НОАНИҚ ЭГА - ONE ВА THEY
§ 10. Иш-харакатни бажарувчи шахс ноаниқ ёки умумлашганлиги назарда тутилса, эга сифатида хар бир киши, хар кандай одам, одамлар маъносида one олмоши ишлатилади. Бу холатда one кўпинча модал феъллар билан қўлланилади:
One should be careful when crossing the road. Кўчани кесиб ўтишда эхтиёт бўлиш керак.
One must always keep one’s word. Киши доим сўзида туриши керак.
Худди шу вазифада одамлар маъносида they олмоши ишлатилади. Бу холатда they асосан to say феъли билан қўлланилади:
They say the wheat crop in the Ukraine will be fine this year. Айтишларича, бу йил Украинада буғдой хосили яхши бўлади.
КЕСИМ (THE PREDICATE)
§ 11. Эга хақида тасдиқ ёки инкорни, сўроқни билдирадиган гап бўлаги кесим деб аталади. Кесим what does the subject do? what is done to the subject? what is it like? what is it? who is it? сўроқларидан бирига жавоб бўлади.
Кесимлар с о д д а (the Simple Predicate) ва қ ў ш м а (the Compound Predicate) бўлади. Қўшма кесимлар ўз навбатида икки турга бўлинади – қ ў ш м а о т ва қ ў ш м а ф е ъ л кесим:
He learns French (содда кесим). У француз тилини ўрганади.
My father is a doctor (қўшма от кесим). Менинг отам шифокор.
I must go there at once (қўшма феъл кесим). Мен у ерга тезда боришим керак.
СОДДА КЕСИМ
§ 12. С о д д а к е с и м исталган замондаги, нисбатдаги ва майлдаги ш а х с л и ф е ъ л билан ифодаланади:
She works at a factory. У заводда ишлайди.
He is reading. У ўқимоқда.
They will return soon. Улар тезда қайтишади.
The goods were loaded by means of cranes. Моллар кранлар ёрдамида юкланди.
ҚЎШМА ОТ КЕСИМ
§ 13. Қ ў ш м а о т к е с и м to be бўлмоқ боғловчи феъли (боғлама) ва о т қ и с м н и н г бирикмаси билан ифодаланади. Қўшма кесимнинг от қисми (эганинг) қ а н д а й п р е д м е т, н и м а л и г и н и ёки к и м л и г и н и англатиб, кесимнинг асосий маъносини ифодалайди.
Кесимнинг о т қ и с м и қуйидагилар билан ифодаланиши мумкин:
О т билан:
I am a student. Мен талабаман.
They are workers. Улар ишчилар.
О л м о ш билан:
It is she. Бу у.
This book is yours. Бу китоб сизники.
П р е д л о г л и о т ёки о л м о ш билан:
The room is in disorder. Хона тартибсиз (холатда).
She was in despair. У тушкунлик холатида эди.
He is against it. У бунга қарши.
С и ф а т ёки с и ф а т д о ш билан:
The morning was warm. Тонг илиқ эди.
The glass is broken. Стакан синган (синиқ).
И н ф и н и т и в билан:
Your duty is to help them immediately. Бурчингиз уларга тезда ёрдам беришдир.
My intention is to go to the Caucasus in June. Мақсадим - июнда Кавказга бориш.
Г е р у н д и й билан:
Her greatest pleasure was travelling. Унинг энг катта рохат оладиган иши саёхат қилиш эди.
Қўшма от кесимнинг от қисми факат от билан эмас, балки бошқа сўз туркумлари ва шакллари билан ифодаланиши мумкинлиги сабабли, баъзан қўшма кесимнинг от қисми қўшма кесимнинг феъл бўлмаган қисми деб хам юиритилади.
Изох: 1. Инглиз тилидаги to be бўлмоқ боғловчи феъли ўзбек тилига шахс-сон аффикслари, боғлама вазифасида келган бўлмоқ кўмакчи феъли ёки тўликсиз феъл эди воситасида таржима қилинади. Ўзбек тилида шахс-сон аффикслари 3-шахс бирлик ва кўпликда кўп холларда ишлатилмайди, лекин, инглиз тилида эса to be боғламасини ташлаб кетиш мумкин эмас. Қуйидаги гапларнинг таржима қилинишига эътибор беринг:
Мен талабаман (1-шахс, бирлик). I am a student (I a student эмас).
Сен талабасан (2-шахс, бирлик). You are a student (You a student эмас).
У талаба (3-шахс, бирлик, аффикс ноль). He is a student (He a student эмас).
2. Қўшма от кесим ташкил қилувчи to be феъли ва инфинитив бирикмасини шакл жихатидан мос келувчи қўшма феъл кесимдан фарқлаш лозим, чунки бу икки бирикманинг маъноси турличадир:
The task of the agent was to ship the goods immediately (was to ship – қўшма от кесим). Агентнинг вазифаси молларни зудлик билан юклаб бўлишдир.
The agent was to ship the goods immediately (was to ship – қўшма феъл кесим). Агент молларни зудлик билан юклаб бўлиши керак эди.
Боғловчи феъл вазифасини to be феълидан ташқари, to become, to grow, to get, to turn феъллари бўлмоқ маъносида, to seem бўлиб кўринмоқ, to look кўринмоқ ва бошқа феъллар бажариши мумкин:
He became a doctor. У шифокор бўлди (бўлиб етишди).
It grew warmer. Иссиқроқ бўлди.
He is getting old. У қариб бормоқда.
She turned pale. Унинг ранги оқарди.
They seemed tired. Улар чарчаган кўринишди (Улар чаргаганга ўхшади).
He looks ill. У касалга ўхшайди (У касал кўринади, У касал шекилли).
Do'stlaringiz bilan baham: |