39
2. Кислоталар билан бириккан бирикмалар – тузлар ҳолида.
3. Азот атоми бўйича оксидланган N-оксид формасида.
Ўсимлик тўқимасида алкалоидлар кўпинча органик (оксалат, олма,
лимон, вино ва бошқа), минерал (сульфат, фосфат ва бошқа) ва баъзан
ўсимликларнинг ўзига хос (мекон, хин, хелидон ва бошқалар) кислоталар
билан бириккан тузлар ҳолида учрайди.
Таркибида алкалоидлар бўлган ўсимликларни синфларга бўлишда улар
таркибидаги алкалоидларнинг углерод-азотли скелетининг тузилиши асос
қилиб олинган. Шунга кўра доривор восита
сифатида ишлатиладиган
алкалоидлар ва уларни ўз таркибида сақловчи доривор маҳсулотлар қуйидаги
синфларга бўлинади:
1. Очиқ занжирли (ациклик) ва азот ѐн занжирда бўлган алкалоидлар.
Ациклик алкалоидларга сферофизин, азот ѐн занжирда бўлган алкалоидларга
эфедрин, капсаицин, колхицин ва бошқа алкалоидлар киради.
2. Пирролидин унумлари бўлган алкалоидлар. Пирролидиннинг оддий
унумларига гигрин, кускгигрин, карпаин ва бошқа алкалоидлар киради.
3. Пирролизидин – гелиотридан (пироллидиннинг икки молекуласини
азот орқали жипсланган бирикмаси) унумлари бўлган алкалоидлар.
Пирролизидин унумларига платифиллин, саррацин, триходесмин, инканин ва
бошқа алкалоидлар киради.
4. Пиридин ва пиперидин унумлари бўлган алкалоидлар. Пиридин ва
пиперидин унумларига кониин, лобелин, никотин, анабазин, пельтьерин ва
бошқа алкалоидлар киради.
5. Тропан (пиперидин билан пирролидинни азот орқали жипсланган
бирикмаси), унумлари бўлган алкалоидлар. Тропан унумларига атропин,
гиосциамин, скополамин, кокаин ва бошқа алкалоидлар киради.
6. Хинолизидин (пиперидинни икки молекуласини ѐки пиперидин ва
пиридинни азот орқали жипсланган бирикмаси) унумлари бўлган
алкалоидлар. Ҳинолизидин унумларига пахикарпин, цитизин, термопсин,
нуфаридин ва бошқа лупинан алкалоидлари киради.
40
7. Хинолин унумлари бўлган алкалоидлар. Хинолин унумларига хинин,
цинхохин, эхинопсин ва бошқа алкалоидлар киради.
8. Акридин унумлари бўлган алкалоидлар. Акридин унумларига
рутадошлар оиласига мансуб баъзи тропик ўсимликларнинг алкалоидлари
киради. Бу гуруҳ алкалоидлар табиатда кам тарқалган.
9. Изохинолин унумлари бўлган алкалоидлар. Бу гуруҳ
алкалоидлар
ўсимликлар дунѐсида кенг тарқалган. Уларга изохинолинни оддий унумлари
(сальсолин, сальсолидин ва бошқалар), бензилизохинолин (папаверин,
наркотин ва бошқалар), фенантренизохинолин (морфин, кодеин, тебаин ва
бошқалар), фенантридинизохинолин (галантамин ва бошқалар) ҳамда
изохинолиннинг икки молекуласини бирлашган бирикмаси — диизохинолин
(берберин типидаги алкалоидлар) унумлари бўлган алкалоидлар киради.
10. Индол унумлари бўлган алкалоидлар. Индол унумларига стрихнин,
бруцин, резерпин, аймалин, серпентин физостигмин, гармин, бревиколлин,
винкамин, винбластин, шохкуя ўсимлигининг алкалоидлари (относятся
эргометрин, эрготамин) ва бошқа алкалоидлар киради. Бу гуруҳ алкалоидлар
ҳам ўсимликлар дунѐсида анча кенг тарқалган.
11. Имидазол унумлари бўлган алкалоидлар. Имидазол унумларига
пилокарпин ва бошқа алкалоидлар киради.
12 Хиназолин унумлари бўлган алкалоидлар. Хиназолин унумларига
фебрифугин, изофебрифугин, пеганин ва бошқа алкалоидлар киради.
13. Пурин унумлари бўлган алкалоидлар.
Пурин унумларига кофеин,
теобромин, теофиллин ва бошқа алкалоидлар киради.
14. Дитерпен унумлари бўлган алкадоидлар. Дитерпен унумларига
элатин, дельсемин, метилдикаконитин, аконитин, зонгорин ва бошқа
алкалоидлар киради.
15. Цикпопентанопергидрофенантрен унумлари бўлган алкалоидлар
(стероид алкалоидлар). Стероид алкалоидларга соласонин, соланин, чаконин,
псевдоиервин, вератрозин ва бошқалар киради.
Алкалоидлар медицинада ишлатиладиган доривор моддаларнинг ичиб
41
энг қимматлиси ҳисобланади. Алкалоидлар ўзларининг
физиологик
таъсирини хилма-хиллиги туфайли жуда кўп касалликларда қўлланилади.
Алкалоидлар соф, тузлар ва маҳсулотдан ажратилмаган ҳолда кенг
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: