Умумий сўроқларнинг бўлишсиз шакли
§ 66. Умумий сўроқларнинг бўлишсиз шакли not юкламасини эгадан кейин, асосий феълдан олдинга қўйиш билан ясалади. Сўзлашувда not юкламаси ёрдамчи ёки модал феъл билан қўшилиб кетади. Умумий сўроқлар бўлишсиз шаклда таажжубни ифодалайди ва ўзбек тилидаги нахотки юкламаси орқали тузилган сўроқ гапларга мос келади:
Do you not know him?
Don’t you know him? Нахотки уни билмайсиз?
Have you not seen him?
Haven’t you seen him? Нахотки уни кўрмаган бўлсангиз?
Must you not go there tonight?
Mustn’t you go there tonight? Нахотки, бугун кечқурун у ерга боришингиз шарт бўлмаса?
Изох: Ўзбек тилидаги сўроқ-бўлишсиз шаклдаги Унинг манзилини билмайсизми? Ундан хатлар олмадингизми? ва хоказо гапларга инглиз тилидаги сўроқ-бўлишли шаклдаги Do you know his address? Have you received any letters from him? гаплари мос келади.
§ 67. Бўлишсиз шаклдаги умумий сўроқларга жавоблар худди бўлишли шаклдаги умумий сўроқларга жавоблардек ясалади (§ 65). Лекин, бундай жавобларда инглиз тилидаги yes ва no нинг хамда ўзбек тилидаги ха ва йўқ нинг ишлатилишидаги фарққа эътибор бериш лозим бўлади. Инглиз тилида бўлишли жавобда хар доим yes туради, бўлишсиз жавобда эса – no. Ўзбек тилида йўқ бўлишли жавобда хам, бўлишсиз жавобда хам келиши мумкин:
Didn’t you speak to him yesterday? Yes, I did. No, I didn’t.
Кеча у билан гаплашмадингизми? Йўқ, гаплашдим. Йўқ, гаплашмадим.
Won’t he come here tonight? Yes, he will. No, he won’t.
У бу ерга бугун кечқурун келмайдими? Йўқ, келади. Йўқ, келмайди.
АЖРАТИЛГАН СЎРОҚЛАР (DISJUNCTIVE QUESTIONS)
§ 68. Умумий сўроқларнинг махсус тури “ажратилган” деб номланган сўроқлар хисобланади.
Ажратилган сўроқ бўлишли ёки бўлишсиз дарак гап (1) ва унга боғланган қисқа умумий сўроқ (2) дан иборат бўлади. Демак, ажратилган сўроқлар икки қисмдан иборатдир. Қисқа умумий сўроқ тегишли олмош ва дарак гапнинг кесими таркибига кирувчи ёрдамчи ёки модал феълдан ташкил топади. Агар кесим Present ёки Past Indefinite нинг бўлишли шаклида бўлса, яъни кесим таркибида ёрдамчи феъл бўлмаса, қисқа жавобда do (does) ёки did нинг тегишлиси ишлатилади:
You speak French, don’t you? Сиз французча гапирасиз, шундай эмасми?
He hasn’t returned from Moscow yet, has he? У Москвадан хали қайтмади, шундай эмасми?
Ажратилган сўроқлар сўзловчи дарак гапда айтилган фикрга нисбатан тасдиқ олишни истаган холларда берилади. Сўзловчи тасдиқ жавобини кутганида, биринчи қисмда бўлишли гап, иккинчи қисмда ёрдамчи ёки модал феъл бўлишсиз шаклда ишлатилади. Сўзловчи инкор жавобини кутганида эса, биринчи қисмда бўлишсиз гап, иккинчи қисмда ёрдамчи ёки модал феъл бўлишли шаклда ишлатилади. Қисқа умумий сўроқ ўзбек тилидаги шундай эмасми? шундайми? тўғрими? сўзларига мос келади.
Ажратилган сўроқнинг биринчи қисми (дарак гап) пасаювчи интонация билан, иккинчи қисми (умумий сўроқ) эса кўтарилувчи интонация билан айтилади:
She is very busy, isn’t she? У жуда банд, шундай эмасми?
She isn’t very busy, is she? У жуда банд эмас, шундай эмасми?
Peter works hard, doesn’t he? Петр қаттиқ ишлайди, шундай эмасми?
Peter doesn’t work hard, does he? Петр қаттиқ ишламайди, шундай эмасми?
Your sister went to Moscow, didn’t she? Синглингиз Москвага кетди, шундайми?
Your sister didn’t go to Moscow, did she? Синглингиз Москвага бормади, шундайми?
Your friend can speak English, can’t he? Дўстингиз инглизча гапира олади, шундай эмасми?
Your friend can’t speak English, can he? Дўстингиз инглизча гапира олмайди, шундай эмасми?
§ 69. Ажратилган сўроқларга жавоблар, барча умумий сўроқлардаги каби, одатда қисқа бўлади ва сўзловчи фикрига қўшилиш ёки қўшилмасликни ифодалаши мумкин:
№
|
Сўроқ
|
Жавоб:
|
сўзловчи фикрига қўшилиш
|
сўзловчи фикрига қўшилмаслик
|
1
|
Биринчи қисми бўлишли:
|
|
|
|
Your friend speaks English, doesn’t he?
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |