Транспорт поғонаси. Бу поғона амалий иловаларга (иерархиянинг юқори поғоналарига): амалий, тақдим этиш ва сеанс поғоналарига талаб этиладиган ишончлилик поғонасида маълумотларнинг узатилишини таъминлайди. OSI моделида 0 дан 4 гача бешта синфдаги транспорт сервислари (хизматлари) аниқланган. Бу сервис турлари таклиф этиладиган хизматлар сифати узилган алоқани қайта тикланиш имконияти, бузилишлар, йўқотиш ва пакетларни алмаштириш каби узатиш хатоликларини топиш ва тўғрилаш хусусияти билан ажралиб туради.
Сервис синфини танлаш, маълумотларни транспортировка қилиш тизими қанчалик ишончли эканлигига боғлиқ. Бу ишончлилик пастки тармоқ, канал ва транспорт поғоналарининг иш сифатига боғлиқ. Талаб этиладиган ишончлилик поғонасини таъминлаш учун хатоликларни топиш ва тузатишнинг турли усуллари ишлатилади:
мантиқий боғланишни олдиндан ўрнатиш;
назорат йиғиндилари бўйича етказилишини текшириш;
пакетларни циклли номерлаш.
Бу барча назорат қилиш алгоритми турлари тармоқ охирги боғламаларининг дастурий воситалари орқали, яъни узатадиган ва қабул қиладиган абонентларнинг тармоқ операцион тизимлари орқали ишлатилади. Транспорт протоколларига TCP, UDP, SPX мисол бўлади.
Пастки тўртта поғоналар протоколлари (физик, канал, тармоқ ва транспорт) ихтиёрий топологияли ва турли технологиялардаги таркибий тармоқларда берилган даражадаги сифатли хабарларни транспортировка қилиш масаласини ечади.
OSI моделининг учта юқори поғонаси ишлов беришнинг амалий дастурлари учун сервисни таъминлаш масаласини ечади.
Сеанс поғонаси. У томонларнинг ўзаро ишлашини таъминлайди, узатиш ва қабул қилиш томонларини қайд этади, алмаштиришни синхронлаштириш воситаларини тақдим этади. Бундан ташқари, сеанс поғонаси охирги назорат нуқтасидан узилган алоқани қайта тикланишига имкон беради, бошқа юқори ва пастки поғоналар протоколларини ишлатади. Сеанс поғонасининг вазифалари, кўпинча амалий поғона вазифалари билан бирлаштиради.
Тақдим этиш поғонаси. Бу поғона фойдаланувчи учун ахборотларни зарур шаклда тақдим этилишини таъминлайди. Бунда узатиладиган ахборотнинг таркиби ўзгармаслиги керак. Тақдим этиш поғонаси бир компьютернинг амалий поғонасига бошқа компьютернинг амалий поғонаси узатиладиган маълумотларни тушуниш имкониятини беради. Бу поғона маълумотларни ўзгартиришнинг дастурий воситаларига эга, улар маълумотларни талаб этилган шаклда, масалан, символли ахборотларда (ASCII кодларда) келтириш имкониятини беради. Бундан ташқари, тақдим этиш поғонаси маълумотларни шифрлаш ва дешифрлаш дастурларига эга бўлиб, улар туфайли амалий маълумотлар учун ахборотларни ҳимоялаш таъминланади. Конфиденциал ахборотларни алмаштиришни таъминлайдиган протоколга мисол SSL (Secure Sosket Layer – ҳимояланган пакетлар қатлами) протоколи ҳисобланади.
Амалий поғона. Бу принтерлар, файллар каби ажратилган ресурслар ёрдамида тармоқ фойдаланувчилари рухсат эта оладиган протоколлар тўплами ҳисобланади, шунингдек электрон почта протокол ёрдамида биргаликда ишлашни ташкил этади. Амалий поғона маълумотлари бирлиги (РDU) хабар дейилади.
Амалий поғона проктоколларига мисол кенгроқ тарқалган ТСР/IР стекидан NFS ва FTP, Мicrosoft Windows стекидан SMB, NET Wаre операцион тизимидаги NCP протоколлар бўлиши мумкин. 3.28-расмда OSI моделининг асосий поғоналари, уларнинг вазифалари, уларга мос протоколлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |