М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet89/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

Д и қ қ а т ! Эга ва кесими қатнашган гап таркибида нечта мустақил сўз мавжуд бўлса, шундан 2 та кам миқдорда сўз бирикмаси мавжуд бўлади: Мен бугун мактабга бордим (4 та муст. сўз).Сўз бирикмалари: 1) бугун бордим; 2) мактабга бордим. Эгасиз гапларда эса сўз бирикмалари сони мустақил сўзлар сонидан битта кам бўлади: Эртага тонг билан жўнаймиз (3 та муст. сўз). Сўз бирикмалари: 1) эртага жўнаймиз; 2) тонг билан жўнаймиз.


2-§. Сўз бирикмасининг сўз, ибора, синтагма ва гапдан фарқи


Сўз нарса, белги, шахс, иш-ҳаракатни умуман ифодалаш учун хизмат қилади: Китоб деганда умуман китобларни, борди деганда умуман борилганликни тушунамиз.
Сўз бирикмаси ҳам нарса, белги, иш-ҳаракатни ифодалайди ва бу жиҳатдан сўзга ўхшаб кетади, аммо сўз бирикмаси нарса, белги, иш-ҳаракатни бошқа нарса, белги, иш-ҳаракатлардан ажратиб, аниқроқ қилиб ифодалайди: ўқувчи - аълочи ўқувчи, ёзиш - тез ёзиш. Қўшма сўз ва сўз бирикмаси ўзаро қуйидагича фарқланади: қўшма сўз бир сўроққа жавоб бўлади, сўз бирикмаси таркибидаги ҳар бир сўз алоҳида-алоҳида сўроқларга жавоб бўлади, сўз бирикмасидаги ҳар бир сўз ўз урғусига эга бўлади, қўшма сўз эса яхлит битта урғуга эга бўлади: сотиб олмоқ (нима қилмоқ?) – қўшма сўз; жўшиб куйламоқ (қандай куйламоқ? жўшиб нима қилмоқ?). Сўз бирикмалари қўшма сўзларнинг биринчи босқичидир: кўзнинг ойнаги – кўзойнак, сарв қоматли – сарвқомат, дунёга қараш – дунёқараш ва ҳ.
Ибора(турғун бирикма) маъно жиҳатидан бир сўзга тенг, ажралмас ҳолатга келиб қолган бирликдир. Унинг таркибидаги сўзларни ҳоким ёки тобе бирликларга ажратиш мумкин эмас. Қиёсланг: тош йўл (сўз бирикмаси) – оқ йўл (ибора, яъни омон-эсон бориб келишни тилаш). Сўз бирикмаси таркибидаги сўзларни алмаштириш мумкин, иборадаги сўзларни эса алмаштириш мумкин эмас: мактабга бормоқ – театрга бормоқ (сўз бирикмалари); кўзи тўрт бўлиб кутмоқ (кўзи беш бўлиб кутмоқ деб алмаштириб бўлмайди). Баъзан гап таркибида сўз бирикмаси ва иборалар шаклий жиҳатдан тенг келиб қолиши мумкин, бунда сўз бирикмаси ўз маъносида, ибора эса кўчма маънода келади: оёқ тирамоқ: У деворга оёғини тираб (сўз бирикмаси) арқонни тортди – Менинг гапимга кўнмай, оёғини тираб (ибора) туриб олди.
Синтагма фонетик ҳодиса бўлиб, унда икки сўз ўзаро бирикканда мазмун етакчи ҳисобланмайди, битта мустақил ёки битта ёрдамчи сўз ҳам синтагмани ташкил этиши мумкин ёхуд бир сўзнинг ўзи ҳам синтагмани ташкил этиши мумкин. Сўз бирикмаси эса энг камида иккита мустақил сўздан иборат бўлади: - Бу китоблар ким учун олинди? - Мен учун эмас, укам учун (иккинчи гапда иккита синтагма мавжуд бўлиб улар битта мустақил, битта ёрдамчи сўзлардан ташкил топган: мен учун, укам учун).
Гап фикр, тасдиқ ёки инкор ҳукмни билдириб, тугалланган оҳанг билан айтилади: Кўча катта. Сўз бирикмаси эса аташ оҳанги билан айтилади: катта кўча. Гап битта сўздан ҳам иборат бўлиши мумкин ва у кесимлик қўшимчалари билан шаклланган бўлади, сўз бирикмаси эса ҳар доим энг камида иккита мустақил сўздан иборат бўлади: Баҳор (гап). Атроф ям- яшил либосга (сўз бирикмаси) бурканган. Шу хусусиятлари билан улар ўзаро фарқланади.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish