10.Аустенит ва феррит нима? Цементит, перлит ва ледебурит нима?
Темир-цементит қотишмаларда қуйидаги фазалар мавжуд: суюқ фаза, қаттиқ эритмалар – феррит ва аустенит ҳамда кимёвий бирикма - цементит.
Аустенит деб углероднинг Фе-темирдаги қаттиқ эритмасментийтилади. Бу фазада углерод 11470 С да максимал миқдорда 2,14 % гача эрийди, 7270С да 0,8% гача эрийди. Аустенитнинг атом кристалл панжараси қирралари 3,64 А0 га тенг бўлган ёқлари марказлашган куб. Аустенит магнитсиз ва қовушоқ фазадир. Феррит деб углероднинг Фе- темирдаги қаттиқ эритмасига айтилади. Бу фазада 7270 С да максимал миқдорда 0,025% углерод эрийди. Ферритнинг атом кристалл панжараси қирралари 2,68 А0га тенг бўлган ҳажми марказлашган куб. Ферритни деярли техник темир десак бўлади.
Цементит углерод билан темирнинг кимёвий бирикмасидир (Ғе3С). Цементитда 6,67% углерод эрийди. Цементит темир-углерод қотишмалари орасида энг қаттик бўлиб, унинг Бринелл бўйича қаттиқлиги НВ = 800-1000 кг/мм2, пластиклиги =0%, суюқланиш температураси 16000С чамасидадир.
Эвтектоид ўзгариш жараёни: Бу жараён давомида аустенит маълум вақт ичида ўзгармас температурада (7270С) иккита фазага – феррит ва цементитга парчаланади. Бу механик аралашма перлит деб номланади.
Ат=7270С П (Ф+Ц)
Перлит икки фазали, яъни феррит билан цементитнинг механик аралашмасидан ҳосил бўлган, структура. Бу структура 7270С дан пастда С нуқтасида ҳосил бўлади. Перлитда 0,8 % углерод эрийди. Перлит кристаллари икки хил кўринишда, яъни донадор ва пластинкали бўлиб кристалланиши мумкин. Бу структура эвтектоид ўзгариш жараёни натижасида пайдо бўлади.
Темир-углерод қотишмаси ҳолат диаграммасининг чўян қисмига тегишли қотишмаларнинг таркибида углерод миқдори 2,14 % дан 6,67%гача бўлади. Чўянлар ҳам пўлатлар сингари мувозанат ҳолатидаги тузилишларига кўра уч синфга бўлинади:
Эвтектикагача бўлган чўянлар – бу чўянларда углероднинг миқдори 2,14% дан юқори, лекин 4,3% кам бўлади.
Эвтектик чўянлар – углероднинг миқдори 4,3% бўлади.
Эвтектикадан кейинги чўянлар – углероднинг миқдори 4,3% дан ортиқ бўлади.
Чўянларнинг пўлатлардан тарқибий тузилиши жиҳатидан фарқи шундаки, ҳамма чўянларда эвтектика тузилиши мавжудлигидан ташқари ортиқча углерод графит ҳолатда ажралиб чиқади.
Эвтектика ўзгариш жараёни: Суюқ фаза 14300С температурада маълум вақт ичида қотиб аустенит ва цементитларнинг механик аралашмасига айланади. Бу аралашма ледебурит деб номланади
Ледебурит - 1147оС дан 7270С гача аустенит билан цементитнинг, 7270С дан паст температурада перлит билан цементитнинг механик аралашмаси. Бу аралашмаларни бир биридан ажратиш учун улар ЛА (аустенитли ледебурит) ва ЛП (перлитли ледебурит) деб номлаймиз. Ледебурит (Л) суюқ фазадан ҳосил бўлади, унинг таркибидаги углерод миқдори 4,3% тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |