Физик поғона. Унинг асосий вазифаси хабарлар битларини коаксиал кабель ёки радиоканал бўйича узатиш ҳисобланади. Компьютер физик поғона вазифасини тармоқ адаптери ёки кетма – кет порт орқали бажаради. Айнан бу қурилмалар билан кабель бўйича узатиладиган электр сигналларнинг асосий характеристикалари: сигналлар токи ва кучланиш қиймати, кодлаш тури, узатиш тезлиги аниқланади. Бу поғонада разъёмларнинг стандартлари ва уларнинг контакт вазифалари аниқланади.
Канал поғонаси. Бу поғона PDU кадр номини олади, яъни маълумотлар узатилишда кадрларга бўлинади (frame). Локал тармоқларда канал поғона барча турдаги топологиялар (шина, ҳалқа, юлдуз ёки дарахт) учун тармоқнинг ҳар қандай боғламалари орасида кадрларнинг етказилишини таъминлаши керак.
Қўлланилиши намунавий топологиялар билан чекланган локал тармоқ технологиялари Ethernet, FDDI, Token Ring технологиялари ҳисобланади.
Глобал тармоқларда канал поғона индивидуал алоқа линияси билан уланган фақат икки қўшни боғламалари орасида кадрнинг етказилишини таъминлаши керак. Локал тармоқлар орасида ўзаро алоқа учун ва глобал тармоқнинг исталган охирги боғламалари орасида хабарларни етказиш учун юқорироқ тармоқ поғонасидаги воситалардан фойдаланилади. Физик поғона канал поғона томонидан тармоққа битлар кетма-кетлигини узатиш ва қабул қилиш воситаси сифатида ишлатилади.
Канал поғонанинг ишлаши, жўнатиш манзили кўрсатилган тармоқ поғонасидан пакет олиш билан бошланади. Канал поғона маълумотлар майдони ва сарлавҳалар майдонига эга бўлган кадрни яратади.
Канал поғона пакетни кадрнинг маълумотлар майдонига жойлаштиради, сарлавҳалар майдони эса хизмат ахборотини, шу жумладан, коммутаторлар тармоқ бўйича пакетни узатадиган жўнатиш манзилини тўлдиради. Кейин канал поғона кадрнинг бошига ва охирига битлар комбинациясини жойлаштириш билан кадрнинг чегараларини қайд этади, кадрга назорат йиғиндисини қўшади. Назорат йиғиндиси бўйича жўнатилган манзилда хатоликни топиш ва тузата олиши мумкин.
Кейинги қадамда канал поғона, агар тармоқда ажратиладиган муҳит ишлатилса, унга рухсат олиши керак. Бунинг учун алоҳида кичик поғона-муҳитга рухсат этишни бошқариш ишлатилади (media Access Control, MAC). Рухсат этиш олинганидан кейин кадр тармоққа узатилади, алоҳида канал бўйича ўтади ва битлар кетма-кетлиги тарзида жўнатиш манзилининг физик поғонасига келади. Бу поғона олинган битларни ўз боғламасининг канал поғонасига узатади.
Олувчи боғламанинг канал поғонаси битларни кадрларга гуруҳлайди, назорат йиғиндисини ҳисоблайди ва уни узатилган кадрнинг ўзидаги назорат йиғиндисининг рақами билан таққослайди. Агар улар мос тушса, кадр бехато узатилган ҳисобланади, агар мос тушмаса хатолик қайд этилади. Хатоликларни тузатиш жўнатувчидан (1-нчи компьютер) кадрларни қайта узатилиш ҳисобига амалга оширилади. Бу канал поғонанинг муҳим вазифаларидан бири, лекин у барча технологияларда ҳам қўлланилмайди, кўпинча у ишончсиз алоқа каналларида ишлатилади.
Канал поғона протоколлари компьютерлар, кўприклар, коммутаторлар ва маршрутизаторлар орқали ишлатилади. Компьютерларда канал поғонанинг вазифасини тармоқ адаптерлари ва портлар драйверлари орқали ишлатилади. Канал поғона протоколи билан ишлайдиган манзиллар (МАС-манзиллар) фақат бу тармоқ чегараларида кадрларни етказиш учун ишлатилади. Тармоқлар орасида кадрларни ҳаракатлантириш учун эса, тармоқ поғонасидаги манзиллар қўлланилади. Глобал тармоқларда канал поғона протоколи фақат қўшни боғламалар орасида маълумотлар узатиш вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |