М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлаши (ОSI модели)



Download 3,75 Mb.
bet63/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

3.7. Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлаши (ОSI модели)

Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлаш принципи элементлар тизими кўринишида тармоқнинг бўлишни кўзда тутади, ҳар бир элементлар қатъий ўрнатилган вазифани (функцияни) бажаради, барча элементлар эса, биргаликда тармоқ компьютерларини ўзаро ишлашнинг умумий масаласини ечади. Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлашдаги муҳим элемент коммуникацион протокол-тармоқ боғламаларнинг ўзаро ишлашини шакллантирган қоидалар тўплами ҳисобланади.


Кенг тарқалган тармоқнинг аппарат-дастурий воситаларининг ўзаро ишлаш қоидаларини, маълумотларга ишлов бериш ва узатиш жараёнларини расман тақдим этилиши учун бу мураккаб масалани кичикроқ оддий масалаларга бўлиш, алоҳида компонентлар функцияларини ва ўзаро ишлаш таркибини аниқлаш зарур бўлади. Мураккаб масала оддий масалаларга - модулларга бўлинади. Модуллар кўплиги юқори ва паст поғоналар орасида иерархик ўзаро ишлаш схемасини ташкил этадиган поғоналар бўйича гуруҳланади (3.24-расм). Ҳар бир поғонанинг модуллар гуруҳи сўровлар билан фақат паст поғонадаги модулларга мурожаат қилиши керак (3-2-1 занжир), модуллар иши натижаси эса фақат юқорироқ поғонага узатилиши мумкин (1-2-3 занжир). Поғоналараро ўзаро ишлашнинг бундай ташкил этилиши бир поғонадаги дастурларни бошқаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқиш, тестлаш ва модификациялашни ўтказиш, мураккаб масалаларни ишлатиш учун соддароқ кўринишда тақдим этиш имкониятини беради.



Компьютер тармоқларида хабарлар алмашинуви жараёнида фойдаланувчиларнинг иккита компьютери қатнашади, демак, турли компьютерларда ишлайдиган икки аппарат-дастурий воситаларнинг ўзаро алоқа тизимларининг ишлашини таъминлаш зарур. Бундай алоқаларни мослашган бажарилиши учун узатиладиган маълумотлар ўлчами, уларнинг формати, назорат қилиш усуллари бўйича мослаштирилган стандартлар қабул қилиниши керак. 3.25-расмда ўзаро ишлашнинг учта поғонаси келтирилган бўлиб, улардан ҳар бири икки турдаги: ўз компьютеридаги паст ва қўшни юқори поғоналар билан ўзаро ишлашни ҳамда бошқа компьютернинг ўхшаш поғоналари билан ўзаро ишлаш интерфейсларини кўзда тутади. Бу икки тушунча мос равишда протокол ва интерфейс дейилади. Бошқача айтганда, протоколлар тармоқнинг турли боғламаларида (компьютерларида) бир поғонадаги модулларнинг ўзаро ишлаш қоидаларини, интерфейслар эса - битта боғламадан бўлган қўшни поғоналарнинг қоидаларини белгилайди.





Шундай қилиб, тармоқ архитектурасида муҳим элементлардан бири коммуникацион протокол - тармоқ боғламаларининг ўзаро ишлаш қоидаларининг расмийлаштирилган тўплами ҳисобланади. Протокол доимо бир рангдаги (поғонадаги) боғламалар орасида ўзаро ишлаш қоидаси ҳисобланади. Иерархик ташкил этишга мос равишда турли поғоналар учун тармоқ боғламаларининг ўзаро ишлашини таъминлайдиган протоколлар тўплами протоколлар стеки дейилади.


Иерархиянинг паст поғоналари протоколлари кўпинча дастурий ва аппарат-дастурий воситаларнинг бирлигида ишлатилади. Тармоқ боғламаларининг ўзаро самарадор ишлашига стекни ташкил этадиган барча протоколларнинг сифати, яъни турли поғоналар протоколлари орасида вазифалар қай даражада рационал тақсимланганлиги ва улар орасидан интерфейсларнинг қандай ишлаши таъсир этади.
Поғоналараро алмашадиган хабарлар сарлавҳа ва маълумотлар майдонидан иборат. Ҳар бир поғона модулининг вазифаси сарлавҳа таркибининг ҳаракатларини бошқариш ҳисобланади.
Компьютер тармоқларининг яратувчилар ва фойдаланувчилар ишини осонлаштириш учун телекоммуникация ва стандартлар бўйича халқаро ташкилотлар 80-нчи йилларда умумий қабул қилинган очиқ тизимларнинг ўзаро ишлаш моделини яратди (Open System Interconnecyion, OSI). Бунгача кўплаб мавжуд бўлган коммуникацион протоколлар стеклари OSI моделини яратишга асос бўлиб хизмат қилди, уларнинг камчиликлари ҳисобга олинди ва барча тармоқлар учун умумий ягона протоколлар стеки ишлаб чиқилди. OSI модели пакетли коммутацияли тармоқларда тизимларни ўзаро ишлаш поғоналарини аниқлайди, ягона қоидага иерархик ўзаро ишлаш поғоналаридан иборат ва ҳар бир поғона бажариши керак бўлган вазифаларни тушунтиради.
3.26-расмда еттита ўзаро ишлаш поғонасига эга бўлган OSI модели келтирилган. Модель амалий, тақдим этиш, сеанс, транспорт, тармоқли, канал ва физик ўзаро ишлаш поғоналаридан иборат.
OSI модели фақат операцион тизим, тизим утилитлари ва тизим аппарат воситалари ишлатадиган ўзаро алоқа тизими воситаларини баён этади. Модель компьютернинг ўзида тизим воситалари асосида ҳар хил ўзаро ишлаш протоколларига эга бўлиши мумкин бўлган охирги фойдаланувчиларнинг амалий масалаларни ўзаро ишлаш воситаларига эга эмас. Айнан, дастурчилар учун амалий дастурий интерфейс (Application Program Interface, API) тақдим этилади.
А боғлама (1-нчи компьютер) ва В боғлама (2-нчи компьютер) орасида ўзаро ишлаш қоидаларини кўриб чиқамиз.
1-нчи компьютернинг А ҳолати амалий поғонага (7) сўров билан, масалан, файлли хизматга (TCP/IP стекдаги FTP протокол) мурожаат қилади. Бу сўров асосида амалий поғонанинг дастурий таъминоти стандарт форматдаги хабарни шакллантиради ва уни кейинги паст тақдим этиш (6) поғонасига йўналтиради. Тақдим этиш протоколи 7 поғона хабари сарлавҳасидан олинган ахборот асосида талаб қилинган ҳаракатларни бажаради ва олинган хабарга ўзининг хизмат ахбороти-тақдим этиш поғонаси сарлавҳасини қўшади, унда В машинанинг (2-нчи компьютери) 6 тақдим этиш поғонаси протоколи учун кўрсатма мавжуд. Натижада олинган хабар паст 5 сеанс поғонасига узатилади, у ўз навбатида 6 поғона кўрсатмасини бажаради ва хабарга ўзининг сарлавҳасини қўшади (протоколларни баъзи ишлатилишларида барча поғоналарга сарлавҳадан ташқари, тугаш битлари ҳам қўшилади). Хабар энг паст физик поғонага етганда, у алоқа линиядан манзил бўйича компьютерга хабар узатади. Бу моментга келиб хабар барча поғоналар сарлавҳаларига эга бўлади.
Физик поғона аппаратураси хабарни 1-нчи компьютернинг чиқиш интерфейсига жойлаштиради ва у алоқа канали бўйича 2-нчи компьютерга жўнатилади. 2-нчи компьютер ўзининг физик поғонасига олиб, уни 2-нчи юқори поғонага ва кейин барча поғоналарга ўтказади. Ҳар бир поғона ўз поғонасининг сарлавҳасини таҳлил қилади ва қайта ишлайди, мос вазифаларни (функцияларни) бажаради, бу сарлавҳани чиқариб ташлайди ва юқорида жойлашган поғонага хабарни узатади. Жараён тескари тартибда боради, жўнатиш манзили компьютер хабарларини жўнатувчи компьютер ўхшаш поғоналаридаги каби ҳаракат иерархиясининг ҳар бир қадамида зарур. Шундай қилиб, ҳар бир ўзаро ишлайдиган компьютерларнинг битта поғоналари тўғридан – тўғри ишламайди, улар пастдаги поғоналар протоколлари орқали алоқа қилади. Алоқа канали бўйича тўғридан – тўғри фақат физик поғоналар ўзаро ишлайдилар.
Узатиладиган маълумотларнинг протокол бирликларига (Protocol Data Unit, PDU) хабар, пакет, дейтаграмма, сегментлар киради.
Алоҳида поғоналарнинг ўзаро ишлаш тартиби ва вазифаларини атрофлича кўриб чиқамиз.


Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish