М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Операцион тизим компонентлари



Download 3,75 Mb.
bet71/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

4.2. Операцион тизим компонентлари


Жараёнларни бошқариш тизими. Ҳисоблаш жараёни бажарилиши учун операцион тизим жараённинг маълумотлари ва буйруқлари учун оператив хотира қисмини, шунингдек, дастурнинг буйруқларини бажарилиши учун марказий процессор вақтини ажратиши керак.
Мультидастурли операцион тизимда бир вақтда бир неча фойдаланувчи ташаббуси бўйича ишга туширилган жараёнлар ва операцион тизим ўзи ишга туширган жараёнлар бажарилиши мумкин. Бунда операцион тизим жараёнларни бажарилиш навбатини қувватлайди, шунингдек, бир жараёнга ажратиладиган ресурсларни бошқасидан ҳимоялайди. Энг ҳимоя қилинадиган ресурс - бажараладиган буйруқлар ва маълумотлар сақланадиган оператив хотира ҳисобланади. Ҳар бир жараён ўзига ажратилган манзил оралиғига эга бўлади.
Агар жараённинг бажаралиш даврида, муҳимроқ жараёнлар пайдо бўлса у узилиши мумкин. Бу ҳолларда операцион тизим фақат ўз вақтида узилиш даврини эмас, балки тугаганидан кейин узилган жараённинг ишини қайта тикланишини таъминлайди. Операцион тизим, шунингдек, даврий равишда бир-бирлари билан ўзаро ишлайдиган ва маълумотларни алмаштирадиган бир неча параллел бажариладиган жараёнларни синхронлаштириш вазифасини ўзига олади.
Шундай қилиб, жараёнларни бошқаришнинг кичик тизими қуйидагиларни бажаради:

  • тизимда бир вақтда бир неча бажариладиган ҳисоблаш жараёнлари орасида марказий процессор вақтини тақсимлайди;

  • ҳисоблаш жараёнларини яратади ва тугатади;

  • тизим ресурсларига зарур бўлган ҳисоблаш жараёнларини таъминлайди;

  • параллел бажараладиган жараёнларнинг синхронлаштирилишини ва улар орасида ўзаро ишлашини таъминлайди.

Хотирани бошқариш тизими.
Хотирани бошқариш ишлаётган жараёнлар орасида мавжуд физик хотирани тақсимлаш, ажратилган хотира қисмларига буйруқларни ва маълумотларни жойлаштириш, ажратилган қисмлар виртуал ва ҳақиқий физик манзиллари орасида мувофиқлик вазифаларни бажарилиши, ҳар бир ҳисоблаш жараёнининг хотира қисмини ҳимоялашни кўзда тутади. Баъзи тизимларда хотирани тақсимлаш қайд этилган ўлчам сахифалари билан, бошқаларида эса ўзгарувчан узунлик сегментлари билан бажарилади.
Замонавий операцион тизимларда кўпинча қўлланиладиган ва хотирани самарали бошқариш механизмларидан бири - виртуал хотира механизми ҳисобланади. Виртуал хотирадан фойдаланиш компьютерларнинг реал мавжуд физик хотирасига қараганда сезиларли катта оқимларни ҳисобга олиб дастурларни ёзиш имкониятларини беради. Ҳақиқатда дастур фойдаланадиган барча маълумотлар дискда сақланади ва зарурат бўлганида қисмлари билан (сегментлар ёки саҳифалари билан) физик хотиранинг манзилларида аксланади. Оператив хотира ва дискли хотира орасида буйруқлар ва маълумотларнинг ҳаракатланишида виртуал хотира кичик тизими оператив хотира хоналари физик манзилларига дастурларнинг компоновкаси ва компиляцияси натижасида олинган виртуал манзилларни ўзгартиришни (трансляциялашни) бажаради. Дастурчининг ўзи ёки фойдаланувчи бу ўзгартиришларда қатнашмайди.
Операцион тизимнинг яна бир вазифаси бошқа масалага мўлжалланган хотирадан ўқиш ва унга ёзишда бажариладиган масалани сақлаш ҳисобланади. Реал дастурлар кўпинча хатоликларга эга, бунинг натижасида битта дастур умуман бошқа масала учун ажратилган хотира манзилларига мурожаат қилади. Операцион тизим бегона хотира қисмларига санкцияланмаган рухсат этишнинг олдини олиши керак.
Шундай қилиб, хотирани бошқариш бўйича операцион тизимнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • хотиранинг бўш ва банд қисмларини назорат қилиш;

  • бажариладиган жараёнларга хотира ажратиш ва жараёнлар тугаганидан кейин хотира қисмларини бўшатиш;

  • ажратилган хотира қисмларини санкцияланмаган рухсат этишдан ҳимоялаш;

  • виртуал хотира механизмини ташкил этиш;

  • олдин баён этилган турли хотира поғоналардаги асосий, дискли ва кэш-хотираларнинг ўзаро ишлашини, яъни дастурнинг бажарилиши давомида улар орасида буйруқлар ва маълумотларнинг ҳаракатланишини ташкил этиш.


Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish