3.8. Тармоқдаги ахборот алмашиш стандартлари
Компьютер тармоқларининг аппарат ва дастурий компонентлари турли ишлаб чиқарувчиларнинг жиҳозлари билан таъминланади, шунинг учун мослаштириш ва стандартлаштириш масалалари катта аҳамиятга эга. Бундай стандартларнинг бирига мисол - юқорида кўриб чиқилган етти поғонали OSI модели ҳисобланади. Бу очиқ тизимларнинг умумий қабул қилинган модели бўлиб, бу ерда очиқ спецификациялар - аппаратлар ва дастурий компонентларнинг формаллаштирилган баёни, уларнинг шаклланиши усуллари, бошқа компонентлар билан ўзаро ишлаши кўрсатилган. Очиқ спецификациялар бу стандартларга мос ва барча манфаатдор томонлар қабул қилган, эълон қилинган, умумий талаблардир.
Бундай спецификацияларнинг қабул қилиниши ишлаб чиқарувчилар доирасини кенгайтиради, фирмаларга бундай стандартларни қониқтирадиган ўз маҳсулотлари билан бозорга чиқишга рухсат беради. Бу ҳам компьютер ишлаб чиқарувчиларига, ҳам коммуникацион қурилмалар ишлаб чиқарувчиларига тааллуқли бўлади. Очиқ спецификациялар ва стандартлардан бири OSI модели ҳисобланган стандарт очиқ тизимлар боғламачасини шакллантиради. Очиқ тизимлар стандартларни қониқтирадиган ҳар қандай аппарат ёки дастурий воситага компьютер тармоқларида уларни ўлчамларидан қатъий назар ишлаш имкониятини беради. Бундан ташқари, тармоқ компонентларини янги қурилмалар билан алмаштириш ва модернизациялаш соддалашади. Очиқ тизимлар ғоясини оширишга мисол бўлиб дунёга тарқалган тармоқларнинг турли хил қурилмаларини ва дастурий таъминотини бирлаштирадиган Интернет тармоғи ҳисобланади.
3.28-расм. OSI протоколлар стеки
Очиқ тизимларда икки компонентларнинг ўзаро алоқа қоидалари OSI моделининг ҳар бир поғоналари учун процедуралар кўринишида тавсифланиши мумкин. Юқорида айтилганидек, бундай қоидалар протоколлар дейилади. Протоколлар фақат компьютерларнинг дастурий-аппарат воситалари билан эмас, коммуникацион аппаратуралар билан ишлатилади.
Тармоқда компьютерлар алоқаси “компьютердан-компьютерга” тўғридан тўғри эмас, коммутаторлар ёки маршрутизаторлар каби қурилмалар орқали амалга оширилади. Қурилманинг турига боғлиқ равишда тармоқ протоколларининг бир неча турларини ишлатадиган воситалар бўлиши керак. Ўзаро ишлашни ташкил этишда иккита асосий протоколлар тури: мантиқий боғланишни ўрнатишли ва боғланишни олдиндан ўрнатишсиз (дейтаграммали) протоколлар ишлатилиши мумкин.
Тармоқлараро алмаштиришни ташкил этишга етарли бўлган турли поғоналардаги протоколларнинг мослаштирилган тўплами протоколлар стеки дейилади. Кенг тарқалган протоколлар стеклари OSI, ТСР/IР, IР/SРX, Net BIOS/SMB, DECnet ҳисобланади. Кенг қўлланиладиган протоколлар стекларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |