет аъзолари ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, психолог
ва бошқа мутахассислар ҳамда Университетга юкланган вазифаларнинг мазмун-
моҳиятини чуқур тушунадиган, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага ва 
ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, жамиятда ўзининг намунали хулқи билан 
обрў-эътибор қозонган фаол фуқаролар орасидан сайланади.
11. Университет ўз олдида турган асосий вазифаларни ҳар ойда камида бир 
марта чақириладиган йиғилишларда кўриб чиқади. Университет йиғилиши 
йиғилишда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. 
Университет аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган 
ҳисобланади.
Университетнинг йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Университетнинг йиллик, чораклик иш режалари, шу жумладан, Университет 
машғулотларининг йўналишлари бўйича режасини ишлаб чиқиш ва уларни 
тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини кенгашига киритиш билан боғлиқ масалалар;
Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга 
оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалалар;
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан 
келишишни талаб қиладиган бошқа масалалар.
12. Университет раҳбари:
Университет фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
Университетнинг йиғилишларида раислик қилади;
оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва 
бошқа шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга 
қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини 
ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш 
тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин 
вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, 
психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш 
тадбирларини амалга оширади;


 53
Университет аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Университет аъзоларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли
ва оила билан ишлаш этика қоидаларини бузилмаслигини эътиборга олган ҳолда, 
бажарилишини таъминлайди;
Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга 
оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалаларни кўриб 
чиқади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини 
кенгаши мажлисларида Университет номидан вакил бўлади;
Университет номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди;
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан 
келишишни талаб қиладиган бошқа масалаларни кўриб чиқади;
Университет фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини 
мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.
13. Университет раҳбарининг ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари ушбу 
Низомда назарда тутилган Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ 
ва мажбуриятларидан келиб чиқиб, Университет раҳбари томонидан белгиланади.
14. Университет раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда 
Университет раҳбари ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
15. Университет аъзолари томонидан оилавий муносабатларда ҳар хил 
муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг 
шакллантирилган рўйхати ўрганилади ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-
тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
16. Фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга 
оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид 
масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, 
маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий 
ёрдам кўрсатиш тадбирлари Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.
17. Рўйхатдаги оила ёки шахс билан индивидуал ёки гуруҳларда иш олиб 
бориш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин.
18. Чора-тадбирлар ўз ичига оиладаги вазиятни ва вужудга келган 
муаммоларни баҳолаш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, 
мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги 
ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини 
оширишга қаратилади. 
Шунингдек, тадбирлар тегишли йўналишлар бўйича ўқув машғулотлари 
ва тарғибот ишларидан ҳам иборат бўлиши мумкин.


 54
19. Ушбу низом 

Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish