Мавзу: Дурадгорлик ва тадбиркорлик ишлари ҳақида.
Ҳозирги даврда тадбиркорлик фаолияти ҳар бир соҳага кириб келмоқда. Тадбиркорлик касби ҳам дурадгорлик касби сингари оммавийлашмоқда. Инсон яралибдики, ҳаётнинг ҳар бир кунида бир неча марта савдо-сотиқ ва мол айрибошлаш, иқтисод билан боғлиқ масалаларга, муаммоларга дуч келади. Тадбиркорлик нима? Тадбиркорлик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, йўлга қўйиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сота билиш, сотилгандан тушган пулни жой-жойига сарфлай билишдир. Тадбиркор, бу - ишлаб чиқариш ва тижоратнинг барча омилларидан бойлик яратиш учун фойдаланадиган одамдир. Бу анча кенг таърифга яратувчанликнинг кўпгина соҳалари билан шуғулланувчи одамлар тўғри келади. Тадбиркорларга қўйиладиган талаблар моддий бойликлар яратувчи бошқа одамларга қўйиладиган талабларга қараганда анча кенгдир. Масалан, сиз дурадгорсиз дейлик. Сиз яшик, бешик, дераза ва бошқа анжомлар ясашга устаси фаранг бўлишингиз мумкин. Лекин, агар сиз тадбиркорлик билан шуғулланишни бошласангиз бу анжомларни ишлаб чиқаришдан ташқари олди-сотти, маркетинг, бошқариш, ҳисоб-китоб, молиялаштириш, кадрлар иши билан шуғулланишингизга ҳам тўғри келади.
Тадбиркорлик нимадан бошланади? Замонавий шароитда тадбиркорликнинг барча турлари авж олмоқда. Кўпгина корхоналарнинг хусусийлаштирилиши ижобий таъсир кўрсатмоқда. Йирик давлат корхоналари ўрнига кичик, чаққон, ҳар қандай шароитга тез мослаша оладиган хусусий корхоналар пайдо бўла бошлади.
Дурадгорлик буюмларни тайёрлаш учун қанча хом ашё кетишини, уларга кетган сарф-ҳаражатни, олинадиган фойда ҳисобларини аниқлаймиз. Буюмларга таннарх асосида сотиш учун баҳо белгилаймиз. Албатта, баҳо белгилаш бозорни ўрганиш, ундаги талаб ва таклифлар натижасида амалга оширилади. Масалан: бешик тайёрлаш учун, юқорида кўрсатиб ўтилган маҳаллий материаллардан, яъни тол, терак каби дарахтларидан олинган ёғоч материалларидан фойдаланишимиз мумкин. Ёғоч материалларини жуда тежамкорлик билан ишлатишимиз керак.
Иқтисод билан иш юритишимиз эса кишини ҳалол меҳнати эвазига даромад олиши ва уни ақл-идрок, тежамкорлик билан зарурий жойларга ишлатишдир. Исроф - иқтисод ва тежамкорликнинг акси бўлиб, ўринсиз, фойдасиз ва ҳайрсиз ишларга пул ва мол сарф қилишдир. “Сен агар исроф этишни ташладинг, ул замон давлат этагини ушладинг”, - деб бежиз айтилмаган. Шунингдек, савдо соҳасида жуда тўғрилик ва ҳалоллик билан иш кўриш талаб қилинади. Савдода сотувчига хос ширин сўзлик, ҳушмуомалалик, ҳозир жавоблик, истараси иссиқлик, сўзамоллик каби умуминсоний хислатлар мужассам бўлиши керак.
4. Хулоса. Юқорида баён этилган маълумотларга асосланиб қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1. Кириш дарслари ўқувчиларга янги фан ёки унинг бўлимлари ҳақидаги дастлабки маълумотларни беришда, тушунча ва тасаввур ҳосил қилдиришда катта аҳамиятга эга.
2. Кириш дарсларининг самадорлигини ва ўқувчиларнинг мазкур фан (бўлим) га бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш мумкин.
3. Кириш дарсларида фан ёки бўлим юзасидан умумий тафсилотларни беришга имконият яратувчи педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |