М. Марупова, Р. Акбаров, Г. Мирзахмедова “фармакогнозия”



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/56
Sana08.07.2022
Hajmi1,68 Mb.
#756249
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56
Bog'liq
farmakognoziya

Ажтарма 
FeCl
3
Алка 
лоид 
Шиллиқ 
моддалар 
Жела 
тина 
В
В
12
 
Қурғошин 
ацетат 
Вани 
лин 
эритма ва чўкма ранги 


77 
Чой барги 
Эман пўстлоғи 
Сумах барги 
Олинган натижалар асосида хулоса ёзилади. 
Эман пўстлоғини макроскопик ва микроскопик текшириш. 
Оддий эман (дуб) (қўнғир эман, бандли ѐки ѐз дуби) – 
Quercus robur
L. 
(
Quercus pedunculate
Ehrh.)
Оддий эман (дуб) бўйи 40 (баъзан 50) метрга етадиган дарахт. Эман 
дарахтининг шохлари ѐрилмаган кумуш рангли, танаси эса ѐрилган қўнғир-
кулранг тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги патсимон бўлакли, умумий 
кўриниши чўзиқ тескари тухумсимон бўлиб, пояда қисқа банди билан кетма-
кет жойлашган. Гуллари бир уйли, бир жинсли. Оталик гуллари сийрак, 
ингичка кучалага тўпланган. Гулкўрғони 5-9 та чизиқсимон-ланцетсимои 
бўлакка қирқилган, оталиги 5-10 та. Оналик гуллари 1-3 тадан бўлиб, 
уларнинг гулқўрғони яхши тараққий этмаган 6 бўлакли, оналик тугуни уч 
хонали, пастга жойлашган. Меваси – гулқўрғонининг қолдиғига жойлашган, 
узун бандли чўзиқ ѐнғоқча. 
Апрель-май ойларида (40-60 ѐшидан бошлаб) гуллайди, меваси – 
сентябрь-октябрда пишади. 
Маҳсулот тайёрлаш. 
Дуб дарахти пўстлоғи баҳорда, яъни дарахт
 
танасида сув юриша бошлаган пайтда махсус ажратилган ердаги
 
дарахтлардан шилиб олинади. Одатда усти текис, ѐрилмаган, ялтироқ
 
пўстлоқ ѐш, танасининг диаметра 5-10 см ли дарахтдан ѐки катта дарахтнинг 
ѐш шохларидан йиғилиб, салқин жойда қуритилади. 
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. 
Тайѐр маҳсулот ҳар хил 
узунликдаги (30 см гача, эни 3 мм (6 мм гача) қалинликдаги найчасимон ѐки 
тарновсимон пўстлоқдан иборат. Пўстлоқнинг устки томони оч қўнғир ѐки 
оч кулранг тусли, ялтироқ, баъзан хира, силлиқ ѐки бир оз буришган, 
ѐрилмаган, ясмиқчали, ички томони эса сариқ-қўнғир рангли, узунасига жуда 
кўп ингичка қиррали бўлади. Пўстлоқ (синдириб кўрилганда) толали. 


78 
Қуритилган пўстлоқнинг ҳиди бўлмайди. У кучли буриштирувчи мазага эга. 
Пўстлоқнинг ички томонини темир-аммонийли аччиқтош эритмаси билан 
намланса қора-кўк рангга бўялади. 
XI ДФга кўра маҳсулот намлиги 15 %, умумий кули 8%, 6 мм дан 
қалин бўлган пўстлоқ бўлаклари 5%, ички томони қорайган пўстлоқлар 5 %, 
органик аралашмалар 1 % ва минерал аралашмалар 1 % дан ошмаслиги 
лозим. Бутун маҳсулот учун 3 см дан калта бўлган пўстлоқ бўлаклари 3 % 
дан, кирқилган маҳсулот учун 7 мм дан узун бўлган қисмлар 10%, 
тешигининг диаметри 0,5 мм бўлган элакдан ўтадиган қисмлар 5 % дан ошиқ 
бўлмаслиги керак. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish