М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet85/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

Кўмакчи таҳлили

Боғловчи таҳлили

Юклама таҳлили

1. Тури аниқланади.
2. Қайси келишикдаги сўзга боғланган?
3. Маъноси.
4. Қайси сўзни қайси сўзга боғлаяпти?

1. Қўлланиш тури.
2. Маъно ҳамда вазифасига кўра тури.
3. Нимани боғлаган?

1. Тузилишига кўра тури.
2. Маъносига кўра тури



21 - М А Ъ Р У З А
АЛОҲИДА ОЛИНГАН СЎЗЛАР ГУРУҲИ
Режа:
1. Модал сўзлар
2. Ундов сўзлар ҳақида маълумот
3. Тасдиқ ва инкор сўзлар
4. Тасдиқ ва инкор сўзлар
1-§. Модал сўзлар

Сўзловчининг ўз фикрига бўлган муносабатини билдира­диган сўзлар модал сўзлар дейилади: Эҳтимол, бугун етиб келар.


Модал сўзлар маъно жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади:
1. Фикрнинг аниқлигини ифодалайдиган модал сўзлар:
1) фикрнинг ростлиги тасдиқланади: дарҳақиқат, ҳақиқатан, ҳақиқатда, филҳақиқат (арх.); 2) фикрнинг қатъийлиги таъкид­ланади: шубҳасиз, шаксиз, сўзсиз 3) ишонч: албатта 4) анг­латилаётган воқеликнинг юзага келиши табиий эканлигини билдиради: табиий, ўз-ўзидан, 5) фикрнинг чинлиги эслатилади: тўғри, хойнахой, муҳаққақ (архаик), аслида, дарвоқе, ростдан.
2. Фикрнинг ноаниқлигини ифодалайдиган модал сўзлар:
1) фикрнинг тахминийлигини билдиради: шекилли, чамаси, чо­ғи;
2) фикрнинг гумонли эканлигини билдиради: эҳтимол, балки;
3) фикрнинг тусмолли эканини билдиради: афтидан;
4) фикрнинг чинлигига гумон ҳам, ишонч ҳам билдирадиган: ҳар ҳолда, ҳар қалай.
3. Фикрнинг тартиби: аввало, авваламбор, биринчидан, иккинчидан.
4. Фикрнинг далилланиши: масалан, жумладан.
5. Хулоса: хуллас, демак, ниҳоят, хуллас калом.
6. Ачиниш: афсус, аттанг, эсиз.
7. Зарурият: керак, зарур, лозим.
8. Қувонч: хайрият.
9. Мавжудлик ва мавжуд эмаслик: бор, йўқ.
Булардан ташқари: бинобарин, зеро, ҳолбуки, ваҳоланки каби модал сўзлар ҳам мавжуд.
Модал сўзларнинг кўпчилиги мустақил сўзлардан ўсиб чиққандир.
1) от туркумидан: афтидан, ҳақиқатан, мазмуни, эҳтимол, дарҳақиқат; 2) сифатдан: яхши(ки), тўғри, сўзсиз, шубҳасиз, табиий; 3) равишдан: албатта; 4) феълдан: хойна-хой (тожикча хоҳи-нахоҳи сўзидан); 4) боғловчидан: балки; 5) сўз бирикмасидан: ҳар қалай, ҳар ҳол­да; 6) гапнинг модал сўзга айланиши: ҳолбуки (Ҳол буки); 7) сўз тушириш натижасида ҳосил бўлган: ўз-ўзидан (аниқ сўзи тушиб қолади).
Модал сўзлар соф ва вазифадош модал сўзларга бўлинади. Ҳақиқатан, дарҳақиқат, афсуски, аттанг, албатта, шекилли, аввало, хуллас, масалан, умуман, тахминан сўзлари соф модал сўзлар ҳисобланса, модал маънода ҳам қўлланадиган афтидан, чамаси, балки, эҳтимол, шубҳасиз каби сўзлар вазифадош модал сўзлар ҳисобланади.
Модал сўзлар гап таркибидаги сўзлардан вергул билан ажратилади ва кўпинча кириш сўз вазифасини бажариб келади.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish