М о р ф о л о г и я сўз туркумлари



Download 1,69 Mb.
bet251/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

ҚЎШМА ФЕЪЛ КЕСИМ

§ 14. Қ ў ш м а ф е ъ л к е с и м феъл ва инфинитив ёки герундий бирикмасидан иборат бўлади. Инфинитив ёки герундий эга томонидан бажарилган иш-харакатни кўрсатиб, кесимнинг асосий маъносини ифодалайди; феъл эса кўмакчи қисм вазифасини бажаради.


Қўшма феъл кесим қуйидагилар билан ифодаланади:

  1. Модал феъллар ва инфинитив бирикмаси билан:

He may return soon. У тезда қайтиши мумкин.
You must read this book. Сиз бу китобни ўқишингиз керак.
The conference is to open tomorrow. Конференция эртага очилиши керак.
I have to go there. Мен у ерга боришим керак.
He can do it. У буни қила олади.

  1. Якка ўзи тўлиқ маъно бермайдиган бошқа кўплаб феъллар ва инфинитив ёки герундий биримаси билан. Будай феъллар қаторига қуйидагилар киради: to begin бошламоқ, to continue давом этмоқ, to finish тугатмоқ, to like ёқтирмоқ, to want хохламоқ, to intend мақсад қилмоқ, to try харакат қилмоқ, to avoid олиб қочмоқ, to hope умид қилмоқ, to promise ваъда бермоқ ва бошқалар:

She began to translate the article. У мақолани таржима қилишни бошлади.
He wants to help me. У менга ёрдам беришни хохлайди.
I have finished writing the exercise. Мен машқ ёзишни тугатдим.
He avoided sitting in the sun. У қуёшда ўтиришдан ўзини олиб қочди.
Қўшма феъл кесим сифат (бунда сифатдан олдин боғлама келади) ва инфинитив, баъзан эса герундий, бирикмаси билан хам ифодаланиши мумкин:
I am glad to see you. Сизни кўришдан хурсандман.
He is ready to help her. У унга ёрдам беришга тайёр.
This book is worth reading. Бу китоб ўқишга арзирли.


THERE IS ОБОРОТИ БИЛАН ИФОДАЛАНГАН КЕСИМ

§ 15. Сухбатдош ёки ўқувчига хали м а ъ л у м б ў л м а г а н шахс ёки предметни м у а й я н б и р ж о й д а ёки м у а й я н б и р в а қ т о р а л и ғ и д а м а в ж у д л и г и н и ифодалаш учун содда кесимнинг махсус тури - бор, жойлашган, бўлмоқ маъносидаги there is (are) обороти қўлланилади. There is (are) обороти гапнинг бошида туради; ундан кейин эга, эгадан кейин эса ўрин ёки пайт холи туради:


There is a telephone in that room. У хонада телефон бор.
There are many apple trees in the garden. Боғда кўп олма дарахтлари бор.
There was a meeting at the Institute yesterday. Кеча институтда мажлис бўлди.
There is (are) оборотидаги there мустақил холда маънога эга бўлмайди ва is (are) билан бирга бир бутунликни хосил қилади. Агар гапнинг маъносига кўра у ерда маъносидаги there равишини ишлатилиш лозим бўлса, у холда there гапнинг охирида такрорланади:
There are many children there. У ерда кўп болалар бор.
There is оборотидан кейин б и р л и к д а г и саналадиган отлар н о а н и қ артикл билан ишлатилади, чунки ушбу оборотда мазкур от сухбатдош ёки ўқувчига хали маълум бўлмаган предметни ифодалайди. К ў п л и к д а от some, any, many, two, three ва бошқалар билан ишлатилади:
There is a lamp on the table. Столда лампа бор.
There are some (two, three) lamps on the table. Столда бир нечта (иккита, учта) лампа бор.
§ 16. Бундай гапларни, there is оборотини ишлатмасдан, to be феъли билан ифодаланган кесимни эгадан кейин қўйиш орқали грамматик жихатдан тузиш мумкин: A lamp is on the table. Some lamps are on the table. Лекин, бундай тузилишдаги гаплар жуда кам учрайди.
Бошқа томондан, there is оборотидан кейин аниқ артикл ёки this, that, these, those, my, his ва бошқа олмошлар билан келадиган от туриши мумкин эмас. Бу холатда кесим to be феълининг ўзи билан ифодаланади: The lamp is on the table. Лампа столда.
There is a lamp on the table хамда The lamp is on the table гаплари орасидаги фарқ худди ўзбек тилидаги Столда лампа бор ва Лампа столда (турибди) гаплари орасидаги маъно жихатидан мавжуд фарқ билан бир хилдир. Биринчи холатда сўзловчи столда а й н а н ш у т у р д а г и п р е д м е т (лампа) турганлигини таъкидламоқда. Ўзбек тилида бундай холат гапнинг бошига ўрин холини қўйиш ва предметнинг номига мантиқий урғу бериш орқали берилади. Иккинчи холатда сўзловчи предметнинг а й н а н қ а е р д а, қ а й с и ж о й д а турганлигини кўрсатишни истамоқда. Ўзбек тилида бундай холат гапнинг бошига гапнинг эгасини қўйиш ва ўрин холига мантиқий урғу бериш орқали берилади.
§ 17. There is оборотидаги to be феъли турли замон шаклларида ишлатилиши мумкин: there is/are (was, were, has been, have been, had been, will be):
There are very many French books in this library. Бу кутубхонада жуд кўп французча китоблар бор.
There was a meeting at the club yesterday. Кеча клубда мажлис бўлди.
There hasn’t been any rain for some days. Бир неча кун давомида ёмғир бўлмади (Ёмғир ёғмаганига бир неча кун бўлди).
§ 18. С ў р о қ гапларда to be феъли there дан олдин қўйилади. Агар to be феъли мураккаб замон шаклида қўлланилган бўлса, there дан олдин ёрдамчи феъл қўйилади:
Is there a telephone in your room? Хонангизда телефон борми?
Was there a meeting at the institute yesterday? Кеча институтда мажлис бўлдими?
Will there be many people there? У ерда кўп одам бўладими?
There is обороти иштирокидаги сўроққа қ и с қ а ж а в о б л а р yes ёки no хамда бўлишли ёки бўлишсиз шаклдаги there is (are) оборотидан иборат бўлади:
Is there a telephone in your room? - Yes, there is/No, there isn’t.
Was there a meeting at the institute yesterday? - Yes, there was/No, there wasn’t.
Агар to be феъли сўроқда мураккаб замон шаклида қўлланилган бўлса, у холда қисқа жавобда there дан сўнг фақат ёрдамчи феъл қўйилади:
Will there be a meeting tonight? Бугун кечқурун мажлис бўладими?
Yes, there will. Ха, бўлади
No, there won’t. Йўқ, бўлмайди.
Have there been any letters from him lately?
Охирги пайтларда ундан хатлар бўлдими?
Yes, there have. Ха, бўлди.
No, there haven’t. Йўқ, бўлмади.
§ 19. Бўлишсиз гаплар икки усул билан ясалиши мумкин:


  1. Download 1,69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish