М о р ф о л о г и я сўз туркумлари



Download 1,69 Mb.
bet173/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

ГЕРУНДИЙ (THE GERUND)

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР




§ 189. Герундий иш-харакатнинг номини ифодаловчи хамда хам от, хам феълнинг хусусиятларига эга бўлган феълнинг ноаниқ шакли хисобланади. Герундийнинг функциялари кўп холларда инфинитивнинг функциялари билан ўхшаш бўлиб, ўзида от ва феълнинг хусусиятларини акс эттиради. Лекин, герундий инфинитивга қараганда отнинг хусусиятларига кўпроқ эга бўлади.
Отнинг хусусиятларига эга бўлиб, герундий гапда қуйидаги вазифаларни бажаради:

  1. Э г а:

Reading is her favourite occupation. Ўқиш – унинг севимли машғулоти.

  1. Қ ў ш м а к е с и м н и н г ф е ъ л б ў л м а г а н қ и с м и:

Her greatest pleasure is reading. Унинг энг катта рохат оладиган нарсаси ўқишдир.

  1. Қ ў ш м а ф е ъ л к е с и м н и н г қ и с м и:

He finished reading the book. У китобни ўқишни тугатди.

  1. В о с и т а с и з т ў л д и р у в ч и:

I remember reading it. Мен буни ўқиганимни эслайман.

  1. П р е д л о г л и в о с и т а л и т ў л д и р у в ч и:

I am fond of reading. Мен ўқишни яхши кўраман.

  1. А н и қ л о в ч и:

I had the pleasure of reading in the newspaper of your success. Газетада муваффақиятингиз хақида ўқишдан рохатландим.

  1. Х о л:

After reading the letter I put it into the drawer. Хатни ўқигандан сўнг мен уни тортмага солиб қўйдим.
Герундий, от каби, предлоглар билан бирга ишлатилиши ва эгалик олмошлари хамда қаратқич келишигидаги от билан аниқланиши мумкин:
I think of going to the south in the autumn. Мен кузда жанубга бориш хақида ўйлаяпман.
We insisted on their chartering a vessel at once. Биз уларнинг кема ёллашларига қаттиқ туриб олдик.
We objected to the buyer’s paying only part of the invoice amount. Биз харидорларнинг фактура суммасини қисман тўлашларига эътироз билдирдик.
Герундийнинг феълга хос хусусиятлари қуйидагиларда ифодаланади:

  1. Герундий воситасиз тўлдирувчига эга бўла олади:

I remember reading this book. Мен бу китобни ўқиганимни эслайман.

  1. Герундий равиш билан аниқланиши мумкин:

He likes reading aloud. У овоз чиқариб ўқишни ёқтиради.

  1. Герундий замон ва нисбат шаклларига эга бўлиши мумкин:







Active

Passive

Indefinite

Reading

being read

Perfect

having read

having been read

Герундийнинг шакллари сифатдошнинг шакллари билан мос тушади ва уларнинг ясалиши сифатдош шаклларининг ясалиши қоидаларига мувофиқ келади.


Indefinite Gerund Active маъносига кўра ўзбек тилидаги феълнинг харакат номи шаклига яқинлашади: reading ўқиш, smoking чекиш, waiting кутиш.



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish