Модал сўзлар таҳлили
|
Ундов, тақлид сўзлар таҳлили
|
1. Маъно тури.
2. Қайси туркумдан келиб
чиққан?
3. Гапда бажарган вазифаси
|
1. Маъно тури.
2. Тузилиш тури.
3. Отлашган-отлашмаганлиги.
4. Гапда бажарган вазифаси.
|
22 - М А Ъ Р У З А
С И Н Т А К С И С
Режа:
1. Синтаксис ҳақида умумий маълумот.
1. Сўз бирикмаси ҳақида маълумот
2. Сўз бирикмасининг сўз, ибора, синтагма ва гапдан фарқи
3. Эргаш сўз билан бош сўзнинг бирикиш усуллари
1. Синтаксис ҳақида умумий маълумот.
Синтаксис грамматиканинг иккинчи қисми бўлиб, унда сўзларнинг бир-бирига боғланиб, сўз бирикмалари ҳосил қилиниши, гап турлари ўрганилади. "Синтаксис" грекча сўз бўлиб, "тузиш” демакдир.
Синтаксис ўз навбатида а) сўз бирикмаси синтаксиси ва б) гап синтаксиси каби иккита бўлимга ажралади.
1-§. Сўз бирикмаси ҳақида маълумот
Мустақил сўзлар маъно ва грамматик жиҳатдан бир-бирига боғланиб, сўз қўшилмасини ҳосил қилади. Майдонда эркаклар ва аёллар тўпланишди деган гапда қуйидаги сўз қўшилмалари мавжуд: 1) эркаклар ва аёллар; 2) эркаклар тўпланишди; 3) аёллар тўпланишди; 4) майдонда тўпланишди.
Сўз қўшилмасидаги сўзлар бир-бири билан икки хил боғланади:
1) тенг боғланиш; 2) тобе боғланиш. Тенг боғланишда бир сўз бошқасига тобе бўлмайди, бир-бири билан санаш оҳанги ёки тенг боғловчилар ёрдамида боғланади: эркаклар ва аёллар; эркаклар, аёллар. Тобе боғланишда бир сўз бошқасига тобе бўлади: майдонда тўпланишди. Тобеликнинг асосий белгиси: бир сўз бошқа сўзни изоҳлаб келади. Бир-бирига тобе боғланган сўзлар сўз бирикмасини ҳосил қилади. Эга ва кесимнинг бир-бири билан боғланиши сўз бирикмаси ҳисобланмайди, балки гап ҳисобланади: Одамлар тўпланишди.
Икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзнинг маъно, грамматик ва оҳанг жиҳатдан бирининг бошқасига тобе бўлиб боғланиши сўз бирикмаси дейилади.
Тобе боғланиш ёрдамида шаклланган сўз бирикмасида ҳар доим иккита қисм - тобе ва ҳоким қисм мавжуд бўлади. Сўз бирикмасидаги маъноси изоҳланаётган сўз ҳоким (бош) сўз, унинг маъносини равшанлаштириб келаётган, изоҳлаётган, тўлдираётган сўз тобе (эргаш) сўз ҳисобланади. Сўроқ ҳамма вақт ҳоким сўзга қараб берилади, сўроққа жавоб бўлган сўз эргаш(тобе) сўз ҳисобланади: Ширин олма (қандай олма?).
Бош сўз от, сифат, сон, олмош, равиш, модал сўз ва отлашган тақлид ҳамда ундов сўзлар билан ифодаланса, отли бирикма ҳисобланади: баланд бино, асалдай ширин, интизомда биринчи, болаларнинг ҳаммаси, менда кўп, сенга керак, тўпларнинг гумбур-гумбури, аскарларнинг урраси.
Бош сўз феъл ва унинг равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи шакллари билан ифодаланса, феълли бирикма ҳисобланади: китобни ўқиш, ишни бажариб, тез келган.
Сўз бирикмалари тузилишига кўра икки хил бўлади:
1. Содда сўз бирикмалари бошқа бирикмаларга ажралмайдиган сўз бирикмаларидир (бунда ёрдамчи сўзлар ҳам иштирок этиши мумкин): бешта дафтар, бугун келди, ўзининг уйи, шаҳарда яшайди, акаси ҳақида сўради. Ажралмас бирикмалар, қўшма сўзлар, иборалар қатнашган бирикмалар ҳам содда сўз бирикмаси ҳисобланади: қилич бўйин от, борса келмас ороли, туриб жавоб бермоқ. 2. Мураккаб сўз бирикмалари таркибида учта ва ундан ортиқ мустақил сўз қатнашиб, шаклан камида иккита сўз бирикмасидан иборат бўлади, мазмунан эса бу сўз бирикмаларини ажратиб бўлмайди: ғайратли ёш болалар, янги оммабоп китоб, катта қора қўй, асфальт ётқизилган кенг кўчалар, катта мевали дарахт, бугун келган ишчилар. Бунда содда сўз бирикмаси кенгаяди.
Айрим дарсликларда сўз бирикмалари занжири деб аталган бирликлар ҳам ажратилади (21; 39). Бунда айрим сўз бир сўз бирикмасида ҳоким сўз саналса, бошқа сўз бирикмаси таркибида тобе сўзга айланиши мумкин, натижада бу сўз бир неча сўз бирикмаларини боғловчи воситага айланади ва сўз бирикмалари занжири ҳосил бўлади: Далаларда етиштирилган асалдан ширин қовун ва тарвузлар халқимиз дастурхонига етказиб бериляпти. Мазкур гапдаги етиштирилган сўзи далаларда сўзига нисбатан ҳоким сўз ҳисобланса, қовун ва тарвуз сўзларига нисбатан тобе сўз саналади, шунингдек, ширин сўзи асалдан сўзига нисбатан ҳоким сўз ҳисобланса, қовун ва тарвуз сўзларига нисбатан тобе сўз ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |