М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet70/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Саволлар ва топшириқлар



  1. “Тармоқ технологиялари” деганда нимани тушунасиз?

  2. Компьютер тармоқлари қандай асосий турларга бўлинади?

  3. Компьютер тармоқларининг техник ва дастурий компонентларини мажмуалаштиришнинг (комплекслаштиришнинг) қандай мажбурий портлари мавжуд?

  4. Тармоқларнинг асосий топологияларини ва ҳар бир топологиянинг афзалликларини ва камчиликларини айтинг?

  5. Тармоқда компьютернинг ўзаро алоқа режимларини айтинг?

  6. “Ўрама жуфтли” кабель турини “коаксиал” кабель туридан фарқи нимада?

  7. Оптик толали кабелларнинг асосий характеристикалари ва афзалликларини айтинг?

  8. Тармоқларда маълумотларни узатишда қандай кодлаш усуллари қўлланилади?

  9. МАС-манзилларининг асосий хоссалари ва қўлланилиш соҳаларини санаб ўтинг?

  10. Каналлар коммутацияси ва пакетлар коммутациясининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  11. Актив коммуникацион қурилманинг вазифасини ва турларини айтинг?

  12. OSI еттинчи поғонали моделига мувофиқ компьютерлар орасида қандай ўзаро алоқа қоидалари мавжуд.



IV БОБ. Тармоқ операцион тизимлари


4.1. Операцион тизимларнинг вазифаси ва қўлланилиши

Компьютерлар операцион тизимлари компьютерлар аппарат воситаларнинг ривожланиши билан ривожланади ва такомиллашади. Хотира ҳажмларининг, сўз узунлигининг ортиши, архитектуранинг такомиллашиши билан бирга компьютерларнинг имкониятлари кенгайди, бу янги, такомиллашган ишлов бериш иш тартибларининг пайдо бўлишига, фойдаланувчи ва компьютер орасида интерфейснинг ривожланишига, маълумотларни ишлов бериш самарадорлигининг ошишига сабаб бўлди.


Операцион тизимларнинг ривожланишида муҳим босқич Unix операцион тизимнинг яратилиши бўлди. Unix учун дастурий код юқори даражадаги С тилда ёзилади. Бу операцион тизимни турли турдаги компьютерларга осон ўтказиш имкониятига эга бўлди, яхши функционал имкониятларига эга бўлган ихчам тизимдир. Барча кейинги Sun OS, HP-Ux, AIX, QNX ва бошқа кўплаб операцион тизимлар Unix версиялари бўлди. Фирма-ишлаб чиқарувчилар Unix хоссаларини ўз аппаратуралари учун мослаштирдилар.
Шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши ва локал тармоқларнинг яратилиши билан операцион тизим томонидан тармоқ вазифаларини қўллаб-қувватлаш зарурати туғилди. 80-нчи йилларда ишлаган кўплаб машиналарда MS DOS операцион тизими фақат файлларни бошқариш ва навбатма-навбат дастурларни ишига туширишга қодир бўлган. Кейинги операцион тизимларда фойдаланувчига қулай бўлган график интерфейс, ишлов беришнинг кўп фойдаланувчили режими, сичқонча ёрдамида ишлов беришни бошқариш имкониятлари пайдо бўлди. Операцион тизимларнинг муҳим натижаси шахсий компьютерлар асосида локал тармоқларни қуриш учун яхши платформа бўлган OS/2 нинг пайдо бўлиши бўлди. Локал тармоқларнинг пайдо бўлиши билан ажратиладиган ресурслар тушунчаси пайдо бўлди, операцион тизим ташқи дастурлар-тармоқ қобиқлари билан тўлдирди.
Бозорнинг катта секторини Nowell компаниясининг Netware операцион тизими эгаллади. Бу операцион тизим ўрнатилган тармоқ вазифаларига эга бўлди, локал тармоқларнинг юқори унумдорлиги ва ҳимоясини таъминлади. Бу имкониятларни Netware операцион тизими ўрнатилган тармоқ серверлари таъминлади.
Фақат шахсий компьютерлар учун махсус ишлаб чиқилган MS DOS, OS/2 Netware операцион тизимлари қўлланилган эмас, лекин мавжуд бўлган Unix платформасидаги операцион тизимлар ҳам модернизацияланди. Бу даврда Ethernet, Token Ring, FDDI локал тармоқлари учун коммуникацион технологияларга стандартлар қабул қилинди. Бу OSI моделининг пастки поғоналаридаги операцион тизимларнинг мослаштирилишини тармоқ адаптерлар интерфейслари билан стандартлаштирилишга имкон берди.
90-чи йилларда барча тармоқ вазифалари операцион тизим ядросига ўрнатилди ва уларнинг ажралмас қисми бўлиб қолди. Операцион тизимлар барча локал (Ethernet, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, Token Ring, FDDI, ATM) ва глобал (X.25, Frame Relay, ISDN, ATM) тармоқлар, шунингдек, таркибий тармоқлар технологиялари билан ишлаш имкониятини берди. Бу даврнинг охирида Интернет билан ишлашни қувватлашга катта эътибор қаратилди, TCP/IP протоколлар стеки оммалашди. Бу стек Unix оиласидаги операцион тизимлардан ташқари бошқа тизимларни ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлди. TCP/IP дан ташқари, Telnet, FTP, e-mail сервисларни ишлатадиган утилитлар пайдо бўлди. Компьютер ва тармоқ ресурсларига рухсат этиш қурилмасидан ташқари коммуникация воситаси ҳам бўлиб қолди.
Операцион тизимнинг муҳим вазифаларидан бири ахборот хавсизлигини таъминлашдан иборат. Айниқса, бу муаммо ўз маълумотлар базасига эга қувватли серверлар асосидаги корпоратив тизимларнинг пайдо бўлиши билан долзарб бўлди. Ахборот ресурсларни ва конфиденциал ахборотларни ҳимоялаш зарурати операцион тизимларнинг такомиллашиши ва ривожлашишига янги туртки берди. Корпоратив операцион тизимлар катта ишлаб чиқариш ва молия тузилмаларда ишлаши керак бўлди. Корпоратив тизимлар учун турли ишлаб чиқарувчилардан бир турда бўлмаган дастурни ва аппарат воситаларининг мавжуд бўлиши муҳимдир, шунинг учун корпоратив операцион тизим ҳар хил турлардаги оператив тизимлар билан ўзаро ишлаш ва турли аппаратли платформаларда ҳам ишлаши керак. 90-нчи йилларда Netware 4.х ва 5.0, Microsoft Windows NT 4.0 операцион тизимлари, шунингдек, Unix-тизимлар кенг қўлланилади. Бу даврда йирик серверлар учун OS/390 операцион тизими яратилган, у TCP/IP протоколлар асосида фойдаланувчилар билан тармоқда ўзаро ишлашнинг кўшимча воситаларига эга бўлган.
Тармоқ тизимларига мўлжалланган замонавий операцион тизимлар, аввало шахсий компьютерлар фойдаланувчиси билан қулай интерфейс талабларини қониқтириши керак. Бундан ташқари, хизмат кўрсатишда оддийлик, ишлашда ишончлилик, санкцияланмаган рухсат этишдан ҳимоя талаблари қўйилди. Бугунги кунда қўлланилиш соҳаси, усуллари билан фарқланадиган кўп сонли ҳар хил турлардаги операцион тизимлар мавжуд.
Компьютернинг операцион тизими - бу амалий дастурлар, фойдаланувчи ва компьютер аппаратураси орасида боғловчи қисм бўлиб хизмат қиладиган ўзаро боғланган дастурлар мажмуасидир.
Тармоқ операцион тизимларини ўрганишга ўтишдан олдин алоҳида ишлайдиган компьютерлар учун операцион тизимларни кўриб чиқамиз, чунки олдин компьютерларнинг мустақил қурилма сифатида ишлашини таъминлайдиган операцион тизимларнинг вазифаларини ўрганиш муҳим, кейин эса уларнинг вазифаларни тармоқ компьютерларида ишлашини ўрганиш керак.
Аввало компьютернинг операцион тизими фойдаланувчининг бутун ишини сезиларли соддалаштиради, ҳатто унинг ички тузилишини, боғламалари ва блокларининг ишлаш принципларини билмаган ҳолда компьютер ресурсларидан максимал фойдаланиш имкониятини беради. Фойдаланувчининг компьютер билан бундан оддий мулоқоти қулай график интерфейс, файлли тизим, юқори даражадаги дастурлаш тилларининг мавжудлиги билан таъминланади. Бу қулайлик операцион тизим томонидан таъминланади.
Диск билан ишлашда дастурчига ҳар бири номга эга бўлган файллар тўплами кўринишида дастурни тақдим этиш етарли бўлди. Фойдаланувчига файлни очишни билиш, ишлов бериш операциясини, ўқишни ёки ёзишни бажариш етарли бўлади, барча қолган ишлар: дисклардан бўш жойларни қидириш, блокларни манзиллаштириш, дисклар йўлакларидаги секторларни номерлаш, жойлаштириш ва ўқиш тартибини операцион тизимнинг ўзи бажаради. Операцион тизим компьютернинг аппарат қурилмалари - принтерлар, сканерлар, барча турдаги ОХҚ, ДХҚ ички хотиралар, кэш-хотира, УВР билан ишлашни ўзига олади. Маълумотларни киритиш ва чиқариш, жойлаштириш, сақлаш ва ўз вақтида маълумотларни ўқиш ҳам операцион тизимнинг вазифаси ҳисобланади.
Замонавий компьютерларда операцион тизим мультидастурли иш тартиб, виртуал хотира билан ишлаш, реал вақт тартибида ишлаш, конвейерли ва суперскаляр ишлов бериш каби мураккаб ишлов бериш процедураларини бажаради.
Операцион тизимнинг юқорида кўрсатилган барча вазифаларини ҳам фойдаланувчи, ҳам компьютер аппаратураси максимал имкониятларидан фойдаланиш учун қулай интерфейс сифатида таъминланадиган дастурлар мажмуаси ёрдамида ишлатилади.
Операцион тизимнинг бошқа муҳим вазифаси компьютернинг ўзининг ресурсларини бошқариши ҳисобланади. Бу ресурслар хотира, тўплагичлар, киритиш-чиқариш қурилмалари ишлатилиши жараёнида ҳисоблаш жараёнлари орасида тақсимланиши керак. Жараён – бу маълумотларга ишлов беришни дастурни ишга тушириш ёрдамида бажарилишидир. Бошқача айтганда жараён - бу омил жиҳатдан бажариладиган дастур, яъни бу фойдаланувчи томонидан ёзилган дастурни динамик ишлатиш жараёни ҳисобланади. Ресурсларни бошқариш қуйидаги умумий масалаларни ечишни ўз ичига олади:

  • керакли вақт моментида, керакли ҳажмда, керакли жараёнда ечиладиган ресурслар (жараёнлар) масалалари учун ажратиладиган ресурсларни режалаштириш;

  • сўраладиган ресурсларга сўровни қониқтириш;

  • ажратиладиган ресурсдан фойдаланишни назорат қилиш;

  • ресурсларни ишлатишда жараёнлар орасидаги вазиятларни ҳал этиш.

Операцион тизим, турли алгоритмларнинг келиш тартиби, илғорликларни ўрнатиш асоси, доирали хизмат кўрсатиш бўйича ресурсларга хизмат кўрсатишни ташкиллаштиради. Бунда ресурсларни бошқаришнинг кўплаб вазифалари операцион тизим томонидан автоматик равишда бажарилади, фойдаланувчи бу ҳаракатлар ҳақида билмайди.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish