БУЙРУҚ ГАП (IMPERATIVE SENTENCES)
§ 78. Буйруқ гап сухбатдошни бирор бир иш-харакатни бажаришга ундаш, буюриш учун хизмат қилади. Буйруқ гаплар буйруқ, илтимос, маън қилиш ва хоказоларни ифодалайди. Буйруқ гаплар бўлишли ёки бўлишсиз бўлиши мумкин. Буйруқ гапдаги феъл буйруқ-истак майли шаклида ишлатилади (Буйруқ-истак майли мавзусига қаранг). Буйруқ гапдаги сўзлар тартиби дарак гапдаги сўзлар тартиби кабидир. Лекин, одатда эга (you) кўрсатиб ўтилмаслиги сабабли, буйруқ гап кесим билан бошланади. Буйруқни ифодаловчи буйруқ гаплар пасаювчи интонация билан, илтимосни ифодаловчи буйруқ гаплар эса кўтарилувчи интонация билан айтилади:
Open the book. Китобни очинг.
Put the dictionary on the shelf. Луғат китобини токчага қўйинг.
Don’t be late, please. Кеч қолманг, илтимос.
Илтимосни ифодалаш учун буйруқ гапнинг охирида кўпинча will you? ёки won’t you? ишлатилади:
Come here, will you? Бу ерга келинг, илтимос.
Fetch me a chair, won’t you? Менга стул олиб келинг, илтимос.
Илтимос will ёки would билан бошланадиган сўроқ гап билан хам ифодаланиши мумкин:
Will you come here? Бу ерга келинг, илтимос.
Will you fetch me a chair, please? Менга стул олиб келинг, илтимос.
Would you be good enough to close the window? Малол келмаса, деразани беркитиб юборасизми?
Would you mind lending me your dictionary? Бемалол бўлса, луғат китобингизни менга бериб турасизми?
УНДОВ ГАП (EXCLAMATORY SENTENCES)
§ 79. Хар қандай гап (буйруқ гап, сўроқ гап ёки дарак гап) даги фикр кучли хис-хаяжон (хайратланиш, қувонч, ғазаб ва хоказо) билан айтилса, ундов гап бўла олади. Ундов гап пасаювчи интонация билан айтилади:
At last you have returned! Нихоят, қайтиб келдингиз!
Have you ever seen such weather?! Сиз бундай об-хавони кўрганмисиз?!
Hurry up! Шошилинг!
§ 80. Ундов гаплар кўпинча what қандай олмоши ёки how қандай равиши билан бошланади.
Бундай ундов гапларда эга, дарак гаплардагидек, кесимдан олдин туради. Ундов гаплар what дан кейин келадиган отга, ва how дан кейин келадиган равиш ёки сифатга кучли овоз бериш билан айтилади:
What a large house that is! Қандай катта бу уй!
What clever people they are! Қандай ақлли одамлар улар!
What beautiful hair she has got! Унинг қандай чиройли сочи бор-а!
How well she sings! У қандай яхши куйлайди!
How clever he is! Қандай ақлли у!
What олмоши билан аниқланган от бевосита мазкур олмошдан кейин қўйилади. What бирликдаги саналадиган отни аниқлаганида, мазкур от н о а н и қ артикл билан ишлатилади. Кўпликдаги саналадиган отлар ва саналмайдиган отлар билан артикл ишлатилмайди:
What a foolish mistake I have made! Қандай ахмоқона хато қилиб қўйдим!
What foolish mistakes I have made! Қандай ахмоқона хатолар қилиб қўйдим!
What beautiful weather we are having! Қандай чиройли хаво бўляпти!
How равиши билан аниқланган сифат ёки равиш бевосита how равишидан кейин туради:
How quickly you walk! Қандай тез юрасиз сиз!
How clever he is! Қандай ақлли у!
От кесимли ундов гапларда от ва боғловчи феъл кўпинча тушириб қолдирилади:
What a fine building (that is)! Қандай ажойиб бино!
How cold (it is)! Қандай совуқ!
Do'stlaringiz bilan baham: |