Махсус сўроқларнинг бўлишсиз шакли
§ 75. Махсус сўроқларда not инкор юкламаси эгадан кейин қўйилади. Сўзлашувда not юкламаси ёрдамчи ёки модал феъл билан бирлашиб кетади:
Why did you not come yesterday?
Why didn’t you come yesterday? Кеча нега келмадингиз?
What does he not understand?
What doesn’t he understand? У нимани тушунмаяпти?
Сўроқ эга ёки унинг аниқловчисига тегишли бўлса, not ёрдамчи ёки модал феълдан кейин қўйилади:
Who hasn’t seen this film yet? Ким бу фильмни хали кўрмаган?
Who doesn’t know this rule? Ким бу қоидани билмайди?
АЛТЕРНАТИВ СЎРОҚЛАР (ALTERNATIVE QUESTIONS)
§ 76. Алтернатив сўроқ or боғловчиси билан боғланган иккита умумий сўроқдан иборат бўлади. Иккинчи сўроқ одатда тўлиқ бўлмайди. Алтернатив сўроқлар or боғловчисидан олдин овозни кўтариб ва гап охирида сўнгги урғули бўғинда овозни пасайтириб айтилади:
Did you spend your leave in the Crimea or (did you spend it) in the Caucasus? Сиз таътилингизни Қримда ўтказдингизми ёки Кавказдами?
Do you like tea or (do you like) coffee? Чойни ёқтирасизми ёки кофеними?
Is he resting or (is he) working? У дам оляптими ёки ишлаяптими?
Алтернатив сўроқлар ёрдамчи феъл билан бошланса-да, яъни шакл жихатидан умумий сўроқлар хисобланса хам, улар мазмунан махсус сўроқлар хисобланади, чунки улар гапнинг қайсидир бўлагига тегишли бўлади (биринчи мисолда сўроқ холга, иккинчисида тўлдирувчига, учинчисида эса кесимга тегишли). Шунинг учун алтернатив сўроқлар махсус сўроқларники каби, яъни тўлиқ жавоб талаб қилади. Ха ёки йўқ жавоблари мантиқан мумкин эмас:
Did you spend your leave in the Crimea or in the Caucasus? – I spent it in the Caucasus.
Do you like tea or coffee? – I like tea.
Is he resting or working? – He is resting.
Алтернатив сўроқ эгага тегишли бўлганида, иккинчи эгадан олдин хар доим ёрдамчи ёки модал феъл келади. Бундай сўроқ, эгага тегишли барча махсус сўроқлар каби, қисқа жавоб талаб қилади:
Did you speak to them, or did the manager? Улар билан сиз гаплашдингизми ёки бошқарувчими?
- The manager did. Бошқарувчи (гаплашди).
Will you go there, or will your wife? У ерга сиз борасизми ёки рафиқангизми?
- My wife will. Рафиқам (боради).
§ 77. Алтернатив сўроқлар сўроқ сўзлар билан хам бошланиши мумкин. Бундай сўроқлар махсус сўроқ ва ундан кейин келадиган or боғловчиси воситасида боғланган иккита уюшиқ бўлаклардан ташкил топади:
Where did you spend your leave: in the Crimea or in the Caucasus? Таътилингизни қаерда ўтказдингиз: Қримдами ёки Кавказдами?
Which do you like: tea or coffee? Қай бирини ёқтирасиз: чойними ёки кофеними?
Which is he doing: resting or working? У нима қиляпти: дам оляптими ёки ишлаяптими?
Do'stlaringiz bilan baham: |