Тармоқ адаптерининг вазифаси - абонент аппаратурасини тармоқ билан мослаштириш, компьютер ва маьлумотларни узатиш канали орасида алмашишини, шунингдек компьютер занжирларини тармоқ кабели билан электр боғланишини таьминлайди. Тармоқ адаптери РСI ва ISA учун тизим шинасининг кенгайтирилган слотлари, шунингдек тармоқ кабели билан улаш учун разъёмлар жойлашган босма плата ҳисобланади.
Тармоқ адаптери қуйидаги вазифаларни бажаради;
узатиш/қабул қилиш сигналларни кодлаш ва декодлаш;
қабул қилинадиган пакетда ўзининг тармоқ манзилини идентификациялаш;
маьлумотларни параллел коддан кетма-кет кодга ва аксинча ўзгартириш;
ўзининг ички регистрларида маьлумотларни бирлаштириш;
баҳоли вазиятларни аниқлаш ва ажратиладиган муҳитга рухсат этиш алгоритмларини ишлатиш;
назорат йиғиндисини ҳисоблаш;
алмашиш протоколларига амал қилиш.
Ҳар хил турдаги кабеллар билан ишлаш учун адаптер платасида махсус қайта улагичлар, шунингдек, адаптер схемаси ва тармоқ кабели орасида сигналларнинг поғона ва шаклини мослаштириш учун трансиверлар мавжуд.
Тасодифий рухсат этишнинг асосий қоидаларини кўриб чиқамиз.
Муҳитга рухсат этиш фақат мазкур моментда алмашишни амалга оширмаётган ва муҳитда сигналлар бўлмаган ҳолларда бўлиши мумкин.
Муҳит бўш бўлганида ва бошқа боғламалар унда алмашиш олиб бормаётганида компьютер ва алмашиш ташабускорининг муҳитини (узатиш каналларини) эгаллаши ва алмашишни бошлаши мумкин. Бир боғлама билан ажратиладиган муҳитни яккахон ишлатилиши битта кадрнинг узатилиш вақти билан чекланади (кадр бу узатиладиган умумий маьлумотлар файлининг қисмидир).
Ажратиладиган муҳитга кадр узатилганидан кейин барча тармоқ адаптерлари бир вақтда бу кадрни қабул қила бошлайди, кадрнинг бошланғич майдонларида жойлашган, унинг жўнатиш манзилини таҳлил қилади.
Агар таҳлил қилинган манзил ўз манзили билан мос тушса кадр тармоқ адаптери ички буферига жойлаштирилади ва қабул қилинган ҳисобланади.
Тасодифан рухсат этиш усули ноаниқликни келтириб чиқаради, бунда бирданига иккита компьютер тармоқ бўйича маьлумотларни узата бошлайди. Бу кўпроқ тармоқ трафигига, унинг интенсивлигига боғлиқ. Ажратиладиган муҳитли тармоқ технологияларида алмашиш жараёнини аниқлаш ва ўзгартириш алгоритми кўзда тутилган. Коллизия топилганда узатувчи тармоқ адаптерлари узатишни тўхтатади ва паузадан кейин яна муҳитга рухсат этишни олишга уринади.