It often snows in February. Февралда тез-тез қор ёғади.
It has been raining since three o’clock. Соат учдан буён ёмғир ёғмоқда.
It was freezing. Жуда совуқ эди.
В а қ т ва о р а л и қ м а с о ф а н и ифодалаш учун:
It is early morning. Эрта тонг.
It is five o’clock. Соат беш.
It is noon. Пешин (соат ўн икки).
It is one kilometre from our house to the river. Уйимиздан дарёгача бир километр.
It is not far to the railway station. Вокзалгача узоқ эмас.
§ 7. It олмоши формал эга вазифасида м а ж х у л нисбатдаги бир қатор феъллар билан ишлатилади:
It is said ... - ... айтилмоқда
It is expected … - кутилмоқда
§ 8. It олмоши формал эга вазифасида кесимдан кейин турувчи ва инфинитив, герундий ёки эргаш гап билан ифодаланган гап эгаси мавжуд бўлганида хам ишлатилади:
It was difficult to find a suitable streamer. Мос пароходни топиш қийин эди.
It’s no use telling him about it. Унга бу хақда айтиш бефойда.
It was clear that he would not come. Унинг келмаслиги аниқ эди.
It is … that ОБОРОТИ
§ 9. Гапнинг бирор бир бўлагига а л о х и д а у р ғ у б е р и ш лозим бўлганида, ушбу бўлак гапнинг бошида it is (was) ва that (who, whom) нинг ўртасига жойлаштирилади.
Масалан, I met his sister int the park Мен унинг синглисини паркда кўрдим гапидаги эга – I ни ажратиш, яъни паркда унинг синглисини бошқа бирор киши эмас, балки айнан мен кўрганлигимни таъкидлаш керак бўлса, у холда, I олмоши it was ва that (who) нинг ўртасига қўйилади:
It was I that (who) met his sister in the park. Паркда унинг синглисини кўрган одам менман (Паркда унинг синглисини мен кўрдим).
Агар тўлдирувчи – his sister ни ажратиш, яъни мен бошқа бирор кишини эмас, балки айнан унинг синглисини кўрганлигимни таъкидлаш лозим бўлса, у холда, his sister тўлдирувчиси it was ва that (whom) нинг ўртасига қўйилади:
It was his sister that (whom) I met in the park. Мен паркда кўрган одам унинг синглиси (Паркда мен унинг синглисини кўрдим).
Агар ўрин холи – in the park ни ажратиш лозим бўлса, яъни мен унинг синглисини бошқа жойда эмас, айнан паркда кўрганлигимни таъкидлаш керак бўлса, у холда in the park
it was ва that нинг ўртасига қўйилади:
It was in the park that I met his sister. Унинг синглисини мен паркда кўрдим.
Ўзбек тилида гапнинг бирор бир бўлагини алохида урғу бериб таъкидлаш, юқоридаги мисолларда келтириб ўтилганидек, гапдаги сўз тартибини ўзгартириш орқали берилишини кўриш мумкин..
It is … that обороти ёрдамида эргаш гапни хам ажратиш мумкин:
I told him the news after he had returned from Moscow. У Москвадан қайтиб келганидан сўнг унга янгиликни айтдим.
It was after he had returned from Moscow that I told him the news. Мен унга янгиликни у Москвадан қайтиб келганидан сўнг айтдим.
Not инкор юкламаси ишлатилган ва until ёки till мавжуд бўлган холатда ушбу оборотнинг қандай таржима қилинишига эътибор беринг:
We did not receive a letter from them until (till) May. Биз ундан майгача хат олмадик.
It was not until (till) May that we received a letter from them. Фақатгини майда ундан хат олдик.
She did not learn the truth until (till) she returned home. У уйга қайтмагунича хақиқатни билмас эди.
It was not until (till) she returned home that she learned the truth. Уйга қайтганидан сўнггина у хақиқатни билди.
Do'stlaringiz bilan baham: |