57
1. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш,
маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
5938-сон Фармони асосида фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳати”
гуруҳини вақтинчалик ишлаш тартибини белгилайди.
2. Гуруҳ жисмоний шахсларнинг ихтиёрийлигига асосланиб, ўз фаолиятини
жамоатчилик асосида амалга оширади.
3. Гуруҳ қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.
4. Гуруҳ тўғрисидаги вақтинчалик тартиб асосида фуқаролар йиғини
мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан тасдиқланади.
5. Гуруҳ ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик,
ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаолият
юритади.
6. Гуруҳнинг мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва
бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва
маҳаллада
ижтимоий-маънавий
муҳитни
барқарорлаштириш,
ёшларни
тарбиялашда унумли фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок
этишини таъминлашдан иборат.
7. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг,
айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш,
жаҳолатга қарши таъсирчан маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида
кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган
тадбирларни амалга ошириш;
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий
фаоллигини ошириш, фуқаролар йиғини ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш,
миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-
йўриқ кўрсатиш;
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашда фуқаролар йиғини
кенгашига кўмаклашиш;
кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган
фуқаролар холидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда фуқаролар
йиғини кенгашига, давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;
аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш,
кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш;
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида
йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг маҳаллада амалга оширилишида
кекса авлод вакилларининг фаоллигини кўрсатиш;
Do'stlaringiz bilan baham: