М ва КМТ фанидан сиртки булим талабалари учун
ЯН назорат саволлари
“Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси” фанининг вазифалари нимадан иборат?
Машина деталларини ишлаб чиқаришда такомиллашган технологик жараёнларни қўллаш уларнинг сифатини яхшилаб, таннарҳини камайтиради, чунки, хомакиларни олиш ва уларга иссиқ ҳолда ишлов бериш технологик жараёнлари юқори малакани ва кўп меҳнатни талаб қилади.
Фаннинг вазифаси – талабаларга металлар, қотишмалар ва металлмас материалларнинг олинишини, тузилишини, хоссаларини, маркаланишини, углеродли ва легирланган пўлатларга, чўянларга термик ва кимёвий-термик ишлов бериш назарий асосларини ва технологик жараёнларини, қуйма олиш технологик жараёнларини, металларга босим билан ишлов беришни, материалларни пайвандлаш, кесиш ва кавшарлашни, материалларни кесиб ишлаш назарий асосларини ўргатишдан иборат.
Фанга асос солган олимлардан Ломоносов М.В, Аносов П.П, Менделеев Д. И, Чернов К.К, Бендрасс М.А, Мартен П, Томас С ва бошқалар фанни ривожлантиришда ўзларини хиссаларини қўшганлар .
Металлни қаттиқлиги, мустахкамлик ва пластиклиги ҳақида нима биласиз? Қаттиқлик қандай аниқланади.
Металларни қаттиқлиги деганда бир метални унга бошқа бир қаттиқроқ метални ботишига қаршилик курсатиш хоссасига айтилади. Қаттиқлик металнинг энг асосий хусусиятларидан бўлиб, деталлар тайёрлашда уни яроқли ва яроқсизлиги белгиланади. Метал қанча қаттиқ бўлса уни ишлаш учун шунча кўп куч талаб этади. Металларни қаттиқлигини турлича аниқланади. Кўпроқ текшириладиган усуллар намунага пўлат шарикни, олмос конусни ёки олмос пирамидани ботириш йўли билан аниқланади.
4-расм Қаттиқликнинг синаш схемаси.
Шарикни намунада қолдирган изи қанча катта бўлса метал шунча юмшоқ ва аксинча.
Қаттиққлигини аниқлашни қуйидаги усуллари кенг тарқалган.
1.Қаттиқ пўлат шарикни ботириш. (Бринелл буйича қаттиқликни аниқлаш)(4-расм)
2.Олмос конусни учини ботириш (Роквелл буйича қаттиқликни аниқлаш)
3.Олмос пирамидани учини ботириш (Виккерс буйича қаттиқликни аниқлаш)
Қаттикликни синаш усули билан аниқланганда детал синдирмасдан текширилади. Детални қалинлигига ва қаттиқлигига қараб, шарикларни хар хил диаметрдагиси олинади. Мисол: нагрузка 30000 Н бўлганда диаметри 10 мм ли шарик олинади. 7500 Н бўлганда диаметри 5 мм бўлган шарик олинади ва нагрузка 1870 Н бўлганда диаметри 2.5 мм бўлган шарик олинади.
Шарик ботирилгандан сўнг хосил бўлган изнинг чуқурлиги металнинг қалинлигидан камида 10 марта кам бўлиши керак. Изни марказидан метални юза четигача бўлган оралиқ шарикни диаметридан катта бўлиши керак.
Қаттиқлик қиммати Н билан белгиланади ва аниқлаш усулининг индекси қуйилади.
Н/мм 2
бунда, Р-шарикка қуйилган куч, Н
Ф- шар қолдирган изни юзаси, мм2
мм2
бунда, Д-шарни диаметри, мм
д-изни диаметри, мм.
Роквелл усулида диаметри 1.58 мм бўлган пўлат шарик ёки 1200 бурчакли олмос конусдан фойдаланилади. Бунда қаттиқлик индикатордаги шкаладан аниқланади. Шарик юмшоқ металлар учун олмос конуси эса, қаттиқ металларни синаш учун ишлатилади.
Виккерс усулида жуда юмшоқ ва қаттиқ металларни қаттиқлигини аниқлаш мумкин. Бу усулда наомунага учларидаги бурчак 136 0 бўлган пирамида билан босилади. Босиладиган куч 550-1200 Н гача. Изни ўлчами приборни ўзидаги микроскоп ёрдамида ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |