М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


«БОШ КЕЛИШИК + ИНФИНИТИВ» ОБОРОТИ



Download 1,69 Mb.
bet169/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

«БОШ КЕЛИШИК + ИНФИНИТИВ» ОБОРОТИ
(NOMINATIVE WITH THE INFINITIVE)

§ 183. Бош гапи it is said айтишларича, it is reported хабар беришларича, it seems ўхшайди, it is likely эхтимол каби шахссиз оборотлар билан ифодаланган эргашган қўшма гапларни содда гаплар билан алмаштириш мумкин:


It is said that they know Chinese very well (эргашган қўшма гап).
They are said to know Chinese very well (содда гап).
Айтишларича, улар хитой тилини жуда яхши билади (Уларнинг хитой тилини жуда яхши билиши айтилади).
Бундай эргашган қўшма гапларни содда гапларга алмаштиришда it олмоши тушириб қолдирилади, эргаш гапнинг эгаси (they) it олмошининг ўрнига, бош гапнинг кесими олдига қўйилади (бунда бош гапнинг кесими мазкур янги эга билан шахс ва сонда мослашади), that боғловчиси хам тушириб қолдирилади, эргаш гапнинг кесими (know) эса инфинитив шаклини (to know) қабул қилади.
They are said to know Chinese very well содда гапида гапнинг эгаси бўлиб фақат they олмошининг ўзи эмас, балки they олмоши билан to know инфинитиви бирикмаси хисобланади. Бундай мураккаб эга (they … to know) «бош келишик + инфинитив» обороти (Nominative with the Infinitive) ни ўзида акс эттиради.
§ 184. «Бош келишик + инфинитив» оборотида инфинитив турли шаклларда ишлатилиши мумкин:

  1. Indefinite шаклидаги инфинитив феъл ифодалаган иш-харакат билан б и р в а қ т д а г и иш-харакатни ифодалайди:

He is said to live in Tashkent. Айтишларича, у Тошкентда яшайди (Унинг Тошкентда яшаши айтилади/Уни Тошкентда яшайди дейишади).
He was said to know several oriental languages. Унинг бир қанча шарқий тилларни билганлиги айтилар эди.

  1. Continuous шаклидаги инфинитив феъл ифодалаган иш-харакат билан б и р в а қ т д а г и д а в о м л и иш-харакатни ифодалайди:

He is said to be writing a new play. Айтишларича, у янги пьеса ёзмоқда.
The water seems to be boiling. Сув қайнаётганга ўхшайди (Сув қайнаяпти шекилли).


  1. Download 1,69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish